Hokim yordamchisi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Канал ҳоким ёрдамчиси фаолияти ва "маҳалла ҳаёти" юзасидан 2023 йил 15 январда ташкил қилинди.
Мурожаат ва РЕКЛАМА учун: https://t.me/Hokimyordamchisimurojaatbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Ҳурматли Давлат хизматчилари янги йил (расмий байрам куни) учун рағбатлантириш (моддий ёрдам, мукофот ва бошқа) пули олдингизми?
Опрос
  •   Ҳа, берилди.
  •   Йўқ, берилмади.
  •   Йўқ, лекин иш куни бошланса беришар экан.
  •   Йўқ, беришмас экан (маблағ йўқ экан)
  •   Давлат хизматчиси эмасман.
3563 голосов


Энди Россияда ишловчилар учун ҳужжат қатъий талаб этилади

Россия президенти имзолаган Фармонга мувофиқ, Россияда ноқонуний бўлиб турган чет эл фуқаролари 2025 йилнинг 30 апрелигача мамлакатни тарк этиши ёки ҳужжатларини расмийлаштириши лозим.

Бу талаб Россияда қонуний равишда қолишни истаган хорижликларга татбиқ этилмайди. 

Ўзбекистоннинг Миграция агентлиги январдан бошлаб, Россияда ишлаб юрган, аммо ҳужжатлари билан боғлиқ муаммолари бўлган юртдошларимизга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканини маълум қилди.

"Ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни ва керакли маълумотлар ҳақида қўшимча хабар берилади",дейилади Ўзбекистон Миграция агентлиги хабарида.


Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртларимиз учун муҳим хабар!

Хужжатида муаммоси бор ҳамюртларимиз вақтида ҳужжатларни тўғирлаб олинг!

Россия Федерасияси Президентининг "Россия Федерасиясида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг айрим тоифаларининг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида"ги 1126-сон Фармонига кўра Россияда ноқонуний бўлиб турган чет эл фуқаролари 2025 йилнинг 30 апрел санасигача мамлакатни тарк этиши ёки ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиши керак.


2025 йил 1 январдан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиқларининг иш берувчиси ўзгаради!

1 январдан бандлик бўлими бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш ваколати туман (шаҳар) ҳокимларига берилади.


“Хорижга иш – маҳалладан” тамойили йўлга қўйилади

Бунда, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси хорижда ишлаш истагида бўлган фуқарони аниқлаб, “Онлайн маҳалла” платформасига киритади. Номзодлар хориждаги иш берувчилар танловларига жалб қилинади.


Репост из: Migratsiya agentligi
Сиз қуйида келтирилган қайси сабабларга кўра хориждаги иш фаолиятингизни тўхтатиб мамлакатга қайтдингиз?
Опрос
  •   оилам ва яқинларим учун
  •   саломатлигим билан боғлиқ
  •   ишлаш ва яшаш шароити ёқмади
  •   жамиятга мослаша олмадим
  •   паст иш ҳақи туфайли
  •   етарлича даромад топдим
  •   шартнома муддати тугади
  •   тил билмаганим учун
  •   қўлимда ҳунарим йўқлиги учун
  •   депортация қилиндим
3600 голосов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇬🇧Англия давлатига мавсумий ишга бормоқчи бўлганлар диққатига! (тез кунда қабул бошланади).

Миграция агентлигинг xorijdaish.uz портали орқали 2025-йил 10-январь соат 15:00 дан 19:00 гача (Тошкент вақти билан) Буюк Британиянинг “ҲОПС” рекрутинг компанияси томонидан таклиф этилаётган мавсумий қишлоқ ҳўжалиги ишлари учун онлайн рўйхатдан ўтиш очилишини маълум қиламиз.

🔖Рўйхатдан ўтиш учун:
1. Хорижга чиқиш паспорти.
2. Gmail электрон почтангиз.
3. Ёрқин фонда паспорт ўлчамидаги электрон фотосурат керак бўлади.

❗️Эътибор беринг: онлайн рўйхатдан ўтиш танловнинг кейинги босқичларида иштирок этишни кафолатламайди. Бу “ҲОПС”нинг автоматик танлов тизимига боғлиқ.

Ариза берувчилар учун мезонлар:
🔹18-50 ёш;
🔹 рус тилини билиши;
🔹 яхши жисмоний ва психологик ҳолат.

Меҳнат шароитлари:
🔹иш ҳақи соатига 11,44£ (15$ атрофида);
🔹иш берувчи ҳафтасига камида 32 соат ишлашни кафолатлайди;
(бир ойда 2 000 АҚШ доллари).

Бизни кузатиб боринг, қабул бошланганида онлайн рўйхатдан ўтиш линки берилади.


БАЙРАМ КУНЛАРИ СВЕТ ЎЧМАЙДИ. ЯНГИ РАИС БАРЧАГА ТОПШИРИҚ БЕРДИ

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Асроржон Асқаров янги йил ва байрам кунлари – 2024 йил 30 декабрдан 2025 йил 3 январгача истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлашга бағишланган электр тармоқлари штабининг йиғилишини ўтказди.

Агар сизнинг уйингизда байрам кунлари свет ўчиб қолса, зудлик билан 1154 қисқа рақамига ёки “Телеграм”даги @het_admin администраторга мурожаат қилишингиз мумкин.


Уй-жой шароитини яхшилаш учун 20 йиллик имтиёзли кредит кимларга ажратилади?

- Кам таъминланган оилаларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан кам таъминланган деб эътироф этилган оиланинг уй-жой шароитини яхшилашга мухтож аъзосига ажратилади!


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг телефон рақамлари рўйхати!

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
Телефон +99861 222-26-14;
Ишонч телефони +99861 222-46-33.
2. Андижон вилояти ҳокимлиги
Телефон +99874 223-30-31;
Ишонч телефони +99874 225-80-00.
3. Бухоро вилояти ҳокимлиги
Телефон +99865 224-41-10;
Ишонч телефони +99865 222-22-22.
4. Жиззах вилояти ҳокимлиги
Телефон +99872 226-30-90;
Ишонч телефони +99872 226-00-11.
5. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Телефон +99875 221-07-60;
Ишонч телефони +99875 221-07-60.
6. Навоий вилояти ҳокимлиги
Телефон +99879 229-62-06;
Ишонч телефони 1020.
7. Наманган вилояти ҳокимлиги
Телефон +99869 227-00-50;
Ишонч телефони 1056, +99871 200-07-22.
8. Самарқанд вилояти ҳокимлиги
Телефон +99866 230-47-77;
Ишонч телефони 1177.
9. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Телефон +99876 224-12-05;
Ишонч телефони 1088, +998 (76) 224-02-89.
10. Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Телефон +99867 225-29-82;
Ишонч телефони +99867 225-29-82.
11. Тошкент вилояти ҳокимлиги
Телефон +99871 232-80-58.
12. Фарғона вилояти ҳокимлиги
Телефон +99873 244-70-70.
13. Хоразм вилояти ҳокимлиги
Телефон +99862 223-00-87;
Ишонч телефони +99862 223-00-54.
14. Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Телефон +99871 2100336; 71 2100334;
Ишонч телефони 1066


2025 йил 1 апрелдан бошлаб коммунал харажатлар ошади:

Бир кВт/соат учун электр энергияси учун 600 сўм;

Бир куб метр табиий газ учун 1000 сўм этиб белгиланди.

102.5k 3 1.9k 1.2k

Германияда хизмат кўрсатиш соҳасида бўш иш ўринлари мавжуд (олий маълумот талаб этилмайди).

🔸 Иш ҳаққи: 1.800 EUR (25,0 млн сўмга яқин ойига)
🔸 Ташкилот манзили: Germaniya, ГЕРМАНИЯ
🔸 Иш вақти: Ҳафтада 48 соат (6/1)
🔸 Ёш чегараси: 21 ёшдан 40 ёшгача
🔸 Соҳа: Хизмат кўрсатиш (хайдовчи)
🔸 Таълим даражаси: Ахамиятсиз
🔸 Иш тури: Доимий

☎️ Мурожаат учун:
Телефон:
(71) 202-33-55
Қисқа рақам: 1282
Ишонч рақами: (71) 202-44-11

манба: "xorijdaish" платформаси.


Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига 2025 йилда 466,4 млрд сўм маблағ ажратилади!

Жамғарма томонидан қуйидаги харажатлар молиялаштирилади:
1. Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш.
2. Ишсизларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш.
3. Ишсизлик нафақаси ва моддий ёрдам учун.
4. Субсидиялар тўлаш учун.


Аҳолига имтиёзли кредитлар 7 йилгача муддатга берилади!

Боғдорчилик (кўчатчилик), узумчилик (ток сўриси) ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш ҳамда уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар қуриш, артезиан қудуқларини қазиш учун — 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга кредит ажратилади.

Кредит ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида берилади.


Уй олиш учун субсидия олиш янада осонлашди

Эндиликда, субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг хоҳишига кўра унинг даромадларига у билан бирга яшамайдиган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин.


📕 Каналимиздан чиқмасдан маълумотларни осон топиб олинг! Ушбу маълумотлар ҳақида тўлиқ ахборот олиш учун ўзингизга керакли матн устига босинг

▪️Ўзини ўзи банд қилганлар учун микроқарзлар;

▪️Кредитни аннуитет усулда тўлаган фойдалими ёки дифференциал?;

▪️Кредит тарихи қанча вақтда тозаланади?;

▪️Тўй қилиш ёки даволаниш учун кредитлар;

▪️Бирламчи бозор учун ипотека кредитлари;

▪️Уй-жойни таъмирлаш учун кредитлар;

▪️Иккиламчи бозор учун паст фоизли ипотека кредити;

▪️Фоизсиз кредит карталар;

▪️Расмий даромадсиз автокредитлар;

▪️Бирламчи бозор учун автокредитлар;

▪️Иккиламчи бозор учун автокредитлар;

▪️Картадан-картага фоизсиз пул ўтказадиган иловалар

▪️Сўмдаги юқори фоизли омонатлар;

▪️Доллардаги юқори фоизли омонатлар;

▪️Банкдан кредит олган фуқаро хорижга чиқса бўладими?;

▪️Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш;

▪️Тижорат банкларидаги бўш иш ўринлари рўйхати;

▪️Банкларнинг телефон рақами;

▪️Банкка ишга кирмоқчи бўлган ва банкда ишлаётганлар учун қўланмалар;

▪️Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ажратиладиган кредитлар учун бизнес режалар;

▪️ Банкларнинг вакансиялар ҳақида эълон қилиб борувчи телеграм саҳифалари;

▪️Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини онлайн юклаб олиш тартиби(Больничный);

▪️Давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш учун, фойдали порталлар;

▪️Кредит ва омонат калькулятори;

▪️Телеграм орқали Uzcard ва Humo карталарни бошқариш;

▪️ Банкларнинг телеграмдаги расмий саҳифалари.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


Уй-жой таъмири учун 20 йил муддатга бериладиган 120,0 млн сўм имтиёзли кредит олиш истагини билдирган фуқаролар учун жараённи тезлаштиришга таклиф.

1. Кредит олиш истагини билдирган фуқаро ижтимоий ходимга мурожаат қилиши керак.
2. Ижтимоий ходим мурожаат қилган фуқарони камбағаллик реестрига саволнома орқали киритиши керак.
3. Фуқаро камбағаллик реестрига қўшилгач ҳоким ёрдамчиси ўз платформасида уй жойини таъмирлаш юзасидан индивидуал режа шакллантиради ва маҳалла еттилиги томонидан тасдиқланади.
4. Шундан сўнг, фуқаро онлайн маҳалла платформасида скорингдан ўтказилади (бунда, кредит қарздорлиги, индивидуал режа қилинганлиги, сўнги 6 ойда яшаш манзили ўзгармаганлиги ўрганилади).
5. Юқоридаги талаблар бажарилганда маҳалла еттилигининг тавсияномаси шаклланади.
6. Фуқаро тавсиянома олгач қарорда белгиланган тижорат банкига мурожаат қилиб кредитни расмийлаштириши мумкин.

Изоҳ: тавсиянома олишгача бўлган жараён ўртача икки кун вақт олиши мумкин.


Электр, газ ва сув ҳисоблагичлар фуқаролар мурожаатларисиз текширилади.

Ўзбекистонда электр, газ ва сув ҳисоблагичларини текшириш бўйича давлат хизматлари проактив форматга ўтказилмоқда. Яъни қуйидаги хизатлар фуқароларнинг мурожаатларисиз текширилади:

– электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

– табиий газни ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

– ичимлик сувини ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

– иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

– хусусий бандлик агентликларини Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш.


Чиқиндидан қарздорлик 5 кунда тўланмаса, электр тўлови учун тақиқ қўйилади

“Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.


Энди солиқ, электр, газ каби бошқа тўловлардан қарздорлиги борлар кредит ололмаслиги мумкин.

Кредит тарихини шакллантиришда солиқ, электр, газ каби бошқа тўловлар ҳам инобатга олинади

Показано 20 последних публикаций.