Болалик... Қор ёғса ёдимга тушади ҳамон
Болалик кезларим шодон ўтганди
Беш қизнинг дастидан Онам лол, ҳайрон
Икки укамни-ку, Дадам сўкарди.
Қор ердик, кечгача учардик чана
Ивиб кетар эди кийимларимиз
Совуқдан титрарди музлаган тана
Шунда ҳам тинмасди ўйинларимиз.
Маҳалла тўларди болалар билан
Машиналар ўтмас эди шошилиб
Дадам ишлар эди кечгача тинмай
Биз билан ўйнарди сўнг ишдан келиб.
Қорбоболар ясаб берарди ҳар гал
Ҳатто қор бўрон ҳам ўйнарди бирга
Дадамнинг сеҳрли қўли тегса сал
Чанамиз учарди баландроқ қирга.
Югуриб елардик совуқдан қўрқмай
Онам чиқар эди излаб кўчага
Дадамга айтарди бизга индолмай
"Дадаси ўхшайсиз ҳудди болага"
- Овқат тайёр бўлди, киринглар энди
Болалар ҳам совуқ егандир росса
Доктор чақираман қулоқсизларга
Қани кечки пайтда бири йўталса.
Онам ҳаммамизни койиб, уришиб
Уйга олиб кириб кетар эдилар
Иссиққина ширин овқатни сузиб
-Қани овқатланиб дарсга дердилар.
Овқатдан сўнг ҳамма дарс тайёрларди
Дадам ёрдам берар эди барчага
Кичик укам ҳали ўқимас эди
Ўйинчоқ иларди ҳар кун арчага.
Бирдан шу маҳалда чироқ ўчарди
Онам шам ёқарди ёруғлик учун
Дадам "сандалга" чўғ солиб қўярди
Исириқ ташласа чиқарди тутун.
Ўтирардик сандал атрофида жам
Дадам шам нурида соя қиларди
Сояда чиқарди ит, хўроз, қуён
Кичкинтой укамиз итдан қўрқарди.
Чироқ ёнгунича қолардик уҳлаб
Катта опам эртак айтарди бизга
Бирам иссиқ эди сандалнинг бағри
Ёзнинг чилласидек ботардик терга...
Гўё ширин тушдек ўтди болалик
Ҳозир уйга борсам ўша сандал йўқ
Дадам ўчоқда ош қилар ҳар сафар
Ўчоқда қолади ловуллаган чўқ.
Онам ҳам кўчага чиқади борсам
Фақат койимайди, уришиб сўкмас
-Келяпсанми болам, уйинг ҳам тинчми?
Дея сўрайдию, дарс қилгин демас.
Ота уйим ҳамон қайноқ меҳрли
Қишнинг қишлиги ҳам билинмас сира
Отам бор Онам бор етти фарзанд жам
Фақат бир чеккада еғлар хотира.
Агар болалигим қайтса ортига
Қўйиб юбормасдим ҳечҳам қўлини
Мендан узоқлашиб кета олмасди
Беркитиб қўярдим юрар йўлини.
Қани болалигим қайтсайди яна
Қорда мазза қилиб учардим чана.....
Соғиндим совуқ лек ширин беҳини
Есам мазасидан яйрарди тана.
Яна ким соғинди болалигини 🥹 Диёра Каримова ✍
❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️
❤️ Албатта Яқинларингизга хам юборинг!!@Islomiy_Statuslar ⭐
- ўша машҳур статуслар канали