Тошкентдан гапирамиз


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Видео и фильмы


t.me/toshkentdangap каналига обуна бўлинг.
Энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли маълумотлар, Ўзбекистон ва жаҳонда юз бераётган воқеа-ҳодисалар бизнинг каналда
Мурожаат учун: @toshkentdangap_bot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Видео и фильмы
Статистика
Фильтр публикаций


Инглиз олимлари Абу Али ибн Синонинг қиёфасини тиклашди

Ибн Сино қиёфаси Ҳамадондаги қабри кўчирилиши пайтида олинган фотосуратлардан реконструкция қилинган. Файласуф алломанинг кўриниши тахминан юқоридаги суратдагидек бўлган

@toshkentdangap


Salom. Biz qaytdik.


Каналда фаоллар борми?
Опрос
  •   Бор
  •   Йўқ
148 голосов


Президент Шавкат Мирзиёев:

Вақти-соати келади, ўқитувчиларнинг ойлигини, албатта, 1000 доллар эквивалентига етказамиз.


Ўзбек миллий академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов вафот этди. — Маданият вазирлиги

@toshkentdangap


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов қизининг туғилган кунини ўтказди. Хизматда Муниса Ризаева (2-видео)

@toshkentdangap


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов қизининг туғилган кунини ўтказди. Хизматда Муниса Ризаева (1-видео)

@toshkentdangap


You tube'га қўйилган биринчи видео.
-108 миллион марта кўрилган;
-3,9 миллион лайк;
-113 минг дизлайк.
-8,5 миллион фикрлар;
Видео эълон қилинган каналда 1,06 миллион обуначи бор ҳамда бир дона видео эълон қилинган холос.

https://t.me/joinchat/AAAAAEcAlgbxx9mMXcBjJw


«Telegram»да видеоқўнғироқлар функцияси ишга тушди

Хизматдан фойдаланиш учун Телеграм иловасини ёки телефон, ёки компьютерингиздан янгилаб олинг.

Ҳа, айтганча, видеоқўнғироқ орқали гаплашиш учун иккала томонда ҳам Телеграмнинг янги версияси бўлиши керак.


https://t.me/joinchat/AAAAAEcAlgbxx9mMXcBjJw


❗️Талабалар контракти 10% га арзонлаштирилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўлов-контракт асосида ўқитиш нархларини оптималлаштириш борасида билдирилган кўплаб мурожаатларни ҳисобга олиб, уларни ижобий ҳал қилиш мақсадида Молия вазирлиги билан биргаликда қатор таклифларни ишлаб чиқди. Унга кўра:

✅ КУНДУЗГИ шаклда ўқийдиган барча талабаларга 10 фоиз чегирма берилади. Бу чегирма янги 2020/2021 ўқув йили учун қўлланади;

➖ ОТМлар томонидан етим, чин етим, ногирон бўлган талабаларга ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож, “темир дафтар” рўйхатидаги оилалар фарзандлари бўлган талабаларнинг ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб, ОТМлар ўз ҳисобидан 4,0 млн. сўмгача молиявий ёрдам кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

Ўз навбатида вазирлик тўлов-контракт бўйича бошқа мавжуд имтиёзлар борлигини ҳам эслатиб ўтди. Жумладан, Ёшлар иттифоқи томонидан ҳарбий хизматни ўтаб қайтган талабаларнинг 35% контракти тўлаб берилиши, шунингдек Солиқ кодексига биноан айрим тоифа инсонлар учун тўлов-контрактни иш ҳақи ва бошқа даромадларидан тўлаганда даромад солиғи олинмаслигига оид тартиб ҳақида маълумот берилди.

Вазирлик баёноти якунида талбаларни ҳар қандай шароитда ҳам асосий мақсаддан чалғимаслик ва ўз соҳасида етук мутахассис бўлиб етишиш учун тинимсиз изланишдан тўхтамасликка чақирди.


https://t.me/joinchat/AAAAAEcAlgbxx9mMXcBjJw


⚡️Тошкент метрополитени эртадан бошлаб ишлайди

Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ, эртага - 15 август соат 6:00 дан эътиборан, Тошкент метрополитенининг “Ўзбекистон”, “Чилонзор” ва “Юнусобод” линиялари доимий иш режимида фаолият юритишни бошлайди. Бу ҳақда @uzauz хабар бермоқда.

Тиббий ниқобсиз йўловчилар метро станцияларига киритилмайди.


https://t.me/joinchat/AAAAAEcAlgbxx9mMXcBjJw


Шавкат Мирзиёев Бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига параллел равишда, янги тажриба тариқасида Бўстонлиқ туманига раҳбарлик вазифасини бажаришни юклатиш таклифини билдирди

@toshkentdangap


“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан жорий йил 15 августдан бошлаб маҳаллий йўналишларда босқичма-босқич поездлар ҳаракати қайта тикланади.

Жумладан:

Юқори тезликда ҳаракатланувчи Afrosiyob поездлари Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Тошкент йўналишида 2 та,
Тошкент – Самарқанд – Қарши – Тошкент йўналишида 1 та шунингдек, Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида 2 та йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади.

Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилишлари мумкин.

Маҳаллий йўналишларда авиа қатновларни тиклаш жараёни ҳам босқичма-босқич амалга оширилади. Хусусан, “Uzbekistan airways” авиакомпанияси томонидан 15 август санасидан эътиборан Тошкент – Нукус – Тошкент, Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишида ҳафтасига уч маротабадан, Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишида эса ҳафтасига икки маротабадан парвозларни амалга ошириш бошланади.

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

https://t.me/joinchat/AAAAAEcAlgbxx9mMXcBjJw


Репост из: Xushnudbek.uz
⚡️РАСМАН: 17 августдан масжидлар очилади

Махсус комиссия қарори билан 17 августдан бошлаб диний ташкилотлар фаолиятига (ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда) рухсат берилади.

Бунда, диний ташкилотларда жума ва шанба-якшанбалик диний хизматларни вақтинчалик амалга оширмаслик талаб этилади.


👉 @xushnudbek 👈


Репост из: Xushnudbek.uz
⚡️РАСМАН

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагиларга рухсат берилди:

15 августдан бошлаб:

👉 автотранспорт воситаларининг кун давомида тўлиқ ҳаракатланиши;

👉 маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатнови.

👉 очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти. Бунда, ушбу объектлар учун:

➖ банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
➖ столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
➖ бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
➖ ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
➖ ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш талаб этилади.

👉 нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар, шунингдек, ўқув курслари (марказлари) фаолияти. Бунда, ушбу ташкилотлар фаолияти учун:

➖машғулотлар вақтини олдиндан келишиш (таълим марказлари ва тўгараклар учун);
➖ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)нинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)ни машғулотлар четлатиш;
➖ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;
➖санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш чоралари кўрилиши лозим;

👉 санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, пляжлар, хостеллар, ижарага бериладиган дала ҳовлилар ва бошқа дам олиш масканлари фаолияти.

👉 музейлар фаолияти;

👉 гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар фаолияти учун – хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари – тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда телефон ёки онлайн навбатга ёзилган ҳолда “1 та хизмат кўрсатувчи шахс – 1 та мижоз” тамойили асосида ишлаши талаб этилади;

👉 оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш (бунда ушбу тадбирларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда).


👉 @xushnudbek 👈


❗️15 августдан бошлаб шахсий ва жамоат транспорти ҳаракати, қатор фаолият турлари, бозор ва маданий-маърифий муассасалар иши босқичма-босқич қайта тикланади.

❗️17 августдан ҳудудлар ўртасида автотранспорт қатнови, жамоат транспорти (метрополитендан ташқари) ва шаҳар атрофидаги автобуслар қатнови тиеланади.

❗️20 августдан буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари, йирик савдо дўконлари, спорт заллари, фитнес клуб ва бассейнлар ишлай бошлайди.

❗️Тўйларга рухсат берилади. 15 августдан белгиланган талабларга амал қилган ҳолда уйда 30 кишилик оилавий маросимлар ўтказиш мумкин бўлади.

❗️15 августдан автотранспорт воситаларининг кун давомида юриши, маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови учун рухсат берилади.

Санаторийлар, меҳмонхоналар, музейлар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлилар ижараси, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолияти ҳам тикланади.

@toshkentdangap


Ҳаммаси тушунарли. Тарқаламиз...

@toshkentdangap


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Андижонда СЭОМ ходимлари қанча маош олмоқда.

@toshkentdangap


⚡️15 августдан бошлаб юртимизда масжидлар босқичма босқич яна фаолият кўрсата бошлайди. Бу ҳақда AzonUz нашри хабар бермоқда.


👉 @toshkentdangap


​​ИНТЕРНЕТДА ВИДЕОСИ ТАРҚАЛГАН АЁЛ, ЎҚИТУВЧИ ЭМАСЛИГИ АНИҚ БЎЛДИ. УНГА ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛГАН

«Сувнинг таъми муз билан. Сув оби-ҳаёт...» - Фарзандларини уришиб берган тарбиячи ҳақида расмий маълумот берилди. Унга интизомий жазо чораси қўлланилган

Хабарингиз бор, 26 июль куни ижтимоий тармоқларда нотаниш аёл ўзини "дарс ўтаётган" жараёнини телефонига суратга олаётган вақтда унга ҳалал берган болага қўпол сўз билан бақиргани акс этган видео ролик тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Кўпчилик у аёлни мактаб ўқитувчиси эканлигини айтиб танқид қилишганди. Кейинроқ Халқ таълими ваирлиги у аёлни ўқитувчи эмаслигини айтиб, ушбу ҳолатга ўз муносабатини билдирган эди.

Kun.uz да берилган хабарга кўра
Мактабгача таълим вазирлиги томонидан роликдаги аёл Наманган вилояти, Чортоқ тумани 7-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Ҳ.Н. эканлиги аниқланган.

«Ҳ.Н. 1982 йилда туғилган, маълумоти олий. Мактабгача таълим тизимида бир неча йилдан бери ишлаб келади. Ўтган давр мобайнида у томонидан ҳеч қандай ножўя ҳаракатлар амалга оширилмаган ва иш берувчи томонидан ижобий таърифланади.

Карантин шароитида Ҳ.Н. масофадан ўқитиш усулини ўзлаштирган ҳолда, бир неча ой мобайнида, ҳафтасига 4-5 мартадан тарбияланувчилар учун видеомашғулотлар ўтиб келган.

Ёз мавсуми бошланиши МТТларда соғломлаштириш даври ҳисобланиб, тартибга кўра бу вақтда фаол таълим жараёни тўхтатилади. Аммо бир неча ташаббускор тарбиячилар, улар қаторида Ҳ.Н. ҳам, тарбияланувчиларнинг бўш вақти мазмунли ва фойдали ўтиши учун видеомашғулотларни давом эттиришга қарор қиладилар, дейилади маълумотда.

Жорий йил 15 июль куни уй шароитида видеомашғулотни ёзиб олиш жараёнида Ҳ.Н. ўз фарзандларини тарбиячи касбий этикасига зид равишда қўпол тарзда койиб ташлайди.

Бу ҳолат акс этган ролик кейин тайёрланган видеомашғулот ўрнига, янглиш равишда МТТ «Телеграм» гуруҳига жойланади ва тезда ўчириб ташланади.

Шунга қарамай янглиш жойланиб, ўчирилган ролик орадан 11 кун ўтиб ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган.

Ҳолатни ўрганиш жараёнида ўша куни Ҳ.Н. видеомашғулотни бир неча марта ёзиб олишга урингани маълум бўлган. Аммо иш билан уй вазифаларини бир вақтда бажариш мажбурияти, жумладан болалар хархашаси ҳиссий мувозанатдан чиқиб кетиши, натижада назоратни йўқотган ҳолда овозини баландлатишига сабаб бўлган.

Бу воқеа Чортоқ тумани мактабгача таълим бўлими ҳамда Наманган вилояти Мактабгача таълим бошқармаси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди ва маълум хулосаларга келинди.

Тарбиячи Ҳ.Н. касбий этика қоидаларини бузгани учун унга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди. Карантин якунланиб, МТТлар фаолияти тиклангач 7-сонли МТТ ҳамда Чортоқ тумани мактабгача таълим бўлими томонидан бу тарбиячининг педагогик фаолияти мониторинг қилиб борилиши белгиланди. 7-сонли МТТ раҳбарига эса огоҳлантириш берилди.» дейилади Kun.uz да берилган хабарда.

https://t.me/joinchat/AAAAAEcAlgbxx9mMXcBjJw

Показано 20 последних публикаций.

32

подписчиков
Статистика канала