ОНАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


💥Бизни канал ёш танламас
💥Барчага БИРДЕК МАНЗУР
💥КУЛИНГ-УМРИНГИЗ УЗАЯДИ
💥ОТАЛАР-сузи АКЛНИНГ КУЗИ
💥ИБРАТ БЕКАТИ
УЗ-
ЯКИНЛАРИМИЗНИ хам КАНАЛИМИЗГА
таклиф этамиз
https://t.me/+PQ8zmc-DwUthMDQ0

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассаламу алайкум..
Янги тонг муборак!!!
❄️
Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди…
❄️
Ҳар куни янги сахифа…
Бир бети маҳзун кечса…
Кейинги сахифаси қувончга тўла бўлади…
❄️
Шунинг учун ҳам "Хавотир олманг!"
Ҳаёт саҳифаларини вароқлайверинг-да, қийинчилик барибир ўтиб кетишини билсангиз сиқилишга не ҳожат.
Аллоҳга таваккал қилинг, ўзи шундоқ ҳам қисқа ҳаётдан завқланиб яшанг!
❄️
Ҳар тонг қуёш замин узра нурларини сочар экан, солиҳ, мухлис бандалар бу куннинг ғанимат эканлигини, охират учун озуқа тўплаш имкони эканлигини жуда яхши биладилар!
Бу ҳаётда яшашдан мақсад Аллоҳга ибодат қилиб, охиратга «хазина» йиғиш экан, бу йўлда Сизга Аллоҳнинг мадад беришини ва кунингиз хайрли ўтишини тилаб коламан


🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊https://t.me/+ZAJcR6XSduRlYzM0


Бисмиллаҳир-роҳманир-роҳийм.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Яна бир янги тонгни ҳадя қилган, АЛЛОҲГА-ҳамду-санолар, ПАЙҒАМБАР(с.а.в.)-га қиёматгача давомли саловатлар бўлсин.

Аллоҳ таоло умрингизга, ризқингизга барака ато этсин.
Тунда улуғ кечада ўқилган дуолар барчаси ижобат бўлсин.

Янги кунингиз саловат, тавба, истиғфор ва савобли амалларга бой кун бўлсин.

Ҳасан Басрий айтдилар:

1-"Истиғфор айтадиган кишини- Аллоҳ азоблайди"-деб ўйламайман.
-"Нима учун?"-дейишди.
-"Истиғфор айтишни унинг кўнглига ким солди?"-деди.
-"Аллоҳ"- дейишди.
- "Қандай қилиб Ўзи кечирим сўрашга ундаб-яна азоблари мумкин?!"-дедилар.

"Мадомики улар истиғфор айтар эканлар-Аллоҳ уларни азобламас".
(Анфол сураси-33-оят)

Амалларнинг ҳам,ниятнинг ҳам энг яхшиси-Аллоҳ учун қилинганидир:
"Аллоҳим қалбимизни ва амалларимизни ислоҳ қилсин".

"Авф қилишдан иккиланманг, ўзингиздан бошқа ҳаммани кечиринг-лекин ўз нафсингизни асло кечирманг.
Зеро у-(гуноҳларга мойил бўлиб, Аллоҳни ғазабига ва дўзахга тушишингизга сабаб бўлиши мумкин бўлган)-асл душманингиздир:
(Робия Адавийя-васиятларидан)

Ҳомиладорларга оқ йўл, беморларга шифо, қарздорларга нажот, бе-фарзандларга фарзандлар бер.

Мусофирларни паноҳингда асра.
Илоҳим юртимиз тинч ҳаётимиз фаровон бўлсин-амийн!!!

Дуоларимдасиз.
Сатторова Зокирахон.
Наманган


🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊https://t.me/+ZAJcR6XSduRlYzM0


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Аллоҳумма, солли ва саллим ъалаа набиййинаа Муҳаммад».

✿❀┄┅┅✿❀✿❀✿┅┅┄❀✿

Paygʻambarimiz ﷺ ga salovat aytishlik!


🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊https://t.me/+ZAJcR6XSduRlYzM0


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кўнгиллар яқину, манзиллар узок,
Бугун ҳаётмизу эртага тупроқ...🥀 🍂
Хол сўраб яшайлик дунёда, бироқ...
Омонатни олиб қуймасдан АЛЛОҲ !

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи вабаракотух !
Янги тонг хайрли бўлсин !
🍃🌷🕊 Яна бир гўзал тонгда борлигимиз учун Аллоҳга ҳамд бўлсин...!!!!

АЛХАМДУЛИЛЛОХ !!!!

Феълингизнинг кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин Азизлар....!!!!

🌷 🍃 🕊

Яратган Зот бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, хар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги англаб туриш туйғусидан, улардан яхши хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин. Тинчликда ўтган ҳар бир кун Аллоҳниниг бизга хушҳабаридир, унга шукрона қилиш,ибодатда ўтказиш эса бизга Жаннат учун берилган калитдир.

Кунингиз файзли ва барокатли ўтсин.

Янги яхши кунимизга Бисмиллах

🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲


🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊https://t.me/+ZAJcR6XSduRlYzM0


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХ

МЕНИНГ ЖАННАТ ЮЗЛИЛАРИМ. ҚАЛБИ ЧИРОЙЛИЛАРИМ.  ЖАННАТЛАРДА АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИГА ИНТИЛУВЧИЛАРИМ.

Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган доимий- доимий неъматларини сочиб қўйсин!

Роббим Сизни муҳтожликдан, қўрқоқликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан, қарздорликдан, алжираб қолувчи қариликдан Ўзи асрасин!
 
Бошимиздаги тожларимиз жуфтларимизнинг умрларига, ризқларига, касбу корларига барокатлар берсин! Тупроқ олишса, олтин бўлсин, олтин бошлари омон бўлсин.

Фарзандларимизни тарбияларини Ўзингга топширдик Роббим. Уларни ҳам умриларига, ризқларига, наслларига, касбу корларига барокатлар бергин!

Ҳамиша кўрганда кўзларимизни қувнатгувчи, Роббимнинг фарзларига  ''лаббай" дегувчи, Ислом арконларини сўзсиз бажаргувчи, ерда юргувчи ,,Қуръон"лар бўлишсин.

Ғамларини, кўзларида намларини кўрсатма, Роббим!

Орқамизда қолиб, хайрлилар ила, эҳсонлари ва Тиловатлари ила бизни эслагувчи!

Жаннатда Нурдан Тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!
 
Роббим ота- оналаримизни, яқинларимизни, дугонаю, биродарларимизни, жамики ер юзидаги мусулмонларни Ўзинг паноҳингда асра. Мусулмонларингга кенглик бер, Ислом динига ривож бер, ажру мукофотларини зиёда эт!
 
Роббим дардмандларга- шифо, қарздорларга - кенглик, ҳомиладорларга, оқ йўл, уйланиб, турмуш қурадиган ёшларга - Солиҳ жуфтлар насиб этгин!

Роббим бизлар орзу қилганимизданда яхшироғини, кутганимизданда афзалроғини, сўраганларимзданда хайрлироғини насиб айла!
  
Роббим Сендан ҳалол ризқ, нафли илм ва мақбул бўлгувчи амал сўраймиз.
Илмимизни зиёда эт! Шундай Қуръон ўқишга бир овоз бергинки... тиловатимизни эшитган одамнинг қалбида ғашлик бўлса, ўрнини меҳр ва муҳаббат эгаллаб олсин!

Жаннатда Жамолингни кўрмоқ учун ҳам Илм бер! Ихлос бер! Тақво бер! Роббим!
   Роббим ! Ўзинг рози бўлган нарсани, бизга кўрсат! Ўзинг рози бўладиган нарсани менга эшиттир! Ўзинг рози бўладиган нарсани бизга гапиртир! Тоатинг йўлида, бизни амал қилдир! Роҳматинг ва мағфиратинг, Фазлинг ва барокатинг эшикларини бизга очиб қўй! Ўйламаган томонимиздан бизни ризқлантир!
Оламга тинчлик, хотиржамлик, бахту саодат, меҳр ва муҳаббат, шодлигу қувонч ва илм неъматларингни сочиб қўйгин, Роббим!
Дуоимдасиз! Қалбимдасиз, меҳру муҳаббатимдасиз!
   Роббим
Қалби торликдан!
Қадри торликдан!
Қабри торликдан!
Паноҳингга қочаман!
   Аллоҳ Сизга гўзал сабрни ва чиройли амалларни ҳамроҳ қилсин!
   Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Азизлар барчангизга кечасининг барокатларини тилайман
🤲

🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊https://t.me/+ZAJcR6XSduRlYzM0

1k 0 87 2 22

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шифо 🤲бергин_Аллоҳим

Дардлар бериб, синаганда Аллохим,
Шукур қилиб, чидаганда қароғим,
Кўзимда ёш, кўнглимда бор тилагим,
Дуо қилай шифо бергин
илоҳим.

Хаста бўлиб, озорланса
юраклар,
Маъюс боққан кўзларида тилаклар.
Ночорликда етмасада
билаклар,
Дуо қилай шифо бергин
Аллоҳим.🤲

Синаганда матонатда турганлар,
Яратганда шукур қилиб
юрганлар.
Меҳр истаб, меҳрибонлар
кутганлар,
Дуо қилай шифо бергин
Аллоҳим🤲

Ўйнаб кулиб, давру даврон сурмаган,
Умиди кўп, лек тўшакдан турмаган,
Раъно гирён чорасини билмаган,
Дуо қилай шифо бергин
Аллоҳим🤲

Аллоҳим🤲

Барча ҳасталарга комил шифо берсин🤲

Ҳар бир бефарзандга
фарзанд бер🤲

Ҳар бир маййитга жаннат ато кил

Хар бир инсонни тўғри йўлга бошла

Амийн🤲

🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲
🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊https://t.me/+ZAJcR6XSduRlYzM0


Эрта душанба рўза тутишни ҳам унутманг!

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам душанба ва пайшанба куни рўзасини тутишга ҳаракат қилар эдилар” (Термизий ривояти.)

⏰ Саҳарлик ва ифторлик вақтлари: 27.01.2025
(Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 06:16
Ифторлик бошланиши: 17:36

Нияти: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўза тутмоқликни.


🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊https://t.me/+ZAJcR6XSduRlYzM0


.....Мусонинг ёнига келиб бўлган гап-сўзлaрни айтдим. У яна Роббингдан енгиллик сўра, деб маслаҳат берди. Мен: «Ҳадеб Роббимнинг ҳузурига бораверишдан уяламан», дедим.

Пайғамбар алайҳиссалом шу куни кечаси Маккага қайтдилар. Эрталаб масжидга чиққанларида Абу Жаҳл ибн Ҳошимга тунда юз берган воқеаларни гапириб бердилар, Эси оғиб қолган Абу Жаҳл: «Ҳой Каъб ибн Луай жамоати, буёққа келинглар!» деб одамларни чақирди. Томошаталаб Қурайш мушриклари югургилаб келишди. Расулуллоҳ уларга ҳам Меърож воқеасини баён этдилар. Кофирлар ҳайратдан ёқа ушлаб, бўлмаган гап, дея чуввос солишди, баъзилари чапак чалиб юборишди, баъзилари пешонасини тутамлаб ўйга чўмишди, иймони заифроқлари шу заҳоти диндан чиқди. Эринмаган хабарчилар бу гапни Абу Бакрга етказишганда: «Пайғамбар алайҳиссалом шундай деган бўлсалар, демак, рост гап экан», деди. «Унинг шу бўлмағур гапига ҳам ишонасанми?» дейишди мушриклар. «У кишининг бундан ғайритабиий гапларига ҳам сўзсиз ишонаман», деди Абу Бакр. Шу кундан эътиборан Абу Бакр Сиддиқ ростгўй, самимий, ҳақгўй одам деб аталди. Ночор қолган мушриклар Расулуллоҳни синаб кўрмоқчи бўлишди: Байтулмақдисни кўрганлари бу масжиднинг шакли-шамойили қандайлигини сўрашди. Расулуллоҳ Байтулмақдисни илгари кўрмаган эдилар, лекин Аллоҳнинг ёрдами билан унинг қандай қурилганини, нечта эшиги борлигини, ҳатто қандай безаклар билан зеб берилганини аниқ айтиб бердилар. «Буни-ку топдинг, энди бизнинг ўша ёққа кетган карвонимиз ҳақида гапириб бер», дейишди мушриклар. Расулуллоҳ мушрикларнинг Шомга кетган карвонида нечта туя борлиги, одамларининг аҳвол-руҳияси ҳақида хабар бериб, карвон фалон куни кун ёришганда шаҳарга кириб келади, тарғил туя йўл бошловчи бўлади, дедилар. Мушриклар айтилган куни йўлга чиқиб туришди. Чиндан ҳам қуёш уфқдан бош кўтарганда узоқдан тарғил туя етовидаги карвон кўринди, лекин бу ҳол уларни иймонга келтириш ўрнига кофирлиги ва тарсолигини баттар кучайтирди. Бу ҳодисани кўз бойлоғичлик, фолбинликка йўйишди.

Меърожга чиқилган туннинг эртаси Жаброил алайҳиссалом келиб, Расулуллоҳга беш вақт намозни ўқиш тартиблари ҳамда намоз вақтларидан таълим берди: икки ракаат бомдод намози тонг ёришганда, тўрт ракаат пешин намози кун оға бошлаганда, тўрт ракаат намозидигар нарсаларнинг сояси икки баробар узайганда, уч ракаат шом намози кун ботганда, хуфтон намози қизил шафақ йўқолгандан кейин ўқилади. Беш вақт намоз фарз бўлишидан аввал Расулуллоҳ Иброҳим алайҳиссаломга ўхшаб эрталаб ва кечқурун икки ракаатдан ибодат қилардилар.


🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊https://t.me/+ZAJcR6XSduRlYzM0


Исро ва Меърож

Пайғамбар алайҳиссалом Мадинага ҳижрат қилишларидан олдин Аллоҳ у кишини Исро ва Меърож мартабасига эриштирди. Расулуллоҳнинг Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Байтулмақдисга бир кечада бориб келишлари Исро деб, шу куни кечаси осмонга чиқиб, руҳий олам билан танишиб қайтганлари эса Меърож деб аталади. Аҳли сунналар — эътиқод ва амалларида Пайғамбарнинг суннатига ва саҳобаларнинг йўлига эргашувчилар ва тўрт чоҳарёр: Абу Бакр, Умар, Усмон, Алини қонуний халифа деб эътироф этганлар — сарвари олам Меърожга жисман чиқиб тушганлар деб ҳисоблашади. Оиша розияллоху анҳо Расулуллоҳнинг Аллоҳни кўрганликларини инкор этади. У: «Кимки Пайғамбар Худо билан кўришган деса, гуноҳкор, бўҳтончи бўлади», дейди.

Исро воқеаси Қуръондаги Исро сурасинииг 1-оятида бундай баён этилган: «Бандасига ўз қудратининг нишоналарини намоён этиш учун уни бир кечада Масжидул ҳаромдан теварак-атрофи барокатли Масжидул Ақсога олиб борган Аллоҳ покдир. У ҳамма нарсани кўриб, билиб тургувчи Зотдир». Меърож воқеаси «Саҳиҳул Бухорий» ва «Саҳиҳул Муслим» китобларида ҳаққоний баён этилган. Қози Иёз ҳам ўзининг «Шифо» асарида бу ҳақда алоҳида тўхталиб ўтган. Анас ибн Моликдан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ Меърож воқеасини шундай баён этганлар: «Менга эшакдан каттароқ, хачирдан кичикроқ қадами илдам бир дулдул келтирилди. Уни миниб Байтуллоҳга бордим. Дулдулни пайғамбарларнинг уловлари турадиган жойга боғлаб, масжидда икки ракаат намоз ўқиб чиқдим. Жаброил менга бир идишда май билан иккинчи идишда суткелтирди. Мен сутни танладим. «Табиийнарсани топдинг», деди Жаброил.Шундан кейин осмонга кўтарилдик. Жаброил осмоннинг очилишини талаб қилди. Шу пайт: «Кимсан?» деган овоз эшитилди. Жаброил ўзини танитди. «Ёнингдаги ким ?» деб сўради бояги овоз. «Муҳаммад », деди Жаброил. «Унинг пайғамбарлик вақти келдими?» деди овоз. «Ҳа», дедиЖаброил. Шундан кейингина осмоннинг қопқалари очилди. У ерда мен Одамалайҳиссаломни кўрдим. У зоти муборакменга пешвоз чиқиб, яхшилик тиладилар. Ундан кейин иккинчи осмонга кўтарилдик. Бу ерда ҳамаввалги савол-жавоблар такрорланиб,кўкнинг дарвозалари очилди. Бу ердаЯҳё билан Ийсони учратдим. Улар ҳамменга пешвоз чиқиб, яхшиликлартилашди. Учинчи осмонга ҳам шутахлит чиқдик ва бу маъвода жамигўзалликнинг ярми ато этилган Юсуфникўрдим. У ҳам менга пешвоз чиқиб,яхшилик тилади. Тўртинчи осмонда Аллоҳ таоло Марям сурасининг 58-оятида: «Идрисни юқори даражагакўтардик», дея эътироф этган Идрисбилан юз кўришдик. Бешинчи осмондаҲорун билан, олтинчи осмонда Мусобилан учрашдим. Улар ҳам менга пешвоз чиқиб, яхшилик тилаб қолишди. Еттинчи осмонда Байтулмаъмурга суяниб ўтирганИброҳимни кўрдим. Байтулмаъмурга ҳаркуни етмиш минг фаришта кириб чиқар,бир марта ташриф буюрганларига қайтиб келиш навбати тегмас экан. Кейин Сидратулмунтаҳо дарахтини кўргани бордик. Унинг япроқлари филнинг қулоғидек, мевалари қовоқдек келар экан. Роббимнинг амрига биноан бу дарахт ўзгариб, товланиб турарди. Унинг таъриф-тавсифига барча махлуқлар қатори одам ҳам ожиз. Аллоҳ таоло менга баъзи ишларни ваҳий қилиб, бир кеча-кундузда эллик марта намоз ўқишни буюрди. Мен Мусонинг ёнига келганимда у: «Роббинг умматингга нималарни фарз қилди?» деб сўради. Мен эллик марта намоз ўқишни буюрганини айтдим. «Изингга қайтиб, Роббингдан ибодатни енгиллатишини ўтин, умматингнинг бунга тоқати етмайди. Сендан аввал мен бани Исроилни синаб кўрганман», деди. Мен дарров изимга қайтиб: «Эй Роббим, умматимга енгиллик бер», деб ёлбордим. У намознинг беш маҳалини қисқартирди. Мусонинг ёнига келиб воқеани баён этдим. У юқорига чиқиб, яна енгиллик сўрашни маслаҳат берди. Шу зайл Роббим билан Мусонинг ўртасида зир қатнадим. Токи Парвардигорим: «Эй Муҳаммад, бир кеча-кундузда беш маҳал намозни фарз қилдим. Ҳар бир намозга ўн маҳалнинг, беш маҳалга эллик маҳалнинг савобини бераман. Кимки бирон эзгуликни ўйлаб, уни қилолмаса, бир яхшиликнинг савоби, мабодо кўнглига туккан эзгуликни рўёбга чиқарса, ўн яхшиликнинг савоби берилади. Кимки бирон шумликни кўзласа-ю, амалга оширмаса, ёмонлик ёзилмайди, мабодо ўйлаган ёмонлигини қилса, битта ёмонликнинг гуноҳи ёзилади», деди......


Видеолавҳа
👆Исро ва Меърож ҳодисаси


🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊https://t.me/+ZAJcR6XSduRlYzM0


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Видеолавҳа
👆Исро ва Меърож ҳодисаси


🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊https://t.me/+ZAJcR6XSduRlYzM0


Рўза иймондан нурли бир чорак,
Ёритар тун бағрин Ёсин-Таборак
Умримиз сафоси, кўнгил шифоси
Тунги ибодат покликдан дарак.

🤲 Сизу бизга бугунги тунди хадя қилиб, умримизга барака берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин🤲

🤲 Хонадонимиздан ҳузур -ҳаловат, дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин!

🤲Аллоҳим, қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, топганига барака ато қилсин🤲

Тунингиз хайрли,
ибодатингиз хузурли бўлсин.

Аллоҳумма, солли ва саллим ъалаа набиййинаа Муҳаммад

🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲


🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊https://t.me/+ZAJcR6XSduRlYzM0

1.5k 0 44 12 11

📌Эртага душанба!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

Азизларингизга улашишни унутманг!

⚘🕊ОНА ДУО қўрғони🕊⚘
https://t.me/+tQnfxg8fk18xYzhk

🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊https://t.me/+ZAJcR6XSduRlYzM0


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍃 Гўзал бир дуо...

📿 Аллоҳим, менинг бошқа сўровчим йўқ, сўрамаслигимнинг ҳам имкони йўқ. Бас, шундай экан, менинг дуоларимни ижобат айла!

Ҳолимни ислоҳ қил, мушкулимни арит. Қалбимдаги барча эзгу ниятларимга етказ...

🌙 Дуоларингиз сизни топсин, тунингиз осуда ўтсин қадрлигим!


🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊https://t.me/+ZAJcR6XSduRlYzM0


Репост из: 🕊🌸САОДАТЛИ ХАЁТ САРИ🕊🌸
Нуҳ алайҳиссаломга ўлим келган пайтда:
«Дунё қандай экан?» деб сўрашди.

У зот: «Икки эшиги бор ҳовли экан. Биридан кириб, иккинчисидан чиқиб кетаётгандекман», дедилар.

Малумот учун: Нуҳ алайҳиссалом 950 йил яшаганлар


🕊🌸САОДАТЛИ ХАЁТ САРИ 🕊🌸
https://t.me/+PQ8zmc-DwUthMDQ0


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қўлим очиб нидо қилай ўзинга.
Тенгласанг бас оҳу нолаларимни.
Ишончим юксакдир қудратларинга.
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Бошлари ёстиққа тегиб қолмасин.
Беморлик қаддини эгиб қолмасин.
Дунёлардан буткул безиб қолмасин.
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Бу ўтинчдир сенга йўқ қўймадим шарт.
Буюклар буюги ўзингсанку мард.
Кундан кун англадим соғлик олий бахт.
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Улар менинг жонимдаги жонларим
Улар билан гўзалдир ҳар онларим
Улар касал бўлса ёмон ҳолларим
Роббим бемор қилма яқинларимни

Беш кунлик дунёда юриб саломат.
Уйнаб кулишсинлар беармон ҳар вақт.
Дуоларим ўзинг айла ижобат.
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Яшасинлар паноҳингни остида.
Соғ юришсин тупроғингни устида.
Ўзинг асра ғанимларнинг қастидан.
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Шифо талабидаги-беморларим бор.
Купни каторида шифои комил бер
ё Аллох 🤲 гоибона ДУОЛАРИНГИЗДА мухтожман
🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲


🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊https://t.me/+ZAJcR6XSduRlYzM0


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎬 "HUKMDOR USMON" 66-Qism
----------------------------------
🇹🇷 Davlati: Turkiya
🇺🇿 Tili: Uzbek tilida
🎭 Janri:
#Drama #Oilaviy #Detektiv

Bizni qo'llab-quvvatlang,va kanallarimizga obuna bo'lishni unutmang! Biz sizga sifatli seriallarni taqdim qilishda davom etamiz! ✅

Kanalimizga qo'shilish uchun
👇👇👇👇👇👇👇👇👇


🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊https://t.me/+ZAJcR6XSduRlYzM0


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎬 "HUKMDOR USMON" 65-Qism
----------------------------------
🇹🇷 Davlati: Turkiya
🇺🇿 Tili: Uzbek tilida
🎭 Janri:
#Drama #Oilaviy #Detektiv

Bizni qo'llab-quvvatlang,va kanallarimizga obuna bo'lishni unutmang! Biz sizga sifatli seriallarni taqdim qilishda davom etamiz! ✅

Kanalimizga qo'shilish uchun
👇👇👇👇👇👇👇👇👇


🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊https://t.me/+ZAJcR6XSduRlYzM0


СУРАГАНЛАРИМИЗ учун👇
#эслатма

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ассалому алайкум, азиз муслималаларим! 🌙

Яқинлашиб келаётган Меърож кечаси ҳақида сизларга маълумот беришни истадик. Бу муборак кеча 2025 йилнинг 26 январдан 27 январга ўтар кечасига тўғри келябди.
(Валлоху аълам)

Меърож кечаси — Ислом тарихида улуғ воқеа бўлиб, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Қуддусга бўлган Исро сафарлари ва у ердан осмонларга кўтарилишлари, яъни Меърож ҳодисаси содир бўлган кечадир. Бу кечада беш вақт намоз умматга фарз қилинган.

Бу муборак кечада ибодатларимизни мустаҳкамлаб, дуоларимизни кўпайтиришимиз, истиғфор айтиб, Аллоҳ таолога яқинлашишга ҳаракат қилишимиз лозим. Намозларимизга аҳамият бериб, Қуръон тиловати ва зикрлар билан бу кечани ўтказиш савобли амаллардан ҳисобланади.

Меърож кечасида ўқиладиган дуолар ва тавсия этиладиган амаллар:

Меърож кечаси дуолар қабул бўладиган, ибодат ва зикрлар учун энг файзли кечалардан биридир. Бу кечани ибодат ва истиғфор билан ўтказиш катта савобга эга. Қуйидаги дуолар ва амаллар тавсия этилади:


1. Намоз ўқиш:

Меърож кечасида махсус ибодат сифатида нафл намоз ўқиш тавсия этилади:
Ҳар икки ракатда "Фотиҳа"дан кейин "Ихлос" сурасини уч марта ўқиш ҳам савоблидир.


2. Истиғфор:

Меърож кечасида истиғфор қилиш билан гуноҳларимиздан покланишга ҳаракат қилайлик:

Дуо:
"Астагфируллоҳаллазий ла илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қайюм ва атубу илайҳ."
(Таржимаси: Мен гуноҳларим учун ҳаёт ва барқарор Зот — Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан.)


3. "Юнони кабир" дуоси:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони барча ташвишлардан халос бўлиш учун ўргатганлар:
Дуо:
"Ла илаҳа илла Анта субҳанак, инний кунту миназ-золимин."
(Таржимаси: Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ. Сен мукаммалдирсан, мен эса золимлардан бўлдим.)


4. Барча уммат учун дуо:

Бу кечада ўзингиз, оила-аъзоларингиз ва бутун умматнинг хайрлилиги учун Аллоҳдан дуо қилинг. Қуйидагича сўраш мумкин:
Дуо:
"Раббана атина фид-дунья ҳасана, ва фил-ахироти ҳасана, ва қина азабан-нар."
(Таржимаси: Эй Парвардигоримиз! Бизга дунёда ва охиратда яхшиликларни бергин ва бизни дўзах оловидан асрагин!)


5. Салом ва дурудлар айтиш:

Меърож кечасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ саловат айтиш савобдир:
Саловат:
"Аллоҳумма солли алаа Муҳаммадин ва алаа оли Муҳаммад, кама соллайта алаа Иброҳима ва алаа оли Иброҳим. Иннака Ҳамидум Мажид."


Муборак амаллар:

1. Қуръон тиловат қилиш, айниқса, "Ясин", "Ихлос" ва "Мулк" сураларини ўқиш.


2. Фақир ва муҳтожларга садақа бериш.


3. Олдинги гуноҳларимизга тавба қилиш.


4. Ота-онангизга ва яқинларингизга дуо қилиш.



Аллоҳ барчамизнинг дуоларимизни қабул қилсин ва гуноҳларимизни мағфират этсин. Амийн!

🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲


🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊https://t.me/+ZAJcR6XSduRlYzM0

2.7k 0 149 51 22
Показано 20 последних публикаций.