✅ Марҳум Ансориддин қори “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсида тингловчиларга Қуръон тажвидидан дарс бериш асносида жон таслим қилди!
✅ Қуръон таълими энг яхши амал! Уни ўргатувчилар ҳам инсонларнинг энг яхшисидир! Қуръон таълими асносида вафот топиш ҳам энг гўзал хотима!
✅ Қуръон ўқиш асносида вафот этган зотлар қабрда ҳам Қуръон ўқишда бардавом бўладилар. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
👉 “Ким Қуръон ўқиса, сўнг Уни ёдлашдан олдин вафот этса, унга бир фаришта келади ва қабрида унга Қуръонни ўргатади. Натижада у Аллоҳ таолога Қуръонни тўлиқ ёдлаган ҳолда йўлиқади” (Ибн Шоҳин ва Суйитий раҳимаҳуллоҳлар ривояти).
✅ Тарихда Қуръон таълими билан яшаб, якунда Қуръон ўқиб вафот этган улуғ зотлар жуда кўп. Жумладан, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳам қизига Қуръондан таълим бериш асносида вафот этган:
✅ Бу онларни Оиша розияллоҳу анҳо шундай эслайди:
👉“Мен отажонимнинг ҳузурларига кирдим. У зот ўлим тўшагида эди. Мен отамнинг бош тарафига ўтирдим. Шунда отам хушини йўқотди. Мен қуйидаги байтни ўқиб, йиғладим:
➡️ “Кўз ёшини доим тийиб юрган ҳам,
➡️ Бир кун кўз ёши тўкиши муқаррар”.
👉 Шунда отам ўзига келди ва: “Эй қизим! Сиз айтгандек эмас, балки мана бундай”, деб қуйидаги оятни ўқиди: “Мана ўлим мастлиги (жон чиқиш пайти) ҳақиқатан (этиб) келди. (Эй инсон!) Бу (ўлим) сен ундан қочувчи бўлган нарсадир” (“Қоф” сураси, 19-оят)”.
👉 Шундан сўнг Абу Бакр розияллоҳу анҳу бир муддат касал бўлиб ётди ва сўнгги нафасида Қуръони карим тиловат қилиб, жон берди. Қуйидаги оят Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг сўнг сўзи бўлди: “... (Ажалим етганида) мусулмон ҳолимда вафот эттир ва мени солиҳлар (қатори)га қўшгин!” (“Юсуф” сураси, 101-оят).
🤲 Аллоҳ таоло Ансориддин қорини раҳматига олсин! Қабрда ва охиратда ҳам Қуръонни ҳамроҳ ҳамда шафоатчи қилсин! Қиёматда Қуръон ўқиб вафот этган зотлар қаторида тирилтирсин! Аҳли Қуръонларга бериладиган ажр-мукофотлар билан сийласин!
https://t.me/OILA_ZIYOSI