📖
Ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етган ҳарбий хизматчи билан янги контракт тузиш Ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегараси қуйидагича белгиланади:🔹 контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарлар (матрослар), сержантлар (старшиналар) учун — 45 ёш.
🔹 кичик офицерлар учун — 45 ёш.
🔹 катта офицерлар учун — 50 ёш, полковниклар (I ранг капитанлар) учун — 55 ёш.
🔹 «генерал-майор», «генерал-лейтенант» ва «генерал-полковник» ҳарбий унвонидаги офицерлар учун — 60 ёш.
🔹«Армия генерали» ҳарбий унвонидаги офицерлар учун ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегараси ўрнатилмайди.
🔗 Ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етган, эгаллаб турган лавозимида юксак касбий тайёргарлик ва катта амалий тажрибага эга бўлган, саломатлигига кўра ҳарбий хизматни ўташга яроқли деб топилган ҳарбий хизматчи билан, унинг командирлари (бошлиқлари) томонидан ёзилган илтимоснома асосида вазирлик раҳбари ёки шундай ваколатлар берилган мансабдор шахснинг қарорига кўра ёшининг чегарасидан ташқари ҳарбий хизматда бўлиш муддатини беш йилгача бўлган муддатга узайтириш тўғрисида контракт тузилиши мумкин.
🔗 Ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етган ҳарбий хизматчи янги контракт тузиш учун ўрнатилган тартибда амалдаги контракт муддати тугашидан камида тўрт ой олдин билдирги билан мурожаат қилади.
🔗 Ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етган ҳарбий хизматчи тиббий кўрикдан ўтиш учун ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан ҳарбий-тиббий комиссияга юборилиши керак. Ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси ушбу ҳарбий хизматчининг ҳарбий хизмат муддати тугашидан камида уч ой олдин ҳарбий қисмга келиб тушиши зарур.
🔗Ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етган ҳарбий хизматчи билан контракт тузиш, янги контракт муддати ёки контракт тузишни рад этиш тўғрисидаги қарор амалдаги контракт муддати тугашидан камида икки ой олдин қабул қилиниши лозим.
📗
ПҚ-4447 5-Боб, 4-§👉
@MILITSIYA_102 Telegram kanali.