Фильтр публикаций


❓🚘 Шанба ва якшанба кунлари кимлар автомашинада ҳаракатланиши мумкин?

Республика махсус комиссияси қарори билан жорий йилнинг 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Ижтимоий тармоқларда бир видео тарқалди, унда ички ишлар органлари ходими шанба ва якшанба кунлари ҳаракат бутунлай тўхтатилиши, фақат тез тиббий ёрдам машинасигагина юришга рухсат берилиши, шу сабабли 2 кунга керакли озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини ғамлаб қўйишни тавсия қилган.

Шу видеодан сўнг кўпчилик “шанба ва якшанба куни фақат тез ёрдам юра оладими холосми, бошқа машиналарга рухсат йўқми”, дея сўрамоқда.

Республика махсус комиссияси қарорига биноан, шанба ва якшанба кунлари қуйидаги 2 тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилади:

1) махсус рухсатнома (стикер)лари бор машиналар;

2) махсус рухсатнома (стикер)сиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автомашналар.

❗️Эслатиб ўтамиз, 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

• аҳолига – “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

• давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга – ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.


❓Махсус рухсатномалар кимлардан талаб этилмайди?

Республика махсус комиссияси қарори билан Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати тасдиқланди.

Мазкур рўйхатга қуйидагилар киритилган:

1. Соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳамда хусусий тиббиёт ташкилотлари, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари.

2. Фармацевтика маҳсулотлари (дори воситалари ва тиббий буюмлар) ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари.

3. Фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари.

4. Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга.

5. Етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситалари.

6. Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар – газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва чиқинди ташишнинг махсус автотранспорт воситалари.

7. Олий Мажлис палаталари, суд ва прокуратура органлари, Ҳисоб палатаси, Бизнес-омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, Савдо-саноат палатасининг хизмат автотранспорт воситалари.

8. Вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар, бошқа давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг хизмат автотранспорт воситалари.

9. Марказий банк ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда тижорат банкларининг хизмат автотранспорт воситалари.

10. “Республика инкассация хизмати” ДУК хизмат автотранспорт воситалари.

11. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ҳамда “CMD”, “D”, “UN”, “T”, “М” ва “Х” давлат рақами белгиларига эга бўлган автотранспорт воситалари. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ҳамда “CMD”, “D”, “UN”, “T”, “М” ва “Х” давлат рақами белгиларига эга бўлган автотранспорт воситалари, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари, Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, хорижий давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, савдо ваколатхоналари ходимларининг автотранспорт воситалари (хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда).

12. Алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, “Ўзбекистон почтаси” АЖ, “Ўзбектелеком” АК ва унинг ташкилотлари ҳамда “Ўзинфоком” ягона интегратори” МЧЖга тегишли хизмат автотранспорт воситалари.

13. N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари.

14. “Тошшаҳартрансхизмат” АК таркибига кирувчи автобус саройларининг М2 ва М3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари.

15. Йўл-патруль хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари.

16. Дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситалари (фақат дафн маросимлари хизматини кўрсатиш мақсадида).

17. Мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситалари.


Пандемия кашфиёти... "ZOOM"

"ZOOM" Видеоконфиренсия хизмати пандемиядан олдин 10 миллион атрофида фойдаланувчиларига эга бўлган. Шу йилнинг чораги якунига кўра уларнинг сони 200 миллионгача ошиб кетди.

Компания карантин сабаб жуда тез ривожланган ва йилнинг чорак якунида $382,2 млн даромад қилган. Хизмат сифатини яхшилаш учун эса $103,7 млн харажат қилган

📲Каналгақўшилинг
:👇
🇺🇿Aminov™👈


#Кун_иқтибоси 🌤

Журналист Мухаммад Алига :
"Nyu-York"даги портлашлар ортида мусулмон киши турган экан. Бу хақида эшитгач ўзингизни қандай хис қилдингиз?

Мухаммад Али: Гитлер христиан эди. Ўзингиз қандай хис қиляпсиз?

📲Каналгақўшилинг
:👇
🇺🇿Aminov™👈


Хукумат қарори билан Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори, блогер @xushnudbekХушнудбек Худойбердиев Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (ЎзА) бош директори ўринбосари лавозимига тайинланибди.

📲Каналгақўшилинг:👇
🇺🇿Aminov™👈


Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига кўра:

🟡 “сариқ” ҳудудларда соат 06:00 дан – 22:00 га қадар;

🔴 “қизил” ҳудудларда соат 07:00 дан – 10:00 гача ва 17:00 дан – 20:00 гача автотранспорт воситаларида ҳаракатланишга рухсат берилади.

Чекловлар жорий йилнинг 5 июль куни соат 00:01 дан бошлаб кучга киради.

📲Каналгақўшилинг:👇
🇺🇿Aminov™👈


⚡️“Қизил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳам тўй ўтказишга рухсат берилди👇🏻

📲Каналгақўшилинг:👇
🇺🇿Aminov™👈


❗️Магистратура имтиҳонлари онлайн тест шаклида бўлади

#abituriyent

Магистратурага қабул коронавирус пандемияси шароитидан келиб чиқиб, он-лайн тест ўтказиш орқали белгиланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосида қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тегишли қарор қабул қилинган.

✅ Магистратурага кириш синовлари таркибига (хусусан, мутахассислик фанлари бўйича кириш синовлари таркибига) тегишли мутахассисликлар соҳаларида талабгорларни илмий-педагогик лаёқати (ёки илм олиш қобилияти)ни аниқлаш бўйича тест саволлари ҳам киритилади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 30 апрель куни ўтказилган йиғилишнинг 28-сонли баёни 5-бандида белгиланган вазифалар.

📲Каналгақўшилинг:👇
🇺🇿Aminov™👈


⚡️Бугундан магистратурага ҳужжатлар қабул қилиш бошланди
#abituriyent

1 июлдан бошлаб бутун республикадаги давлат ОТМларида магистратура учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланди.

Қабул 30 июлгача (шу куни ҳам) давом этади.

📲 Ҳужжат топшириш magistr.edu.uz сайти орқали онлайн амалга оширилади, ОТМларда қабул қилинмайди!

Ҳужжат топшириш учун керак бўладиган маълумотлар:

1) Паспорт маълумотлари тўлдирилади. Бунда абитуриент ЖШШИР рақамини ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритиши кифоя. Паспортнинг сканер ёки расм варианти талаб этилмайди;

2) Доимий яшаш манзили (тушунарли айтадиган бўлсак, прописка бўйича) киритилади;

3) Бакалаврда тугатган таълим муассасаси маълумотлари киритилади;

4) Дипломнинг расми ҳамда баҳолар қайд этилган илованинг сканер варианти юкланади;

5) Агар абитуриент имтиёзларга эга бўлса, яъни чет тилини билиш сертификати, олимпиадалар ғолиблиги, Президент ёки номли стипендия соҳиби эканлиги ва ҳ.к.ларни тасдиқловчи ҳужжатларни киритади;

6) Ҳужжат топширмоқчи бўлган мутахассислигини танлайди.

❗️Абитуриентдан шундан бошқа қўшимча ҳужжатлар, масалан фотосурат, мақолаларининг нусхаси, тиббий маълумотнома талаб этилмайди!


📲Каналгақўшилинг:👇
🇺🇿Aminov™👈


❗️Президент тергов сифати ва ходимлар малакаси ҳозирги давр талабларига жавоб бермаслигини танқид қилган. Қайд этилишича, 2020 йилнинг дастлабки 5 ойида судлар тергов органлари томонидан асоссиз айб қўйилган 323 нафар шахсни оқлади, 1 минг 854 нафар шахсга нисбатан қўйилган асоссиз айблов эса олиб ташланган. Ўтган йилнинг ўзида 236 нафар оқланган шахсга давлат ҳисобидан 6,7 миллиард сўмлик моддий ва маънавий зарар тўлаб берилган.

📲Каналгақўшилинг:👇
🇺🇿Aminov™👈


«Нега бунга биз айбдормиз, деб айтмайсизлар? Халқдан кечирим сўрамайсизлар?» Президент Андижонда қийноққа солиб ўлдирилган фуқаро ишига муносабат билдирди

«Андижон шаҳар ва Чироқчи туман ички ишлар идораларида яқинда содир бўлган фожиали ҳолатлар тизим раҳбарларини уйғотиши, аниқ хулосалар қилишга чорлаши керак», деди Президент.

“Ушбу фожиа оқибатида 2 нафар инсон ҳаётдан эрта кўз юмди. Уларнинг оилалари бу ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларидан эмас, давлатдан норози.

Нима учун тезкор-қидирув ва терговни назорат қилувчи прокурорлар, ички ишлар раҳбарлари бунга биз айбдормиз, деб чиқиб айтмайди. Ўша ходимларни билимини оширмадик, қонун билан ишлаш, одамлар билан муомала қилишга ўргатмадик, деб нима учун халқдан кечирим сўрамайсизлар?", деган президент.

📲Каналгақўшилинг:👇
🇺🇿Aminov™👈


Миллий валютада еврооблигациялар чиқариш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон ҳукумати бу йил 500 миллион доллар эквивалентидаги миллий валютада еврооблигациялар чиқаришни режалаштирмоқда. Молия вазирининг ўринбосари Одилбек Исоқовнинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси туфайли Ўзбекистоннинг қарзга эҳтиёжи ортади. Қарзлар бозорига кириш тўғрисида қарор бозор ва йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича бюджет тақчиллигига боғлиқ бўлади. 500 миллион долларга эквивалент бўлган евробондлар бу йил ва келаси йили ҳам худди шундай ҳажмда жойлаштирилиши мумкин. Бу бюджет эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Шунингдек, Ўзбекистон келгуси йилда қайта тикланадиган энергия лойиҳаларини молиялаштириш учун биринчи исломий облигацияларни чиқариши мумкин.

Молия вазирлиги изоҳ беришича, 2020 йилда 500 млн доллар эквивалентида миллий валютада облигациялар чиқарилиши ички бозорда назарда тутилган.

📲Каналгақўшилинг:👇
🇺🇿Aminov™👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#technology
🇰🇷Жанубий Кореянинг - Wave Public Media Art архитектура ва дизайн компанияси томонидан шаҳар марказида 4D технологияси (👁👂) асосида визуализация ишланмаси

📲Каналгақўшилинг:👇
🇺🇿Aminov™👈


Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида жорий йилнинг 30 июнида ўтказилган савдо якунларига кўра барча маркали цементнинг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 754,0 минг сўмдан 724,0 минг сўмгача, яъни 4 фоизга пасайди.

Цемент нархининг шаклланишига биржа томонидан ҳар бир харидор учун 114,0 тонна миқдоридаги кунлик лимитнинг қўлланилиши ўз ижобий таъсирини кўрсатди. Хусусан, ўтган савдоларда цемент маҳсулотини харид қилган иштирокчиларнинг сони деярли икки баробарга кўпайиб, 540 нафарни ташкил этди.

📲Каналгақўшилинг:👇
🇺🇿Aminov™👈


Shahram G'iyosovning navbatdagi jangi sanasi ma'lum bo'ldi.
Professional boksda Shahram G'iyosov o'zining 10 jangini (9 g'alaba, shundan 7tasini nokaut evaziga) o'tkazadi.

Jang 15 avgust kuni Tulsa shahrida bo'lib o'tadi. Giyasovning raqibi meksikalik Fransisko Rojo.

Rojo ringga 25 marta kirdi. 22 ta jangda u g'alaba qozongan. 15 ta jangda meksikalik raqiblarini nokautga uchratgan.

📲Каналгақўшилинг:👇
🇺🇿Aminov™👈


Ижтимоий тармоқларда маҳаллий ҳокимликлар, маҳалла СЭС ва участка нозирлари фуқаролардан карантин вақтида бошқа вилоятларга чиқмаслиги, меҳмон чақирмаслиги ҳақида тилхат ёздириб олаётгани акс этган суратлар тарқалди.

Сурат «яшил» ҳудуд бўлган Фарғона вилоятидаги маҳалла фуқароларидан бири томонидан олинган.

📲Каналгақўшилинг:👇
🇺🇿Aminov™👈


Учинчидан, Ўзбекистон Республикасига карантин даврида инвестиция лойиҳалари доирасида визасиз 30 кунгача келиши мумкин бўлган давлатлардан жалб қилинган мутахассислар учун:

❗️истисно тариқасида Ўзбекистондан ҳудудидан чиқмасдан туриб ишбилармонлик кириш визаси (бизнес виза) олишга рухсат берилади.

〰️〰️〰️〰️

Тўртинчидан, коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар уч тоифага ажратилмоқда:

🔸коронавирус инфекциясининг енгил шакллари аниқланган (касаллик аломатларсиз ўтаётган) беморлар;

🔸коронавирус инфекцияси ўртача оғир кечаётган (тана ҳарорати кўтарилаётган) беморлар;

🔸коронавирус инфекцияси оғир кечаётган беморлар.


Иккинчидан, коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан (қизил рейслар) Ўзбекистонга кириб келаётган фуқароларга ўз ҳоҳишига кўра 14 кунлик карантин назорати даврини ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди. Хусусан:

⚔️ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан шакллантирилган рўйхатга киритилган меҳмонхоналар уларга тегишли объектларни 24 соат узлуксиз қўриқлаш бўйича Миллий гвардия билан шартнома тузади;

👩🏻‍⚕️ ушбу меҳмонхоналарда тиббиёт муассасалари томонидан шартнома асосида кундалик тиббий хизмат ташкил этилади;

🚓 фуқаролар республиканинг халқаро аэропортлари ва чегара ўтказиш пунктларидан меҳмонхоналаргача йўл патрул хизмати вакиллари кузатуви остида транспорт воситалари билан етказилади.

〰️〰️〰️〰️

Бундан ташқари барча юқорида қайд этилган талабларга қатъий риоя этган ҳолда, карантин назорати даврини ўтказиш учун меҳмонхоналарда жойлаштириш шарти билан хорижий мамлакатлардаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахсларни туроператорлар ва авиаташувчилар томонидан ҳам республикага етказиб келиш рейслари ташкил қилинишига рухсат берилди.


⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Жорий йил 1 июль санасидан бошлаб:

🛒 республиканинг барча ҳудудларида йирик буюм бозорлари ҳамда буюм савдоси билан шуғулланадиган йирик савдо мажмуалари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари санитария-дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ёпилади;

❌ “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда соат 07.00 дан 23.00 га қадар жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланиш ҳамда 23.00 дан 07.00 га қадар кўчаларда, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар олдида бўлиш ТАҚИҚЛАНАДИ;

〰️〰️〰️〰️

Бунда:

фақатгина фуқароларнинг саломатлиги ёмонлашганлиги, ҳомиладорлиги муносабати билан шифокор кўригидан ўтиш учун даволаш муассасасига ёхуд зарур дори-дармон харид қилиш мақсадида дорихонага бориб-келишига рухсат берилади;

мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилади;

в) “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида жамоат транспорти ҳаракати камайтирилади.


Уйда даволанаётганлар устидан назорат кучайтирилади

Ички ишлар ва Миллий гвардия органлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар ва карантинга олинган мулоқотдагиларни яшаш манзили бўйича қатъий назорат олиб борилади.

Касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморларни уй шароитида даволаш ва парваришлаш тартибини бузган фуқароларга нисбатан эпидемияларга қарши кураш талабларини бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланилади.

Показано 20 последних публикаций.

9

подписчиков
Статистика канала