Исро ва Меърож
Пайғамбар алайҳиссалом Мадинага ҳижрат қилишларидан олдин Аллоҳ у кишини Исро ва Меърож мартабасига эриштирди. Расулуллоҳнинг Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Байтулмақдисга бир кечада бориб келишлари Исро деб, шу куни кечаси осмонга чиқиб, руҳий олам билан танишиб қайтганлари эса Меърож деб аталади. Аҳли сунналар — эътиқод ва амалларида Пайғамбарнинг суннатига ва саҳобаларнинг йўлига эргашувчилар ва тўрт чоҳарёр: Абу Бакр, Умар, Усмон, Алини қонуний халифа деб эътироф этганлар — сарвари олам Меърожга жисман чиқиб тушганлар деб ҳисоблашади. Оиша розияллоху анҳо Расулуллоҳнинг Аллоҳни кўрганликларини инкор этади. У: «Кимки Пайғамбар Худо билан кўришган деса, гуноҳкор, бўҳтончи бўлади», дейди.
Исро воқеаси Қуръондаги Исро сурасинииг 1-оятида бундай баён этилган: «Бандасига ўз қудратининг нишоналарини намоён этиш учун уни бир кечада Масжидул ҳаромдан теварак-атрофи барокатли Масжидул Ақсога олиб борган Аллоҳ покдир. У ҳамма нарсани кўриб, билиб тургувчи Зотдир». Меърож воқеаси «Саҳиҳул Бухорий» ва «Саҳиҳул Муслим» китобларида ҳаққоний баён этилган. Қози Иёз ҳам ўзининг «Шифо» асарида бу ҳақда алоҳида тўхталиб ўтган. Анас ибн Моликдан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ Меърож воқеасини шундай баён этганлар: «Менга эшакдан каттароқ, хачирдан кичикроқ қадами илдам бир дулдул келтирилди. Уни миниб Байтуллоҳга бордим. Дулдулни пайғамбарларнинг уловлари турадиган жойга боғлаб, масжидда икки ракаат намоз ўқиб чиқдим. Жаброил менга бир идишда май билан иккинчи идишда суткелтирди. Мен сутни танладим. «Табиийнарсани топдинг», деди Жаброил.Шундан кейин осмонга кўтарилдик. Жаброил осмоннинг очилишини талаб қилди. Шу пайт: «Кимсан?» деган овоз эшитилди. Жаброил ўзини танитди. «Ёнингдаги ким ?» деб сўради бояги овоз. «Муҳаммад », деди Жаброил. «Унинг пайғамбарлик вақти келдими?» деди овоз. «Ҳа», дедиЖаброил. Шундан кейингина осмоннинг қопқалари очилди. У ерда мен Одамалайҳиссаломни кўрдим. У зоти муборакменга пешвоз чиқиб, яхшилик тиладилар. Ундан кейин иккинчи осмонга кўтарилдик. Бу ерда ҳамаввалги савол-жавоблар такрорланиб,кўкнинг дарвозалари очилди. Бу ердаЯҳё билан Ийсони учратдим. Улар ҳамменга пешвоз чиқиб, яхшиликлартилашди. Учинчи осмонга ҳам шутахлит чиқдик ва бу маъвода жамигўзалликнинг ярми ато этилган Юсуфникўрдим. У ҳам менга пешвоз чиқиб,яхшилик тилади. Тўртинчи осмонда Аллоҳ таоло Марям сурасининг 58-оятида: «Идрисни юқори даражагакўтардик», дея эътироф этган Идрисбилан юз кўришдик. Бешинчи осмондаҲорун билан, олтинчи осмонда Мусобилан учрашдим. Улар ҳам менга пешвоз чиқиб, яхшилик тилаб қолишди. Еттинчи осмонда Байтулмаъмурга суяниб ўтирганИброҳимни кўрдим. Байтулмаъмурга ҳаркуни етмиш минг фаришта кириб чиқар,бир марта ташриф буюрганларига қайтиб келиш навбати тегмас экан. Кейин Сидратулмунтаҳо дарахтини кўргани бордик. Унинг япроқлари филнинг қулоғидек, мевалари қовоқдек келар экан. Роббимнинг амрига биноан бу дарахт ўзгариб, товланиб турарди. Унинг таъриф-тавсифига барча махлуқлар қатори одам ҳам ожиз. Аллоҳ таоло менга баъзи ишларни ваҳий қилиб, бир кеча-кундузда эллик марта намоз ўқишни буюрди. Мен Мусонинг ёнига келганимда у: «Роббинг умматингга нималарни фарз қилди?» деб сўради. Мен эллик марта намоз ўқишни буюрганини айтдим. «Изингга қайтиб, Роббингдан ибодатни енгиллатишини ўтин, умматингнинг бунга тоқати етмайди. Сендан аввал мен бани Исроилни синаб кўрганман», деди. Мен дарров изимга қайтиб: «Эй Роббим, умматимга енгиллик бер», деб ёлбордим. У намознинг беш маҳалини қисқартирди. Мусонинг ёнига келиб воқеани баён этдим. У юқорига чиқиб, яна енгиллик сўрашни маслаҳат берди. Шу зайл Роббим билан Мусонинг ўртасида зир қатнадим. Токи Парвардигорим: «Эй Муҳаммад, бир кеча-кундузда беш маҳал намозни фарз қилдим. Ҳар бир намозга ўн маҳалнинг, беш маҳалга эллик маҳалнинг савобини бераман. Кимки бирон эзгуликни ўйлаб, уни қилолмаса, бир яхшиликнинг савоби, мабодо кўнглига туккан эзгуликни рўёбга чиқарса, ўн яхшиликнинг савоби берилади. Кимки бирон шумликни кўзласа-ю, амалга оширмаса, ёмонлик ёзилмайди, мабодо ўйлаган ёмонлигини қилса, битта ёмонликнинг гуноҳи ёзилади», деди......