#МЕНГА_ҲАЁТ_БАҒИШЛА_2:
26-қисм
Малика Камолдан қаттиқ хафа бўлди. Ҳали туғилмаган болада нима айб. Қизми ўғилми ўзини фарзандику. Кўзларидан ёшлар беихтиёр оқа бошлади.
-Аниқлаб беринг кутяпман.
Ноилож қолган, Камолнинг кимлигини жуда яхши билган шифокор дафтарга нималардир чизди, ўчирди ва охирида:
-Табриклайман, кутганиздек ўғил,- деди.
Камол ўзида йўқ хурсанд бўлиб чўнтагидан анчагина суюнчи чиқариб докторга берди.
-Хўш энди чиқиб турсангиз. Аёлнингизни яхшилаб кўрикдан ўтказиб олай.
-Хўп.
Камол шодон ҳолатда чиқиб кетди.
-Мени диққат билан эшитинг.
Камол чиқиб кетгач шифокор Маликага юзланди.
-Бу муддатда болани жинсини аниқлаб бўлмайди. Мен ҳам уни ўғил қизлигини билмайман. Сизга ва ҳали туғилмаган болага раҳмим келди. Эризни алдаб чиқариб юбордим. Бола Аллоҳни хоҳиши, уни асрашга мажбурсиз, ёлғон гапириб бўлса ҳам. Бу лаин буни тушунмайди.Ўзизни ва болани асранг. Эсон омон қўлизга олволинг. Мана бу қувват бўлувчи дорилар. Ҳар куни қолдирмай ичасиз.
Малика ўшанда "лаъин" сўзини маъносини билмасди. Йиллар ўтиб эса яхшигина англаб олганди.
-Раҳмат сизга.
Малика шу тобда шифокорни яхши кўриб кетди. Дунёда яхши одамлар ҳам борлигига гувоҳ бўлганди. Ташқарига чиққанда эри машинага суянгача ким биландир телефонда гаплашиб турарди.
-Эрта кечқуринга зиёфат бор. Ҳамкасбларим хотинлари билан келишаркан. Сен ҳам борасан.
-Хўп
-Тузукроқ кийиниб чиқ. Мени уларни олдида уялтириб қўйма .
-Тушундим.
Шу билан уйга келгунча Камол ҳар хил гаплар билан кулдиришга ҳаракат қилиб келди. Маликани юраги йиғласада сиртида кулиб ўтираверди.
Уйга келгач нима гап деб сўраган ота онасига борини айтди. Улар ҳурсанд бўлишди. Шундан кейин Маликага ҳамма яхши муносабатда бўлишни бошлади.
Эртаси куни кечга эри ишдан келиб зиёфатга борамиз деди. Малика узун бежирим кўйлагини кийиб, сочини йиғиб турмаклаб олганди. Камол уни кўриб ҳафсаласи пир бўлди.
-Бошқа кийиминг йўқми?
-Шуниси маъқул келди.
-Бўлмайди бу.
Камол шундай дея Маликанинг кийимлари турадиган шкафни очиб бир бир кийимларни кўра бошлади. Кейин оғир уфф тортганча Маликани етаклаб бутикка олиб борди. Кийимлар оралаб Камолни ўзи очиқроқ ва калтароқ бўлганни танлаб Маликага кийишни буюрди.
-Мен буни киёлмайман.
-Мен кийиб чиқ дедим. Тушунмадингми мени?
Малика эридан гапга қолмаслик учун кўйлакни кийиб чиқди. Эрини кўнгли тўлди чоғи шуни оламиз деди. Маликани у ердан олиб чиқиб гўзаллик салонига олиб борди. Салондагилар Маликани белидан келадиган сочларини текис қилиб ёйиб макияж қилиб қўйишди. Малика ўз ҳолатидан ҳижолат бўлар, тиззадан баланд кўйлак, баланд туфли, очиқ елкалар уни ноқулай аҳволга соларди. Ўзини кўча қизларидек ҳис қиларди. Камолни ёши катта эмасми у тенгилар ҳам ҳаммаси оилали бола чақали эркаклар эди. Барча аёли билан келган , эркагу аёл Маликага еб қўйгудек қарарди. Маликани гўзаллигидан кўз узишни иложи бўлмасди.
У ердаги ҳамма казо казолар, ҳатто артистлар ҳам аёллари билан боришганди. Камол Малика билан даврага ташриф буюрган он, эркаклар баравари ўўў деб юборишди.
-Камол маззаку сенга.
Камол мийғида кулиб қўйди. Аёл эркак аралаш бу даргоҳда улар бари ичиб чекиб ўтиришарди. Бир эркак келиб Маликага ароқ қуйиб узатди.
-Олинг келин.
-Йўўўқ мен ичмайман.
Шунда Камол Маликани қулоғига ол деб пичирлаб белидан қаттиқ чимчилаб олди.
Малика олди ва ичди, аммо ароқ уни нафас йўлларига кетиб тиқилиб нафас ололмай қолди. Зўрға ўзига келиб, нафас олганда Камол унга:
-Ўле фаросатсиз,-деди шивирлаб.
Кейин ўша эркакни аёли келиб Маликани мажбурлаб ўйинга олиб чиқди.
Давоми бор...
Давомини бугун каналга жойлаймиз биздан узоқлашманг
➥Linkni bosib "AYOLLAR DUNYOSI" kanaliga obuna bo‘ling!👇👇
👉 https://t.me/+c-qVHoz9HGliOWQy