OILA ZIYOSI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Семья и дети


Шиоримиз: Оилалардаги муросасизликни олдини олиш.
Савол ва таклифлар учун:
@FIDOIY7000

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Семья и дети
Статистика
Фильтр публикаций


Аслида тўй қандай?

👇👇👇👇👇


https://t.me/c/2133369698/577


Репост из: OILA ZIYOSI
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қизни мажбурлаб ёқтирмаганига турмушга бериш ёки ўғилни ёқтирмаганини олиб бериш жоизми?


https://t.me/OILA_ZIYOSI
https://t.me/OILA_ZIYOSI




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
٧٩

- Қайси қорининг тиловатларини мириқиб эшитасиз? Сизнинг энг ёқтирган Қурьон ҳофизингиз ким?
- Аёлим!

®zakiylar


@OILA_ZIYOSI




Саволнинг жавоби

1. Сотиб олиш мақсади бўлмаса, жоиз эмас, макрухдир. Бу ҳолатда нуқсонни тўлайди ёки эгасини рози қилади.

2. Сотиб олиш мақсади бор эди, татиб кўриб, ёқтирди, кейин фикри ўзгариб, сотиб олмади. Бунда нуқсонни тўлайди ёки эгасини рози қилади.
3. Сотиб олиш мақсадида татиб кўрди, ёқмади. Ҳеч қандай зарари йўқ


Саволнинг жавобини тўғри топган обуначилар.

1.Бекзод Қодирқулов. Сардоба

2.Муҳайёхон Наманган

3.Абдуғаниева Бибихоним Наманган

4.Муҳаммадиев Абдураҳмон. Самарқанд

5.Алиханова Мадина, Наманган

6.Мамасолиев Ахмадали Намангандан

7.Асиханова Муштари Наманган

8.Ислом Маҳмудов. Наманган

9.Расулова Назокат. Тошкент


Оила қуришдан мақсад нима?



Ушбу масаланинг қадри, аҳамияти ва масъулиятини янада яхшироқ тушуниш учун «Оила қуришдан мақсад нима?» деган саволга жавоб топишга мажбурмиз. Аллоҳ таоло нега бундай амрни бизга масъулият қилиб юклади? Нима учун бундай масъулият билан вазифалантирилдик?
Бу хусусда яна Қуръони карим ва суннат чегарасида излансак, бешта асосий моддани топишимиз мумкин:

1. Қулликнинг бажарилиши.
Ибодатларимизга муҳтож бўлмаган, Ас-Сомад бўлган зот Аллох, бизларни ўзига қуллик қилишимиз учун яратди. Албатта, қуллик учун бошқалар-нинг қўлловига эҳтиёжимиз бор. Инсониятнинг отаси бўлган Ҳазрати Одам (а.с.) башариятнинг онаси бўлган Ҳазрати Ҳаввога эҳтиёж ҳис қилгани каби эркак аёл зотига, аёл ҳам эркак зотига эҳтиёж сезади. Ҳатто волидамиз Ҳавво бир тарафдан Ҳаз-рати Одам (a.c.)гa худди ҳаёт мамоти, нафасидек бўлганлар.

2. Оила қуриш наслнинг давом этишини сақлайди.
Насл давом этишининг никохдан бошқа йўли йўқ. Муҳаммад Али ас-Собуний бизга латифа ўрнида шундай ҳикоя айтиб берган эдилар:
«Каъбада ялиниб-ёлвориб дуо қилаётган ёш бир йигитни учратдим. Йигит: «Аллоҳим, сендан солиҳ ва солиҳа фарзанд сўрайман!» - деб дуо қилаётганди. Бу менинг диққатимни тортди. «Уйланганингга неча йил бўлди?» - деб сўрадим. «Ҳали уйланганимча йўқ», - деб жавоб қилди йигит. - Уйланмаган бўлсанг, унда нега фарзанд сўраяпсан, Аллоҳдан солиҳа аёл сўрасанг бўлмайдими, деганимда мен-га: «Мен солиҳ фарзанд сўраганимдан кейин, зотан солиҳа аёл ҳам келади» - дея жавоб берди».
Бу бир латифа ўлароқ, наслнинг давоми учун оила қуриш шарт эканлигини кўрсатади.

3. Ҳаёт юкларини бирга баҳам кўришдир

4. Эҳтиёжларнинг амалга оширилишидир. Масалани фақат нафсоний шаҳват жиҳатидан чегараласак, оилани тушунмай қоламиз. Эҳтиёж деганда маънавий тарафдан барча жиҳатларда эҳтиёжларнинг қондирилиши тушунилиши керак.

5. Ҳузурнинг таъминотидир. Бу ҳам оила қуришдан мақсад сифатида алоҳида аҳамиятга эга.


https://t.me/OILA_ZIYOSI


УСТОЗГА МУҲАББАТ.   

  Мавлоно Жалолиддин Румийнинг Пирлари ва устозлари , у зотга маърифат ўргатган зот Шамс Табризий бўладилар. Шамс Табризий бир муддат Румийга маърифат ўргатгандан кейин ғоиб бўладилар. Устознинг фироқидан куйиб юрган Румийдан бирор нарса ундириш мақсадида бир киши Румийнинг олдиларига келди ва " Мен Шамс Табризийни шаҳримизда кўрдим", деди. Мавлоно мастона суюниб , хушхабар баҳоси ўлароқ эгниларидаги хирқаларини ёлғончининг елкасига ташладилар. Тўпланганлар ҳалигининг ёлғончи эканлигига шаҳодат бердилар. Мавлоно шунда уларга шундай дедилар: " Мен хирқамни унинг ёлғонига бердим.Хабари чин бўлса эди жонимни берар эдим
".


@OILA_ZIYOSI


Диққат савол.

Харидор сотувчига тегишли бўлган нарсадан татиб кўрса бўладими ва унинг шартлари қандай?


Саволнинг жавобини ушбу личкага юборинг.

👇👇👇

@ODAMIYLIK123


https://t.me/OILA_ZIYOSI


Иккинчи суннат

Аёлининг оғзи теккан идишдан ичимлик ичиш.


Оиша онамиз розияллоҳу анҳо шундай деганлар:
«Мен ҳоиза пайтимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чақирардилар. Бирга ўтириб овқат ердим. Менга гўштли суякни узатар, мен ундан тишлаб қўярдим. Сўнг айнан мен тишлаган жойимга оғизларини қўйиб, сўякнинг гўштидан ер эдилар. Сувни ҳам худди шундай қилар, аввал менга сувни узатар, сўнг идишдан мен ичган жойимга лабларини қўйиб сув ичар эдилар».


https://t.me/OILA_ZIYOSI


Талоқни касри.


1. Талоқ>> Мол-дунёга касри уради.

2. Талоқ>> Жонга касри уради.

3. Талоқ>> Иш фаолиятига касри уради.

4. Талоқ>> Фарзандларига касри уради.



Талоқ>> Мол-дунёга касри уради.
Яъни Талоқни ўйинчоқ қилгани учун, арзимаган келишмовчилик учун талоқ қўйса, мол-дунёсига Аллоҳ талофатни бериб қўяди.

Талоқ>>  Жонга касри уради.
Талоқни ўйинчоқ қилгани учун, арзимаган келишмовчилик учун талоқ қўйса Аллоҳ таоло жисмига касалликни бериб қўяди.


Талоқ>>  Иш фаолиятига касри уради.

Талоқни ўйинчоқ қилгани учун арзимаган келишмовчилик учун талоқ қўйса Аллоҳ таоло ишхонасида ҳам хотиржам
юролмайди ва ишлаши ҳам зерикарли бўлади.

Талоқ>>  Фарзандларига касри уради.
Талоқни ўйинчоқ қилгани учун арзимаган келишмовчилик учун талоқ қўйса фарзанларига касри уради яъни фарзандингизга Аллоҳ дард бериб қўйиши мумкин.




Шу маълумотни талоқни енгил санайдиганларга юбориб қўйинг!


Саволлар учун

@FIDOIY7000


https://t.me/OILA_ZIYOSI


✅ Марҳум Ансориддин қори “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсида тингловчиларга Қуръон тажвидидан дарс бериш асносида жон таслим қилди!

✅ Қуръон таълими энг яхши амал! Уни ўргатувчилар ҳам инсонларнинг энг яхшисидир! Қуръон таълими асносида вафот топиш ҳам энг гўзал хотима!

✅ Қуръон ўқиш асносида вафот этган зотлар қабрда ҳам Қуръон ўқишда бардавом бўладилар. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

👉 “Ким Қуръон ўқиса, сўнг Уни ёдлашдан олдин вафот этса, унга бир фаришта келади ва қабрида унга Қуръонни ўргатади. Натижада у Аллоҳ таолога Қуръонни тўлиқ ёдлаган ҳолда йўлиқади” (Ибн Шоҳин ва Суйитий раҳимаҳуллоҳлар ривояти).

✅ Тарихда Қуръон таълими билан яшаб, якунда Қуръон ўқиб вафот этган улуғ зотлар жуда кўп. Жумладан, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳам қизига Қуръондан таълим бериш асносида вафот этган:

✅ Бу онларни Оиша розияллоҳу анҳо шундай эслайди:
👉“Мен отажонимнинг ҳузурларига кирдим. У зот ўлим тўшагида эди. Мен отамнинг бош тарафига ўтирдим. Шунда отам хушини йўқотди. Мен қуйидаги байтни ўқиб, йиғладим:
➡️ “Кўз ёшини доим тийиб юрган ҳам,
➡️ Бир кун кўз ёши тўкиши муқаррар”.
👉 Шунда отам ўзига келди ва: “Эй қизим! Сиз айтгандек эмас, балки мана бундай”, деб қуйидаги оятни ўқиди: “Мана ўлим мастлиги (жон чиқиш пайти) ҳақиқатан (этиб) келди. (Эй инсон!) Бу (ўлим) сен ундан қочувчи бўлган нарсадир” (“Қоф” сураси, 19-оят)”.
👉 Шундан сўнг Абу Бакр розияллоҳу анҳу бир муддат касал бўлиб ётди ва сўнгги нафасида Қуръони карим тиловат қилиб, жон берди. Қуйидаги оят Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг сўнг сўзи бўлди: “... (Ажалим етганида) мусулмон ҳолимда вафот эттир ва мени солиҳлар (қатори)га қўшгин!” (“Юсуф” сураси, 101-оят).

🤲 Аллоҳ таоло Ансориддин қорини раҳматига олсин! Қабрда ва охиратда ҳам Қуръонни ҳамроҳ ҳамда шафоатчи қилсин! Қиёматда Қуръон ўқиб вафот этган зотлар қаторида тирилтирсин! Аҳли Қуръонларга бериладиган ажр-мукофотлар билан сийласин!


https://t.me/OILA_ZIYOSI


ТАЪЗИЯ

ҚУРЪОН ЎҚУВЧИНИНГ ГЎЗАЛ ХОТИМАСИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Жиззах шаҳрида жойлашган “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси ўқитувчиси АНСОРИДДИН ҚОРИ МАМАРАСУЛОВ вафоти муносабати билан “@OILA_ZIYOSI” жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.


Устознинг розилигини олиш шогирд учун нақадар муҳимлигини Алишер Навоий бобомиз шундай баён қилганлар: Агар шогирд шайхулислом агар қозидур, Агар устоз рози – Тангри розидур.


@OILA_ZIYOSI
@OILA_ZIYOSI


Оилада аёли билан муомала қилишда биринчи суннат.




Аёлларга ишониш, уларни пойламаслик.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафардан ўз уйига кечаси бемаҳал кириб келишни ман қилганлар. (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари)
Демак, киши сафардан уйига қайтадиган бўлса, имкон қадар кундузи келишга ҳаракат қилиши, аҳлини пойлаш, уларнинг хатоларини топиш учун тунда кириб келишдан тийилиш керак экан.


@OILA_ZIYOSI
@OILA_ZIYOSI


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Турмуш ўртоғингизга умуман айтиб бўлмайдиган гаплар 👆🏻


@OILA_ZIYOSI
@OILA_ZIYOSI


Саволнинг жавобини тўғри топган обуначилар.



1.Муҳаммадиев Абдураҳмон. Самарқанд

2.Одилова Дилноза Наманган

3.Абдуғаниева Бибихоним Наманган

4.Муҳайёхон. Наманган

5.Нозима   Каримова Наманган

6.Хожимирзаев Муҳаммад Наманган

7.Алиханова Мадина, Наманган

8.Раҳимжонов Қобилхон Наманган

9.Кароматхон Жаббарова. Наманган

10.Зебохон. Наманган

11.Равшанбекова Гавҳар. Тошкент

12.Расулова Назокат. Тошкент

13.Маҳмудов Исломхон Наманган

14.Ҳамидов Абдурашид. Наманган

15.Қодирқулов Бекзод. Сардоба

16.Комилжон Оҳунов Наманган

17.Қурваной Рустамовна. Наманган

18.Муштари Асиханова Наманган

19.Мамасолиев Ахмадали Наманган

20.Мейлиева Ноила Самарқанд

21.Шокирова Роҳила Наманган

22.Толиб Абдувохидов Наманган

23.Абдуғаниев Билолхон. Наманган

24.Усмонов.Хошимжон Наманган

25.Саидова Ирода Самарқанд

26.Эгамбердиева Хуснида Наманган

27.Файзиллаев Элдор Шахрисабиз


Тун ҳазили


— Дадаси, мени ҳеч тушингизда кўрасизми?
— Йўқ, мен ухлашдан олдин Оятал Курсийни ўқиб ётаман, хотин!

@OILA_ZIYOSI
@OILA_ZIYOSI


Диққат савол ❔

Ислом тарихида биринчи шаҳид бўлган саҳоба ким?


Саволнинг жавобини ушбу личкага юборинг

👇👇👇

@ODAMIYLIK123

https://t.me/OILA_ZIYOSI

Показано 20 последних публикаций.