Марҳабо отиннинг хаёллари Назирага кетди. ҳеч қанадй эътироз билдирмаганди шўрлик қиз. “Севгани боракан”, деб келиб ҳам, яна қайта учрашувга чиқишини илтимос қилганимда, раъйимни қайтармаган эди. “Майли, сизга ёқса... “ деб турмушга ҳам чиқди.
Кутилмаганда қўнғироқ жиринглади. Ноибахоннинг рақами. “Сўраса, нима дейман?” ўйланди аёл. Иккиланиб қўнғироққа жавоб берди.
- Лаббай... – нариги томондан айтилган хабар бувиниг ҳушини бошидан учирди. Эндигина қувонгани, Назирасиниг бахтини тўкис қилган чақалоқ... оламдан ўтганди.
Бу воқаега ҳам бир ой бўлди. Бир неча маротаба бориб, неварасини овутиб келди. Ўзини қўлга олишини қайта-қайта тайинлади. Бироқ боладан айрилиш осонми? Майли эндигина икки ой яшаган бўлса ҳам...
Эшик очилиб, Мирафзал кириб келди.
- Ойи, мумкинми?
- Кел, болам... – Марҳабо отин ўғлига ёнидан жой кўрсатди. Ўғли бир муддат жим турдида, онасига қараб гап бошлади:
- Гулбаҳор Назирани қайтариб олиб келайлик, деяпти. Кўп гапларни айтиб берди.
Отинбувининг юраги бир қалқиб тушди.
- Нима гапларни?
- Куёвни руҳий клиникага ётқизишганидан хабарингиз борми?
- Нима? Қачон? Қанақа клиника?
- Ойи... хуллас, биз эр-хотин Назирани ажраштиришга қарор қилдик. У ҳали ёш... бахтли яшашга ҳаққи бор...
- У шундоғам бахтли, ўғлим... Бу мусибат куёвга оғир таъсир қилган...
- Ойи... сиз куёвнинг бошқа севгилиси бўлганини нега менга айтамагансиз? куёв Назира билан совуқ муомалада бўлишини билармидингиз? Ҳар гал қизимнниг кўзларида ҳазинликни кўриб ҳайрон бўлардим. Сабаби... Биз қарор қилдик. Эртага Назирани олиб келамиз.
- Лекин болам... – онанинг гапи оғзида қолди. Мирафзал ўрнидан турди.
- Узр, ойи... бу гал гапингизни эшитолмайман! Менинг ҳам қизим битта!
Ўғли чиқиб кетди. Эшик ёпилди. Бувиниг кўзларидан оқаётган томчилар юзини юварди. Хаёлига бир вақтлар бувиси айтган гап келди: “ Одам Ато билан Момо Ҳаввонинг ота-онаси бўлмаган. Лекин болалари кўп бўлган. Шунинг учун аксарият одам боласи доим ота-онасидан кўра боласини афзал билади”.
- Шошиб қарор чиқарма, ўғлим! – пичирлади ҳожиойининг лаблари.
Биринчи муҳаббат инсон қалбида худди ўчмас оловдек туради. Ҳар гал унга кўзинг тушганда ана шу олов бир аланга олиб, ўзини эслатиб қўяди, гўё. Шунинг учун ҳам илк кўнгил берганингизни ширин хотира билан ёдга оласиз. У сиздан воз кечган бўлса ҳам, рад этган бўлса ҳам, ҳатто севгингиздан бехабар кетган эса ҳам... у ҳақида эшитганда, туйғулар бир рақсга тушиб олади.
Жавоҳир Назиранинг уйига қайтганидан хабар топгач, ўзини қўярга жой тополмай қолди. Ноибахон Марҳабо отиннинг рад жавобидан ранжиб қолди. “Шундай ўғлимга бермади-я”, деб юрган вақтида, укасининг келинини ажратамиз, деб олиб кетишди. Ноибахон ҳайратга тушди. Тўғри, жиянидаги ўзгаришлар сабаб, уни касалхонага ётқизишга тўғри келди. Мустафо қабристонга кетиб қолаверди... Ноилож Салимбек ўғлини касалхонага ётқизишига тўғри келди. Мана энди келин ҳам...
Жавоҳир онасининг қиз излашларидан зада бўлиб қолганди. Назиранинг уйга қайтиши, Мустафодан ажрашиши негадир йигит қалбида умид ёқди. Онасига айтишга оғиз жуфтлади. Бироқ аввал қиздан билишни истади. Шу истакда унга қўнғироқ қилди.
ЖАВОҲИР
Назира... сени юрагимнинг туб-тубига кўмиб ташлагандим. Барча туйғуларимни ёқиб юбориб, унинг кули остига сенинг севгингни кўмгандим. Бироқ... севги ўз кучини кўрсатди. Назиранинг уйга қайтиши, ажрашиши қалбимни яна ларзага солди. Унга дил изҳори қилишни ўйладим. Яна кимдир илиб кетмасдан, унга бўлган ҳисларимни тан олгим келди.
Қўнғироқ қилдим. “Учрашайлик”, деб илтимос қилдим. Аввалига рози бўлмади. Лекин қайта-қайта сўрайверганимдан сўнг...
Сокин қаҳвахонада учрашдик. Уни кутиб ўтирарканман, юрагим қинидан чиқиб кетгудек гупиллаб урарди. Мен бу кунни ҳеч қачон келмайди, деб ўйлагандим. Аммо банданинг эмас, Яратганнинг ёзмиши бўларкан...
У келди. Қора либосда. Бошида шарф. Озибди. Кўзлари маҳзун. Юзлари сўлғин. Ҳаётидаги бўлаётган воқеалар уни ўзгартиргани кўриниб турибди.