Ўтган сафарги дебатда
Миллий тикланиш демократик партияси лидери Алишер Қодировга Россия назоратидаги иттифоққа Ўзбекистон қўшилиш масаласидаги позициянгиз қанақа деб савол берганимизда, биз Ўзбекистоннинг бу борадаги ҳар қандай сиёсатини қўллаймиз, деб жавоб берганди. Яъни, менга фарқи йўқ, қўшиламиз дейилса ҳам розиман, деганди.
Ваҳоланки, ундан аввал бу иттифоққа қўшилиш масаласига
мутлақо қарши эканини билдирганди. Унинг фойдасидан зарари кўп эканини таъкидлаганди.
Кеча шаҳар ҳокими Жаҳонгир аканинг аудиоси тарқалди. Бу масалада ҳам шубҳаси борлиги, яъни аудиодаги бошқа одам бўлиши мумкинлигини айтди. Бўлмаса, ҳамма тушунди, у айнан ҳокимнинг ўзгинаси. Агар ёлғон бўлганда, матбуот хизмати чиқиб, ўша заҳотиёқ бу шаҳар ҳокими эмаслигини бонг урарди.
Мен ўзим учун хулоса қилдим. Қайси партияга овоз бераман билмадимку, лекин аниқ
Миллий тикланишга овоз бермайман. Бизга қўрқоқ, позициясини тез ўзгартирадиган, тошбақа учадими деса, ҳа учади, фақат пастроқ учади деб турадиган лидер ҳам, унинг партияси ҳам керак эмас.
Алишер ака сиз икки марта имтиҳондан йиқилдингиз ва синфда қолдингиз, табриклайман. Ҳамма оқ деб турган нарсани қора деб туриш жуда қийин бўлса керак а ака?
#Миллий_тикланишга_овоз_бермайман!
Каналга уланиш учун 👉:
@zafarbeksolijonov