👑 UZ LADY 👑


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Мода и красота


💑 O'zbek oilasi baxti... 👪

Hamkor kanal
👉 @Superkelinchak
👉 @uzbabyuzz
👉Murojaat uchun: @Ravshanovna_SM
🚨 Reklama uchun: @Reklama_bering
❤❤12.01.2017

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Мода и красота
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эркатойим, жаннатим қизим

Ширин қизим, гулимсан ўзинг,
Фариштамсан ёқар ҳар сўзинг,
Доим шундай кулсинда кўзинг,
Эркатойим, жаннатим қизим.

✍️Солиҳабегим
Дилафрўз Шаҳрихоний
🎙Гулноза Хасанбаевна



Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✅ Chat guruhimizga marhamat👇
@Uzladyuz

Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌟🌟🌟

🌸🌸 Ассалому алайкум
🌸 🌸 Азизларим!
🌸 3 МАРТ
🌸 Рамазоннинг
🌸 3 КУНИ ва
🌸 Душанба тонги
🌸 🌸 🌸 муборак булсин!

•🌹• Роббимиз - Аллоҳ
•🌹• Динимиз - Ислом
•🌹• Қибламиз - Каъба
•🌹• Айёмимиз - Жума
•🌹• Фарзимиз - Намоз
•🌹• Қарзимиз - Закот
•🌹• Орзуимиз - Ҳаж
•🌹• Амалимиз - Савоб
•🌹• Тилимиз - Тақво
•🌹• Нафратимиз - Зино
•🌹• Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🌹• Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🌹• Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌟Бугун сокин осмону фалак,
🌟Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌟Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌟Қадрдонлар Рамазоннинг 3-Куни муборак!

🌙РАМАЗОННИНГ 3-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi


Японларнинг фикрича сочингизни узунлиги, деярли 100% эҳтимол билан сиз ҳақингизда айтиб беради...

Ишониш қийин аммо бу ҳақиқат. 
Сочингиз узунлигини танланг ва сочингиз сиз ҳақингизда нималарни айтишини билиб олинг.
 
Сочингиз узунлигини танланг👇


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хайрли тун қадрдоним
Яхши дам олинг! 🌙

✨Ёруғ тушлар тилайман сизга,
✨Бошингизда алла айтсин ой,
✨Фаришталар айлашиб байрам,
✨Тахтларидан сизга берсин жой!

🌙 Тунингиз осуда ўтсин Қадрдонларим!

🌟Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi


#Ажал_чангалидаги_бахт


#No_7
#МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА





Севги-муҳаббат – бу буюк
 туйғу! Ишқ деб аталмиш
ҳиссиётни сўз билан ифодалаш
жуда ҳам мураккаб.Қўшиқ
тариқасида табиий ифодалаш эса
бунданда мушкул. Севги бизни
қалбимизга сўровсиз кириб олади
ва бир умр биз билан ҳамнафас,
йўлдошбўлади. Ҳаётимизни
бойлик, гўзаллик, мансаб тарк
этиши мумкин, аммо муҳаббат
бир умр биз билан бирга қолади.
Севган инсоннинг қўлидан
ёмонлик келмайди, дейишади.
Шубҳасиз, севган инсон
бировга ёмонлик қила олмайди.
Зеро, унинг қалбида меҳр-
муҳаббат бор. Мана шу
улуғтуйғуни ажойиб тарона
сифатида бизнинг эътиборимизга
тақдим этувчи санъаткорлар ҳам
севишади, севилишади, севги
деган туйғуни ич-ичидан ҳис
этишади. Йўқса, бундай ажойиб
қўшиқлар кўнгилга хуш ёқиб,
ишқ тўла қалбларга малҳам
вазифасини ўтамасди. Бугунана
шундай романтик тароналари
билан қалбларни тўлқинлантириб
келаётган Согдиана фақат
муҳаббат ҳақида сўзлайди.
Аниқроғи, севги-муҳаббатга
оид 30та иборага, 30та таъриф
беради.
1) Муҳаббат – илоҳий туйғу. У
кечиримли, барига чидайди.
Ҳақиқий севги сизни ҳеч қачон
тарк этмайди. Севги ҳеч қачон
фойда кўзламайди. Орзулар ва
ҳис-туйғуларни ягона инсон
билан боғлаб турувчи ришта –
бу муҳаббат. Баъзида севгининг
кўзи кўр бўлади. Ҳеч қандай
камчиликларни кўрмайди.
Баъзида эса севги қаҳрли
бўлади… Яна кўп ҳолларда
азоб беради, озор чекишга
мажбур қилади, қалбда жароҳат
қолдиради ва бу жароҳат
анчагача битмайди…
Севги ҳаёлингизга келтирмаган
ишларни амалга оширишга
ундайди, аҳмоқона йўл тутишга
мажбур қилибқўяди.
Севги ҳақида жуда кўп ёзиш,
гапириш мумкин. Зеро,
муҳаббатнинг чегараси йўқ.
Ҳар бир инсоннинг севги тарихи
ўзига яраша қисса.


#Ajal_changalidagi_baxt_yoxud_Sakina
#No_6
#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA




-ҳа учрашадида! Сенга нима?-деди Муҳташам сабзини тарс-тарс тўғраркан.Шариф ҳисларини билдириб қўйишдан қўрқиб ўзини босди.
-ҳа ўқиши борку! Ўқисин..
-ўқиб бало бормиди ўзи? Даданг ҳам қизиқ доктор бўлади қизим дейди..кошки бундан доктор чиқса..
Сакина индамай хонасига кириб кетди.Ҳозир ёзги таътил вақти.Онасини таънаю дашномларига маҳкум.Ҳар ёз шу аҳвол.Кийимларини тезда алмаштирди.Кичиккина хона..бир кишини кийими ҳам сиғмайдиган жавон.Бир кишилик каравот.Сакина онасини суратини бекитиқча томоша қилади доим соғинса.Ҳозир ҳам бир қараб олди.
-ойи бугун мен учрашувга чиқдим..биласизми йигит яхши йигитга ўхшади,шу пайтгача кўрган йигитларимдан бошқачароқ экан у!
Онаси билан анча суҳбат қурди токи ўгай онасини
-Сакиннн..-деб ўшқиргани эшитилмагунча.Дарровда чопиб чиқди.
-лаббай Муҳташам опа!
-ҳа Муҳташам опанг ўлиб Муҳташамсиз қолгур бўл овқатга уна..
Сакина хўп дея ошхонага юрди.
-Сакинн..менга чой дамлаб бер!
Ўгай акасини ошхона тарафда уни йўлини тўсди.
-хўп ака!-деди Сакина жилмайиб.
-йигит қандай экан?-акаси уни ортидан юриб секингина сўради.
-бўлади!-деди қиз кулиб-ҳеч бири акамдек бўлолмайдию аммо яхшига ўхшади!
Шариф бу қизни кўрганида ёшларида деярли икки ёш фарқ бор эди.Қиз 6 ёш у эса 8 ёш эди ўшанда.Дунё дунё бўлибдики шу қизга ошиқ..булар оддий акалик меҳри эмас лекин Сакина буларни сезмайди.


#Ажал_чангалидаги_бахт

#_4
#МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА


Ойша розияллоҳу анҳо онамиз айтади: “Бир аёл ўзининг икки қизини етаклаб келиб, улар учун бир нарса сўради. Менда бир дона хурмодан бошқа нарса йўқ эди. Сўнг ўша хурмони аёлга узатдим. Аёл хурмони қизларига бўлиб берди, ўзи эса емади. Кейин туриб чиқиб кетди. Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб қолдилар. Мен У зотга бўлган воқеани айтиб берим. У Зот:  «Ким бу қизлар учун бирор нарсадан ташвишланиб қайғурса, (шу иши) жаҳаннамдан тўсиқ бўлади»,  – дедилар” (Имом Термизий ривояти).   
Қизларнинг ўрни ҳатто ислом динида ҳам алоҳида эҳтиром қилинган. Сакиначи? У ўз розилиги билан турмуш қурадими ёки мажбурлов остида..ахир унинг қайғурадиган ўз онаси йўқ.
Сакина телефонини чиқариб йигитга қаради.
-рақамингиз чиройли экан!
Йигит жилмайиб қўйди.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺


Гулистон шахри кичик шахар бўлсада одамлар гавжум.Сакинани уйи 1-мавзеда кичиккина ҳовлили уйлардан иборат кўчада жойлашган.Оқ рангдаги малибу бўёғи кўчиб тушган уй олдига яқинлашди.Сакина секингина тушди.
-олиб келишингиз шарт эмас эди.
Йигит Сакинага қараб раҳмат шарт эмас маъносида жилмайиб қўйди.
-ўйлайманки совчиларимни рад этмайсиз.
Сакина йигит кетгач ҳам ҳаяжон ичра қолди.Қани йигитларни назар-писанд қилмаган қиз?
Ўз ҳолига ўзи кулгулик.Секин дарвозани очиб уйга кирди.Кўримсизгина уйнинг эски каравотида ўгай онаси лорсиллаб сабзи тўғраб ўтирарди.
-Ассалому алейкум!
-ҳа келдингми?-деди Мушташам тўғраган сабзисидан бир тишлаб-йигитга ёқдингми ишқилиб?
Сакина онасини бундай беписандлигига ўрганиб кетгани учун илдамлади.
-ёқдим шекилли! Муҳташам опа совчиларимни жўнатаман деди энди нима қиламиз?
Ичкаридан ўгай акаси Шариф чиқиб келди.
-қаердан келябсан Сакин!-деди ўгай акаси жаҳли чиқиб.Билади ўгай акасини Сакинага нисбаттан муомиласи ўзгача..ахир отаси битта эмас,она ўзга нега унда акаси ўгай онасига ўхшамайди.Доим Сакинага ўзгача меҳр кўрсатади аммо учрашув деса жони чиқиб кетади.Балки ака бўлгани учун синглисини қизғонар...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Опа мени бунча суясан,
Нима қилдим мен бунга лойиқ?


Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✅ Chat guruhimizga marhamat👇
@Uzladyuz

Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Одам бахтли бўлиш учун тақдирдан рози бўлишни ўрганиши керак. Агар тақдирдан рози бўлмасанг, борига қаноат қилмасанг, қасрларда ҳам ҳаловат топмайсан. Агар розилик билан қаноатинг бўлса, кулбада ҳам роҳат қиласан. Доим тақдирдан рози бўлинг, доим борига қаноат қилинг!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.



🌙 РАМАЗОН МУБОРАК БЎЛСИН!


✨ Раҳмат, мағфират ва нажот ойи кириб келди!

📖 Пайғамбаримиз ﷺ шундай дедилар:
"Рамазоннинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири дўзахдан озод бўлишдир." (Байҳақий)

✅ Бу муборак ойда:
✔️ Рўзаларимиз қабул бўлсин!
✔️ Ибодатларимизнинг савоби ортсин!
✔️ Дуоларимиз ижобат бўлсин!
✔️ Қалбларимиз тақво ва нур билан тўлсин!

🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

🗣️ Рамазонга оид фойдали маълумотлар ва ибратли ҳикматлар учун


🌺 РАМАЗОНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

✅ Chat guruhimizga marhamat👇
@Uzladyuz

Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 РАМАЗОННИНГ 2-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🇺🇿🌸

🍃АССАЛАМУ АЛАЙКУМ

🌸Сизга Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;

Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!🤲

Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!

Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин! Амийн!

💐 Аллоҳнинг саломи
💐 Пайғамбар ﷺнинг дуолари
💐 Қуръоннинг нури
💐 Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi


Yangi asar ❤️


#Ажал_чангалидаги_бахт

#_3
#МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА



-нархи унча қиммат эмас экан!
-сохта қудаларчи нима бўлди?
Ҳайдовчи ўрнидаги йигит орқага ўгирилди.
-учта-тўртта аёлни гаплашдик,эркаклар эса муаммо бўлмайди!
Қориндор эркак хохолаб кулди.
-бу ғунчалар ёмон ёшига қизиқадидае,уларда бори биздаям борку?
-хўжайин пул бўлса любой қиз жон дейди менимча..
-лекин бу эмас..Сакина ўзгача,шунча йигитни рад этди..асов от у!


🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-нима буюрамиз?
Йигитни қизларникидек чиройли қайрилма киприклари қиз томон йўналди.Сакина уни томоша қилишдан ўзини зўрға тияр,тинмай қўлларини букиб қирсиллатарди.
-ундай қилманг қўлингиз оғриб қолади!-деди йигит жилмайиб.
Сакина довдираб қолди.Нима бўлаябди ўзи? Қани захар тилинг? Қани уддабуронлигинг?
-кечирасиз!-деди ийманиб-истаганингизни айтаверинг..мен овқат танламайман.
Аслида товуқ гўшт емайди,газли ичимликни эса ёмон кўради.Начора ҳозир ноз қиладиган вақт эмас.
-жуда яхши!-деди йигит официантни чақириб-бизга қовурилган товуқ қанотчалари ва кола!
Сакинани юзи бужмайди аммо индамади.
-салат?-деди йигит қизга қараб.Сакина мулойим жилмайиш билан қутулди.
-майонезли Сезар салати!-деди йигит буюртма бериб.Сакинани кўнгли кўтарилиб кетди..
«Овқат бўйича қарашларимиз турлича экан»ўйлаб қолди ичида.
-Сакина телефон рақамингизни беринг!-деди йигит телефонини чиқариб.Айфонни энг сўнгги версиясику? Ё Аллоҳ шунча бойми йигит?
Ўзиники чиқаришга уялди.
-рақамим..-деди паст овозда-99 494 03 00
Йигит тезда ёзиб олиб қўнғироқ қила бошлади.Сакинани эски русумдаги телефони пастда турган сумкада жаранг соча бошлади.
-бу эса мени рақамим!-деди йигит қизга сирли қараб.


#Ажал_чангалидаги_бахт

#_2
#МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА


Сакина ўгай онасини қистови билан учрашувга чиқди.
Сирдарё вилояти унчалик ҳам катта жой эмас,Гулистон шахрини эса пиёда кезиб айланиб чиқса ҳам бўлади.Бу ердаги ҳозирча учрашувлар учун энг мос жой «Учрашув»кафеси.Сакина бу ерга онда-сонда дугоналари билан келиб турса ҳам ҳудди биринчи марта келаётгандек кириш эшиги қаерда эканлигига иккиланди.
Атрофни кузатди.Йигитдан олдин кириб олса бўлмас.
-яхшимисиз Сакина?
Қиз оҳудек чўрчиб тезда қаради.Қаршисида ёши 25 ёшлар атрофидаги кўринишидан спортменга ўхшайдиган,оч ҳаворанг кўйлак ва оқ шим кийган йигит жилмайиб турарди.Сакина ўқиш даврида кўп йигитларни ошиқ бўлганини кўрди аммо бу йигит тан олиш керак худди «Исканжа» асаридаги Яҳёдек чиройли.
-Ассалому алейкум!-деди йигит Сакинани ўзига маҳлиё бўлганини сезиб жилмаяркан.
Сакина қизариб кетди.Салом бериш эсдан чиқибдику..
-Ассалому алейкум!-деди киприклари пирпираб.
-мени исмим Содиқ!-деди йигит кафе ичи томон қараб-юринг ўтирамиз!
Сакина нима дейишни айни пайтда нима қилишни билмасди.
-ҳой қиз!-деди йигит жилмайиб-ҳаяжонланманг!
Йигитни дадиллиги қизга кўчиб сал ўзини қўлга олди.
-ҳаяжонланмадим..шунчаки..-дея лабини тишлади.Яхшиси гапирма Сакина!

Узоқдан қора машинани ойнаси секин кўтарилди.
-сохта куёв учун зўр йигит топибсизлар!


Давоми бор...


#Ажал_чангалидаги_бахт


#МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА
#_1


«Сизда ором қайда, Сизда тин қайда.
Сиз тўйиб ухлаган битта тун қайда.
Эл-юрт оромини асраган зотлар,
Эл меҳри асрасин сизни ҳар жойда.
Сизни учратаман тоғда, далада,
Хизматда ҳамиша-қорда, жалада.
Сизга сабот берсин, сизга куч берсин,
Буюк зотлар руҳи шундай паллада.
Ҳар кун офтоб билан соғ кўришиб юз,
Уйдан омон чиқиб, омон қайтингиз.
Ризқи улуғ бўлсин, кўкси улуғ бўлсин,
Хонадонингизу мамлакатингиз.
Йўллар равон бўлсин, йўллар оқ бўлсин,
Баҳор майсалари кўкчироқ бўлсин.
Бурчга садоқатли эй фидойилар,
Поклигингиз сизга кўзмунчоқ бўлсин».
Жажжи қизалоқ шеърни ниҳоятда таъсирли ўқиди.Курсантлар ўрнидан туриб қарсак чаларкан бир қош кўзи қорароғи шеригига кулди.
-тўйингга ўзим сенга шундай шеър ўқиб бераман!
Нутқ қаратилган йигит унга қараб жилмайди.
-албатта тўйим сенсиз ўтармиди? Раққосаларга шерик керакку?
Иккиси баравар кулди.
-келинни кўрсатмадинг! Жуда сир тутдингда...
Дўсти жилмайиб секин телефонни чиқарди.
-ҳеч вақт бўлмади кўрябсанку...
Телефонда кўринган расмдаги қиз жилмайиб турар,лаби юзига,кўзи ҳуснига ниҳоятда зеб бериб турган қиз йигитни титратиб юборди...
«Ахир бу ўша нотаниш қизку..»

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-Бугун келган совчилар жудаям бой экан!
Ўгай онасини кўзи ўйнаб гапиришидан Сакинани юраги орқага тортди.
-Муҳташам ая..ҳеч бўлмаса ўқишни битириб олай!
-бошимга ёстиқ қиламанми сени? Бир бора она демадингку етимча..
Сакина ўгай онасини хўппа семиз танасига,чўччайган лабларига қараб сўз дейиш бефойдалигини тушунди.Индамай ўрнидан турди.
-ана..яна бошлади бу без! Бир нарса десам индамай сидирғаланиб туриб кетади..
Сакина оёғини судраб қадам босганча хонаси томон йўл олди.
«Наҳот шундай тегиб кетаверсам? Отам ҳам унинг измидан чиқмайди! Ким у йигит? Нега менга совчи қўйди? Бой бўлса мени нима қиларкин бир камбағални қизи бўлсам?»


        
Эй Аллоҳ! 
Эй қийинчиликни Енгиллаштирувчи Зот! 
Эй темирни Юмшатувчи Зот! 
Эй ваъдани Тезлатувчи Зот! 
Эй ҳар куни янги иш-фаолиятдаги Зот! 
Эй Абадий ва Боқий бўлган Зот!
Эй Куч ва Қудратнинг ёлғиз соҳиби бўлган Зот!

Бизни танглик ҳалқаларидан энг кенг йўлга чиқаргин! Қийин ишни Сенинг ёрдаминг билангина бажарамиз. Куч ва қувват Олий, Буюк Аллоҳдадир!

Эй Роббим! 
Дуоимизни тўсилиб қолишдан асра! 
Сўровимизни рад этма! 
Бизни ҳасратимиз ила қолдирма! 
Бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўйма! 
Ожизлигимизга раҳм қил! 
Дилимиз тору танг, фикримиз тарқоқ бўлиб, нима қиларимизни билмай қолдик.
Сен Поксан. 
Сен бизнинг сиримизни ҳам, ошкоримизни ҳам Билувчисан. 
Сен бизнинг фойдамизга ҳам, зараримизга ҳам Моликсан. 
Сен бизнинг мушкулимизни аритишга, машаққатимизни осонлаштиришга Қодирсан.

Дуоларимизни қабул қил, эй Раббим!

✅ Chat guruhimizga marhamat👇
@Uzladyuz

Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄


🩷🩷🩷

🌙 Ramazon taqvimi 2025-1446

🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🧕🧕🧕ৡ•┈┈┈┈┈•✿
💐 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рўза тутаман деб саҳарликга уйғонганларга, Аллоҳнинг саломи, жаннат бўлсин!

Рамазоннинг 1-куни муборак бўлсин!

Аллоҳ барчаларимизга чиройли сабр берсин 🤲

Саҳарликга уйғонган яқинларингизга улашинг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi


БУГУН ТУНДА ,КЕЛАРМИШ БАХОР🌸

Деразангдан мўралаб аста,
Гул юзингдан бўлиб шикаста,
Узун қишга силтаб қўлини,
Ҳам қалбингдан бошлаб йўлини,
Тўққиз ойки, елармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...

Қору музни сувга ғарқ қилиб,
Изғиринни буткул тарк қилиб,
Эшитгандек менинг ноламни,
Гулдастага ўраб оламни -
Тушда бошинг силармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...

Гўзалликни элтиб жаҳонга,
Сано айтиб ҳар ўтган онга,
Жамолингга бўлиб маҳлиё,
Истарангдан олганча зиё-
Бизга иқбол тилармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...

Унутилар ҳазонрез кузак,
Табассуминг юзингга безак.
Меҳрларинг менга оғдириб,
Ёмғирларин ерга ёғдириб,
Сувларини элармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...

Ҳиссиётга тўлдириб дилни,
Кенгайтириб кичик кўнгилни,
Дуоларга ижобат етиб,
Табиатни чаманзор этиб,
Бахтимиздек кулармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...

Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄


✅ Chat guruhimizga marhamat👇
@Uzladyuz

Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙🌙. 🩷🩷🩷🌙🌙

Кириб келаётган саҳоват, мурувват ва гуноҳлар кечириладиган муборак Рамазон ойида қиладиган хайрли амалларингиз Сизларни беҳисоб ажру-савоблар соҳиби қилсин!

Рамазон ойи муборак бўлсин, Азизлар!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

Показано 20 последних публикаций.