Ноибахон Марҳабо отин келишини эшитиб, қувониб кетди.
- Опа, келганингиз яхши бўлди. Ўзингиз бош бўлиб, қуда томонни кутиб оласизда... – деди Салимбек опасига мулозамат кўрсатаркан.
- Албатта, сен хавотир олма, - деди Ноибахон, сўнг келинларга қарата қўшимча қилди: - Ҳамма нарса борми? Тушликка келадиган бўлишса, дарровгина маставани ҳаракатини қилинглар. Иккинчисига норин опкелтирармиз. Ширинликлар борми?
- Бор, опа... кеча Назирахон пиширганди, бирам ширин чиқибди, - деди Нодира келинни мақташ учун. Бу мақтовдан Назиранинг боши янада эгилди. Жавоҳир ер остидан у томонга нигоҳ ташлади. Ўзини тутишга ҳарчанд уринсада, эплолмади. Келинлик либосида назира янада жозибали бўлиб кетганди.
- Ўзим ўргилайда... Отинбувининг тарбиясини олганда Назирахон. Илоҳим, бизга ҳам сиздек келинлардан насиб қилсинда, - алқаб қўйди амма келинни.
- Раҳмат аммажон, - базўр гапирги келинпошша.
- Майли, қани ҳамма ҳаракатга тушсин! – ўтирганларни турғаздирди амма. Жавоҳир ва Мустафо биргаликда ҳовлига чиқиб кетишди.
Опа-ука ёлғиз қолишганда Ноибахон муддаога кўчди.
- Салим, Насиба опамга ҳам айтдим. Бироздан сўнг келиб қолсалар керак. Ўша кунги аёлнинг рақамига қўнғироқ қилиб, у билан учрашишим керак.
Салимбек опанинг гапидан яна ҳадиксирай бошлади. сири очилишидан чўчирди эркак. Дарром опасни бу фикридан қайтаришга уринди.
- Опа, қўйсангизчи... Нима қиласиз, бўлди... одамларнинг эсидан ҳам чиқди.
- Менинг эсимдан чиқмади, Салим! – опа укасига алам билан тикилди. Кўзларидан ёш айлана бошлади. Ўпкаси тўлиб, йиғлашни бошлади. – Мен... мен шу вақтгача... поччангга бирор марта тескари иш қилмаганман. Ҳатто сендан кўмак сўрашимни истамасдилар, сўрамадим. Ҳар бир гапларига хўп дедим. У кишимчи...
- Опа, поччам яхши инсон эдилар. Балки аёл адашгандир...
- Адашган. Жанозадая? – укасининг гапидан баттар авжланди аёл. – Бировнинг жанозасига келиб, адашиб қизиман дейдими? Ўйлаб гапиряпсанми, ука?
Эшик очилиб, Насибахоннинг кириб келиши опа уканинг суҳбатига якун ясади.
***
Назира ҳовлига чиққанида Жавоҳирнинг бир ўзи ўй суриб турарди. Хазон бўлиб тўкилган дарахтларга, ҳовлида кўз яшнаби турсада, айни пайтда совуқ кўринаётган фавворага ҳиссиз боқиб турарди. Ошхона томондан чиққан Назира нигоҳи билан кимнидир излай бошлади. Жавоҳирнинг назари у томонга қаратилди. Назиранинг нигоҳларида илгаригидек завқ кўринмаганини лаҳзаларда ҳис қилди. Келинчак бошини эгганча:
- Жавоҳир ака, ўртоғиз қанилар? Ойижон чақираётгандилар, - деди паст овозда.
- Ичкарига кирди, - деди Жавоҳир уй томонга ишора қилиб. Назира жимгина ўша томонга йўналаркан, Жавоҳирнинг саволи тилга кўчди: - Назира...
Келин ортига ўгирилди. Яна нигоҳлар тўқнашди. Жавоҳирнинг қалбида енгил титроқ пайдо бўлди. “Бахтлимисан?” демоқчи бўлди йигитниг кўзлари. “Нима фарқи бор?” жавоб қилди назиранинг нигоҳи.
- Лаббай.... – деди келинчак кўзларини олиб қочиб. Бироз довдираб қолди йигит. Чақиришга чақирдию, лекин гапиришга сўз тополмай, бироз ҳаяллади. Ўзига савол назари билан боқиб турган кўзлар эгасига
- Ўрганиб қолдингизми? – дея олди аранг. Назира бош ирғади. Сўнг жимгина ичкари уй томон кириб кетди.
ЖАВОҲИР
Ўргандими-йўқми, сенга нима фарқи бор, энди? Берган саволингни қара... Бўлди, бас қил, у энди бировнинг жуфти ҳалоли. Бошқача назар билан қарашга ҳаққинг йўқ! Гуноҳ бўлади! Лекин нега унинг кўзлари кулмаяпти. Нега ғамгин, юзида сўлғинлик. Бахтли эмасми? Худдики, мажбурликдан кўниб яшаётган аёлга ўхшайди. Мустафо унга яна нималарни раво кўраяпти экан? Наҳот, у ҳамон севгилисини унутолмаган бўлса? Унда Назира-чи? Бу юк билан қандай яшаяпти. Ахир унинг кўзларидаги ўша беғуборлик йўқолиб қолибдику...
Жавоҳир... нега бу ҳақда ўйлайяпсан? Нима кераги бор, энди? Ҳаммаси тугаган бўлса...
***
НАЗИРА
Ҳаётим худди бекати йўқ поездга ўхшаб қолган. Секин кетиб бораяпти. Ғилдиракларнинг тақир-туқур овозига ҳамоҳанг яшаётгандекман. Ўқишга ҳам боргим йўқ. Магистратура ҳам қолиб кетди. Бу уйда худди кўйлакка ёпишмаган ямоққа ўхшайман. Бугун қайнотам бизни, ёш келин куёвни хорижга юбормоқчилигини айтди. Лекин Мустафо ака ҳали жавоб қилмади. Назаримда истамаяпти.