#Асл_муҳаббат. 4 - қисм
#Дилором_Қосимова
Ҳаммаси тез. Жудаям тез бўлди. Йигитни исми Анвар эди. Биздан олдинги маҳаллада яшашарди. Тўйимиз белгиланиб, заксдан ҳам ўтдик.
__келин сиз юраверинг. Мен ўзим Анварни етаклайман....дедилар биз билан келган қариндоши. Мен эса "ўзим" дегандай, аравачага қўл чўздим. Бундай икки эркак қиёфасида мамнунлик акс этди.
__Нилуфар сенга қийин эмасми?....Анвар ака сўрадилар. Мен яна бош силкиб инкор этдим.
__қўлинг орқали суҳбатлашишимиз мумкин. Мен имо-ишораларни ўргандим.
Уларни мана шу гапи мени кўзларим ёшланишига сабаб бўлди. Наҳотки мени тушуниш учун уларни ўрганган бўлса.
__нега йиғлайсан? Мен сени ҳурсанд қилмоқчи эдим.....деди бошини ҳиёл ортга ташлаб менга боқаркан.
__"Жудаям ҳурсандман" қўл ҳаракатлари билан жилмайиб унга тушунтирдим.
__ундай бўлса яхши. Ҳеч йиғламагин ҳўпми?
__"Ҳўп" яна жилмайдим. Ичимдан қандайдир илиқлик туя бошладим қаршимдаги инсонга нисбатан.
Ҳамма нарса ўз ўрнида бўлиб. Тўйимиз ҳам бўлиб ўтди. Тўй исломий тарзда ўтди. Бир кун олдин никоҳ ўқилди.
Бизга ҳамма бахт тилади. Яъни мени яқинларим, дугоналарим келиб. Оила бахти насиб этгани учун, бахтли бўлишимизга ширин тилаклар билдириб ўтишди.
Мени катталар оқ-фотиҳаси билан, янги уйим бўлмиш. Куёвни уйига олиб кетишди.
Мени илк кечада ҳайрон қилган нарса Анвар ака шу ҳолида "намоз ўқиймиз Нилуфар" дегани бўлди. Баъзи инсонлар бор тўрт мучаси соғ бўлса ҳам, намозга келганда эринчоқлик қилишади. Баъзи инсонлар бор намоз ўқиб туриб ҳам дилларни оғритади. Менга илм ўргатган муаллима устозим. "Ҳеч қачон дил оғритувчилардан бўлма" деб кўп таъкидларди.
Илм ўрганишим ҳам бироз чўзилган. Ҳамма ўқиб дарс топширса. Менда буни имкони йўқ эди. Муаллимам айтган араб ҳарфларини мен ёзиб кўрсатардим.
Аммо шукурки ўрганиб олганман.
Биз биргаликда намоз ўқидик.
__Нилуфарим....дедилар ёқимли овозда. Эгалик қўшимчаси қўшилганигами? Ёки ҳалолим томонидан айтилганигами? Бу жуда ёқимли, ва чиройли эшитилди.
Ҳаяжондан жовдирабгина нигоҳимни уларга қаратдим.
__кел бу кеча бир-биримиз ҳақимизда гаплашамиз....дедилар.
Мен оддийликда ўтган ҳаётимни уларга "сўзлаб" бердим.
__"булар жуда зерикарли гаплар. Бошингизни оғритиб юбормадимми?"...мен ҳаётимни асосий саҳифаларини ишоралар орқали тушунтирар эканман. Кўз узмай мени кузатдилар. Ўзимдан яна ҳижолат бўлдим. Мени забонсизлигим деб кўзлари толиб қолмадимикан?
__ҳалолим билан боғлиқ ҳар нарса менга қизиқ....деди саволимга жавобан. Юзимга ногоҳон кулгу югурди.
__"сиз ҳам сўзлаб беринг".
__менми?...ўйланиб қолди-да....бошқа сафар. Кел бугун ухлайлик....деди юзимга боқиб.
__"келажагини бирга ҳаёл қилган, инсонидан айрилиш оғриқлими?".....ўзимга тушунмасдим, нега бу саволни берганимга. Бу самимий инсонни ички кечинмасига жуда қизиқдим.
__бошимга тушган кўнгилсизликдан бир нарсани тушундим. Бирга ҳаёл суриш, бирга ҳаёт қуришгача етиб бормаслиги мумкин экан....синиқ жилмайдилар.....энди ухла кеч бўлди. Бошқа куни айтиб бераман.....дедилар. Мен итоаткорона бош силкидим.
Давоми бор⏰
✈️ Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️
Каналга Обуна бўлинг👇
➥ @Manoliso 👍
Кейинги қисмни тезроқ ўқишни истасангиз реаксия ликеларни (👍😍❤️) аямасдан босинглар бизга мотиватсия бўлади азизлар... ⬇️