Фильтр публикаций


Менга эридан зўравонлик ва жабр кўрган аёл Мўмина (исм-шарифлар ўзгартирилди) қўнғироқ қилиб, ёрдам сўради. У 2017 йилда турмуш қурган. Ўғли Али “Болалар аутизми” билан туғилган, ногирон. Онаизор елиб, югуриб ўғлини ногиронлар боғчасига жойлаштирган. Қизи Раъно соғлом. Уни ҳам боғчага жойлаштириб, ижарада яшайди. 2022 йилдан буён турмуш ўртоғи Айёрвой билан яшамайди. Алиментга берган. Аммо эри алимент ҳам тўламаган. Мўминани алдаб, алиментни қайтарган. Эр ҳеч қаерда ишламайди. Юларовлар оиласида Айёрвойни акаси, опаси, синглиси оиласидан ажрашган. Аёллар 4 нафар фарзандлари билан ота уйига қайтган. Мўмина 2022 йилда ажрашишга судга ариза берган. Суд ажрим қилмаган. Онаизор фарзандлари учун ишлашга мажбур. Аммо эри, қайнонаси, қайнсинглиси унинг ишхонасига бориб, раҳбаридан Мўминанани ишдан бўшатишни талаб қилиб, жанжал кўтаришган. Айёрвой ижара уй эгасига учрашиб, аёлини уйдан чиқариб юборишни сўраб, бир неча бор Мўминани уриб, тан жароҳати етказган. Мўмина шифохонада ҳам ётиб чиққан. Айёрбек жарима билан қутилган. ФИБ Тошкент вилояти Янгийўл туманлараро судига бордик. Йўлда Айёрвой пайдо бўлиб, Мўминани қўлидан ушлаб, ёлғондан йиғлаб, “артист”лик қилди. Кўзидан бир томчи ёш чиққани йўқ. Ярашишини таъкидлади. Суд атрофида турган ИИБ ходимларидан ёрдам сўрадим. Айёрвой қочди. Янгийўл шаҳар ИИБга ариза бергани борганимизда ҳам Мўминанани тортқилай бошлади. Ундан ажратишга кучим етмади. Постда ўтирганлардан ёрдам сўрадим. Бизни ичкарига олиб киришди. Алоҳида суҳбатлашиб, бизни кузатишди.
Далолатнома олгани Янгийўл тумани Бунёдкор МФЙга бордик. МФЙ раисига Мўминани ажрашишига ёрдам бергани келганимни таъкидладим. Юларовлар оиласини чақиртирди. Айёрвой ўзи хиёнаткор бўла туриб, уялмасдан хотинини хиёнат қилишда айблаб, туҳмат қилди. Мўмина тилхат ёзаётган эди, зўравонлик билан тилхатни олиб йиртиб ташлади. МФЙ раисига “Сизни ҳурматингиз йўқми? Нега фуқароларингиз жамоат жойида ўзини тутишни билмайди? Айтинг, бизни ишимизга халақит беришмасин!” дея қатъий талаб қилиб, уларни расмга ва видеога олганимдан сўнг МФЙ раиси Айёрвойни тартибга чақирди. Аммо Мўминани қайнонаси ва қайнсинглиси мени юлиб, уриб, телефонимни синдиришмоқчи бўлишди. Мен яна МФЙ раисига “Тезда участка инспекторини чақиринг! Бўлмаса 102 га қўнғироқ қиламан!” дея талаб қилдим. МФЙ раиси уларни зўрға тинчлантирди. Биз Далолатномани 2022 йилда ёзилган нусхасини олдик. Аммо Айёрвой Мўминани бурчакка турғизиб, қўйиб юбормади. МФЙ раисидан бизни шу ердан тинчгина чиқиб кетишимизга ёрдам беришини сўрадим. Бир амаллаб у ердан чиқдик. Янгийўл шаҳрида давлат божи тўлашимиз керак эди, аммо тўлов программаси ишламади.
Эртаси куни яна Янгийўл шаҳрига бориб, тўловни амалга ошириб, ФИБ Янгийўл туманлараро судига бордик. Далолатномани асл нусхаси ва бугунги число билан ёзилиши кераклигини айтиб, аризани қабул қилишмади. Участка инспекторига қўнғироқ қилиб, бизни ҳимоя қилиши учун Бунёдкор МФЙга боришини илтимос қилдик. У раисга айтишини, ҳеч ким бизга тажовуз ва таъқиб қилмаслигини таъкидлади. Ўзи боролмаслигини, бошқа бир иш билан юрганини айтди. Ноилож Мўмина касал ётган акаси Сайфига қўнғироқ қилиб, маҳалласига олиб бориб келишини сўради. Биз учаламиз Бунёдкор МФЙга бордик. Айёрвой етти букилиб Сайфига салом берди. Хотин-қизлар фаоли эр хотиндан “Тилхат” ёздириб олди. Айёрвой хотинига “Алиментга бермасанг, талоғингни бераман” деб туриб олди. Айёрвойни пасткашлигини. Ўз болаларини таъминотига пул бермайман деб турибди. Шундан сўнг у “Тилхат”и сўнггида “ТАЛОҒИНИ БЕРГАНМАН” деб ёзди. МФЙ раиси ва хотин-қизлар фаоли оилани ажрашмаслигини таъкидлашди. Сайфи уларга “Эртага синглимни мана шу йигит уриб ўлдирмаслигига кафолат бероласизларми? Шифохонада калтакланиб ётганини кўргансизларми?” деган саволни берди. Улар жавоб беришолмади. Шундан сўнг судга, прокуратурага, ИИБга аризаларни топширдик. Биз ўз болаларига алимент бермаган, таъминотига қарашмаган, оталик вазифасини унутган, ҳимоя ордери олиб ҳам калтакланаётган бир аёлни золим эрни қўлидан қутқармоқчимиз холос. Агар биз аёлни ҳозир қутқармасак, эртага фожеа бўлиши аниқ.

ХОНБИБИ ҲИММАТ ҚИЗИ, журналист




#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:


🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.


Маргарет Кавендиш, Нюкасл герцогиняси. 1623 йилда туғилган. Ўз ортида бой адабий мерос қолдирган ижодкор адиб. Герсогиня доимий равишда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келган. Аёлларни черков томонидан жодугарликда айблаб, ёқишга қарши чиққан. Шунингдек, ўша пайтда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишга қарши қаттиқ курашган. У ҳайвонлар устида ҳар қандай тажрибаларни тақиқлашга чақирган.
___________

Маргарет Кавендиш, герцогиня Ньюкаслская. Родилась в 1623 году. Плодовитая писательница, оставившая богатое литературное наследие. Герцогиня последовательно выступала за права женщин. Была против сжигания женщин по приказу церкви, обвинив их в колдовстве. Яростно боролась с жестоким отношением к животным, практиковавшимся в те времена. Призывала запретить любые опыты над животными. 👫Каналимизга обуна бўлинг/Подпишись на наш канал👉 https://t.me/zoravonlikka_yol_yoq_netnasiliyu


Қадрли Ватан ҳимоячилари, ҳурматли ҳамкасблар!

Сизларни Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этамиз!


Юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги, осойишта ҳаётини кўз қорачиғидек асраб-авайлашдек шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар доимий ҳамроҳ бўлсин.
Байрамингиз муборак бўлсин!

_________________

Дорогие защитники Отечества, уважаемые коллеги!

Сердечно поздравляем Вас с Днем защитника Отечества.

Пусть Вам всегда сопутствует большой успех в Вашей почетной и ответственной работе по сохранению мира, благополучия и мирной жизни нашей страны.
С праздником! 👫Каналимизга обуна бўлинг/Подпишись на наш канал👉 https://t.me/zoravonlikka_yol_yoq_netnasiliyu


Актриса Мерил Стрип афғон аёллари ҳақида:

“Мен 1971 йилда Нью-Йоркдаги коллежни тамомлаганман. Ўша йили Швейцарияда аёлларга овоз бериш ҳуқуқи берилди. Ваҳоланки, Афғонистон аёллари бу ҳуқуқдан ярим аср олдин фойдаланишмоқда эди.

Афғонистондаги аёллар сайлов ҳуқуқини 1919 йилда - Франциядаги аёллардан 30 йил олдин ва АҚШда аёлларга бу ҳуқуқ берилишидан анча олдин қўлга киритган эди.

Ва кейин дунё остин-устун бўлиб кетди. Бугун Қобулда мушук аёлдан кўра кўпроқ эркинликка эга. Мушук уйнинг айвонида ўтириб, ўз мўйнасида қуёшни ҳис қилиши мумкин. У паркда олмахонларни қувиши мумкин.

Бугун Афғонистонда мушук қиз боладан кўра кўпроқ ҳуқуқларга эга, чунки Толибон жамоат боғларини аёллар ва қизлар учун ёпиб қўйган. Қобулда қуш куйлай олади, аёл киши овоз чиқара олмайди. ___ Актриса Мерил Стрип —  об афганских женщинах (какая великолепная дикция, однако) :

«В 1971 году я окончила колледж здесь, в Нью-Йорке. В том же году женщинам Швейцарии было предоставлено право голоса. При этом женщины в Афганистане пользовались этим правом уже полвека.

Женщины в Афганистане получили право голоса в 1919 году - на 30 лет раньше, чем женщины во Франции, и задолго до того, как это право было предоставлено женщинам в США.

А потом мир перевернулся. Сегодня в Кабуле у кошки больше свободы, чем у женщины. Кошка может сидеть на крыльце дома и чувствовать солнце на своей шерсти. Она может гоняться за белкой в парке.

Сегодня в Афганистане белка имеет больше прав, чем девушка, потому что талибы закрыли общественные парки для женщин и девушек. Птица может петь в Кабуле, а  женщина  - нет». 👫Каналимизга обуна бўлинг/Подпишись на наш канал👉 https://t.me/zoravonlikka_yol_yoq_netnasiliyu


Оҳангарон шаҳрида вояга етмаган болага шаҳвоний шилқимлик қилган эркак жазоланди

2025 йил январь ойининг 9 куни жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар судида вояга етмаган ўғил болага шилқимлиқ қилган 27 ёшли эркак жазоланди. Бу ҳақда Олий суд порталида маълумот келтирилган.

Суд ҳужжатларида келтирилишича, 2024 йил 5 декабрь куни соат 17:30 ларда ўзини бошқарувидаги Cobalt'ни Оҳангарон шаҳридан кесиб ўтган автойўлида Тошкент-Ангрен йўналишида ҳаракатланиб келаётиб, Оҳангарон шаҳар "Нўғойқўрғон" МФЙга қарашли 5-кичик туман ҳудудидаги пиёдалар ўтиш йўлаги олдидан мактабга қўшимча ўқиш учун кетаётган 2010 йилда туғилган вояга етмаган болани йўловчи сифатида олган.

Шундан сўнг, йўлда уни ўнг томондаги қўшимча йўл орқали Оҳангарон шаҳар А.Темур кўчасидаги 5-қаватли
уйлар оралиғидан маҳалла орасига олиб кириб, унинг қўллари ва оёқ қисмларига тегиниб, шаҳвоний шилқимлик қилиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган шахвоний ҳусусиятга эга бўлган ҳаракатларни содир қилганлиги аниқланган.

Суд қарори билан эркак МЖтК 411-моддаси билан ҳуқуқбузарлик ҳаракатини содир қилганликда айбли деб топилиб, унга МЖтКнинг 411-моддаси билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. ____ В городе Ахангарон наказали мужчину, совершившего сексуальное насилие над несовершеннолетним.

9 января 2025 года 27-летний мужчина, пристававший к несовершеннолетнему мальчику, был наказан в Ахангаронском городском суде по уголовным делам. Информация об этом размещена на портале Верховного суда.

Согласно судебным документам, 5 декабря 2024 года в 17:30 автомобиль «Кобальт», которым он управлял, ехал в направлении Ташкент-Ангрен по трассе, пересекающей город Ахангаран, и перед пешеходным переходом в районе 5-го микрорайона, относящегося к МФУ «Нугойкурган» города Ахангаран подобрал мальчика в качестве 2010 года рождения, который шел в школу.

Он завез его на ул.А.Темура и совершил действия сексуального характера, оскорбляющие ее честь и достоинство.

Решением суда мужчина признан виновным в совершении преступления, предусмотренного статьей 411 УК, и приговорен к 5 суткам административного ареста по статье 411 УК. 👫Каналимизга обуна бўлинг/Подпишись на наш канал👉 https://t.me/zoravonlikka_yol_yoq_netnasiliyu


Танишлар кўрган бўлса, қандай бош кўтариб юраман? Отаси ўлгунча, мен ўлсам бўлмасмиди? Биттагина акам бор, у ҳам қўл учида кун кўради. Яқинларим ёрдам беришади, барибир рўрғорнинг ғори тўлмас экан. Қийналиб кетдим, яшашдан чарчадим, синглим...
Кўз ёшига қўшиб нон чайнаётган аёлга жуда раҳмим келарди. Йўл ҳақига етарли пулни олиб қолиб, қолганини аёлнинг қўлига тутдим.
– Ўзингиз тўй харидига чиққан экансиз-ку, қўйинг, яхши ишни орқага суриб, яна битта гуноҳга қолмай, – дейди аёл шўрлик.
– Болаларнинг камини битказиб олинг, тўй қилиш бўлса қочиб кетмас, опа, дедим... Хайрлашар чоғда атайлаб бағримга маҳкам босдим, титроғи тинган, юраги хотиржам ураётганини ҳис этиб кўнглим ўрнига тушди, хуш кайфият билан уйга йўл олдим. Мунаввара Усмонова


БИР КУНИ...

БОЗОРДА

Ўғлимизга хатна тўйи қилиш тадоригида юргандик. Уйимиздан анча олисда бўлса ҳам керакли буюм ва матоларни арзонроққа олиш илинжида бозорга бордим. Расталарни кезиб юриб, тўпланиб турган тумонат одамга кўзим тушди. Қизиқиб яқинроқ бордим. Айвоннинг темир устунига бир аёлни арқон билан боғлаб қўйишган, юзлари тупроққа қоришиб, чўккалаб қолган аёл унсиз йиғлар, ўтган борки, уни лаънатлаб ўтарди. Ёнида турган савдогар аёл тўпланган одамларга қараб бақира кетди: “Кўриб қўйинг, ўғрилик қилганнинг ҳоли шу. Бу беандиша хотин менинг товарларимдан олиб сумкасига солаётганида қўлим билан ушлаб олдим. Ўзи ҳам тан олди. Билмай шу ишни қилдим, деб кечирим сўради. Доим бозор тўполон кунлари бир нарсаларим йўқоларди, демак, шу олар экан-да, туфууу...”
– Йў-ў-ў-қ, – деб инграрди аёл. – Биринчи марта шу ишни қилдим, мени кечиринглар, бошқа бу бозорга қадам босмайман!
Одамлар орасида ёши катта эркак ўртага тушди:
– Ҳой, синглим, билмай қилдим деяпти-ку, арқонни ечинг. Ўғрилик қиладиган аёлга ўхшамайди. Бўлди-да, билган-билмаган одамларни чақириб, юзига туфлатишни бас қилинг, агар қўли эгри бўлса, Худо жазолайди!
Шунда ҳалиги аёл бобиллаб кетди:
– Нима бало, шерикмисизлар, дейман, жааа тарафини обқолдиз. Тўлайди, ҳамма йўқотган молларимнинг пулини тўлайди, кейин арқон ечилади. Нима биз пулни ердан супуриб оляпмизми, ана сотувчилардан сўранг, ҳар куни нимасидир йўқолади. Шунга ўхшаб узун кўйлак-лозим кийиб, бошига рўмолни танғиб ўзини фаришта кўрсатадиганлар бозорнинг у бошидан кириб то охиригача битта-битта нарса олиб сумкасини тўлдиради. Буниям сумкаси тўла экан. Худо жазосини берар, аммо бу дунёда ҳам тортадиганини тортиши керак, ўзига ўхшаганларга сабоқ бўлиши керак!
Уч-тўрт сотувчи бир бўлиб аёл тарафида гапирганнинг оғзига гап билан уришарди. Барибир фойдаси йўқлигини, аралашиш беҳуда эканини билиб, йўлимда давом этдим. Аммо оёқларим ўзимга бўйсунмас, қаттиқ бетоб бўлиб ер бағирлаб ётган одамдек ҳолсизлана бошладим. Бўлмади, ортга қайтиб ўша тумонат одамлар орасига ўзимни урдим. Шеригига молини топшириб, ўғрилик қилган аёлни қоралаб, келганга қайта-қайта гапини уқтираётган аёлдан ҳам баландроқ гапира бошладим:
– Мана, олинг манави пулларни. Арқонни сиз ечмасангиз, мен ечаман. Бу аёл менинг бир девор қўшним бўлади, тўрт боласи билан бева қолган. Ундай беандиша аёл эмас. Шайтоннинг гапига кирган, кўзига яхши кўриниб қўл чўзган бўлса керак-да. Ҳамиша ўғрилик қилиб кун кўради деганингиз ёлғон, бунга мен кафолат бераман. Куннинг иссиғида темирга боғлаб, юзига туфлаганиз етмагандек, харид учун йўл босиб келган одамларнинг ҳам вақтини олиб асабига тегяпсиз!– дедим ғазабдан титраб. “Жабрланувчи” ҳам бўш келмасди:
– Мол аччиғи – жон аччиғи, аралашманг, буни мелисага топшираман. Мен ҳам беваман. Эрим ялло қилиб уч бола билан ташлаб кетган.Тирик етимларни боқаман, деб эрталаб сўфи азон айтмай дўкон очаман. Ўғрилик қилмай, келиб ҳолини айтса мен ҳам аёлман, ит эмасман-ку! Бир-иккита эмас, боласига бош-оёқ кийим эҳсон қилардим. Бу анави тиланиб юрганлардан ҳам ёмон иш қилди...
Хуллас, товон пули тўлаб, аёлни озод қилдим. Қўшним, деб ёлғон гапирганим учун у билан етаклашиб кетишга мажбур эдим. Қўл-оёғи титраётган аёл ҳолсизланиб қадам ташлолмасди. Кейин бир пиёла чой устида суҳбатлашдик:
– Қаранг, мен фарғоналик, сиз марҳаматлик бўлиб қўшним, дедингиз. Етимлари бор, деб тўғри гапирдингиз. Тўрт эмас, беш болам билан бева қолдим. Эрим жигар касали билан оламдан ўтганида бешинчи болам қорнимда эди. Мактабда фаррош бўлиб ишлайман. Болаларга мактаб кийими олишга келгандим. Ҳаммасига олишга пулим етмади. Кенжатойим бу йил иккинчи синфга боради. Ўшанга олмасам ўксийди, деб нодонлик қилдим. Оч қолсам ҳам бировга кўз ёшимни кўрсатмай рўзғор тебратардим, шайтоннинг гапига кирдим. Битта оқ кўйлакчани олиб сумкамга солган эдим. Ҳақини бериб бошқа болаларимга сотиб олган кийимларни ҳам тортиб олишди. Буларни ўз пулимга олганман, деб уқтира олмадим. Эгизакларим ҳам бор. Билмай оғир гуноҳга қўл урдим.




👫Каналимизга обуна бўлинг/Подпишись на наш канал👉 https://t.me/zoravonlikka_yol_yoq_netnasiliyu


Баҳоранинг ҳикояси

Исмим Баҳора (ўзгартирилган). 22 ёшимда уйдагилар хоҳишига кўра турмуш ўртоғим билан оила қурдик. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Қишлоқ чеккасидаги анҳордан сув олиб келамиз. Анҳор сувини ҳам тоза деб айтиб бўлмайди. Олиб келган катта баклардаги сувларимизни баъзан кунлаб тиндириб қўйишга тўғри келади. Сув олаётганимизда баклар тагидаги чўкмалар қўзғалиб кетишидан эҳтиёт бўламиз. Бу аҳволдаги сувдан биз ичиш ва маиший мақсадларда фойдаланамиз. Сув тозалигидан ташқари уни ташиш муаммоси ҳам бор. Эрим ёрдамини аямайди, аммо доим ҳам уйда бўла олмаслиги сабаб баъзан обдаста билан, баъзида аравачалар билан бир-икки бак сув олиб келаман. Қишлоқда тиним йўқ. Нон ёп, ҳовли, мол тагини тозала, сигир соғ, овқат пишир, кир юв...

Никоҳимиздан кўп ўтмай ҳомиладор бўлдим. Лекин қишлоқ шароити, қайнонамнинг ғазаблари сабаб анҳордан сув ташишдан, бошқа юмушлардан қутила олмадим. 15 литрлик бакларни анҳордан тўлдириб аравачага ортаётганимда оғриқ ҳис қиладиган бўлдим. Буни қайнонамга айтганимда эса “Ўлмаган бизни жонимиз эканда” деган “ширингина” гапларни эшитдим. Эрим эса онасига бўлган ҳурмати сабаб ортиқча гап қила олмади. Лекин, у сув олиб келиб беришда кўмаклашиб юрарди. Эрим уйда йўқ кунлардан бирида сув олиш учун анҳор бўйига тушиб катта бак билан бирга сувга йиқилдим. Ана шу лаҳзада мен ва эримнинг 5 ойлик орзуларимиз завол топди. Ҳали туғилмаган боламни йўқотганимдан кейин икки ҳафтача ишлардан “озод этилдим”. Аммо эрим ҳам мени эътиборсизликда айблар “ўша сувни ўзим олиб келардим-ку” дея жаҳл қилар эди. Ана шу мудҳиш воқеадан кейин йиллар давомида фарзанд кўра олмадик. Кўча-кўйдагиларнинг гаплари, қайнонамнинг “туғмас хотин билан умринг ўтяпти” деган тазйиқларидан кейин эрим жуда асабий бўлиб қолди. Ҳатто, мени калтаклайдиган одат чиқарди. Баъзан нима учун калтак еяётганимни ҳам билмай қолар эдим. Қайнонамнинг пичинг ва ҳақоратлари, эримнинг тазйиқ-у калтакларидан безор бўлганимдан кейин, буларнинг баридан ажрашиб қутилдим. Ҳозир ота уйимдаман. Нега бундай бўлди? Туғилмаган фарзандим нобуд бўлишида мен айбдор эдимми? Эрим нега мени бундай таҳқирлади? деган саволлар ҳалигача тинчлик бермайди. Ҳалигача айбим нима эканлигини англай олмайман. https://medium.com/@daergashev08/iqlim-o-zgarishining-gender-zo-ravonlikka-tasiri-54b3c949ef35 👫Каналимизга обуна бўлинг/Подпишись на наш канал👉 https://t.me/zoravonlikka_yol_yoq_netnasiliyu


Дорогие друзья Целевого фонда ООН,

В этом году мы стали свидетелями невообразимых страданий. Мы видели, как ужасные нарушения и зверства разворачиваются в Газе, где палестинские женщины и дети несут на себе основную тяжесть войны, на долю которой приходится более половины всех погибших. Мы слышали крики суданских женщин, переживающих живой кошмар, наполненный голодом и сексуальным насилием. Мы продолжали видеть, как права и голоса афганских женщин были лишены.В последнем докладе «ООН-женщины» о фемициде раскрывается мрачная реальность: каждый день 140 женщин и девочек во всем мире продолжают терять свои жизни от рук своих партнеров или близких родственников, что означает, что одна женщина или девочка погибает каждые 10 минут.

Это не единичные трагедии. Это системные сбои. Мир находится в кризисе, и жизни женщин находятся в осаде — в их домах, на улицах, во время войны и даже в моменты так называемого мира.

В то время как глобальный ландшафт по-прежнему чреват проблемами, активисты за права женщин продолжают свои критические усилия по продвижению социальных, экономических и прав человека женщин с знаковыми достижениями. Их работа спасает жизни, расширяет возможности общин и закладывает основу для долгосрочных изменений.

В 2024 году я использовала любую возможность, чтобы подчеркнуть растущий разрыв между потребностями в надлежащих ресурсах для женских правозащитных организаций и обязательствами многих партнеров. Моя обязанность как главы Целевого фонда ООН — объединиться с нашими партнерами и союзниками в EVAW и феминистских экосистемах, чтобы донести эти послания до наших партнеров. Речь идет не только об обеспечении финансирования, но и о том, чтобы эти организации имели ресурсы и видимость, необходимые для обеспечения воздействия и создания устойчивых организаций и движений.

Присоединяйтесь ко мне в размышлениях о достижениях, потерях и работе, которые еще предстоит сделать для прекращения насилия в отношении женщин и девочек, в то время как мы с нетерпением ждем поворотного 2025 года с Пекин + 30 и многое другое здесь.

Солидарность,

Эбби Эриксон
https://unwomen.us10.list-manage.com/track/click?u=b5909319af83c80a66bcc2d88&id=268282a72f&e=fd7f0d6b9f 👫Каналимизга обуна бўлинг/Подпишись на наш канал👉 https://t.me/zoravonlikka_yol_yoq_netnasiliyu


Ҳурматли БМТ Мақсадли жамғармасининг дўстлари!

Бу йил биз тасаввур қилиб бўлмайдиган азоб-уқубатларга гувоҳ бўлдик. Биз Ғазода даҳшатли қонунбузарликлар ва ваҳшийликлар содир бўлаётганини кўрдик, бу эрда уруш оғирлигини фаластинлик аёллар ва болалар ўз зиммаларига оладилар, бу ўлимларнинг ярмидан кўпини ташкил қилади. Биз очлик ва жинсий зўравонликни бошдан кечираётган суданлик аёлларнинг фарёдларини эшитдик. Биз афғон аёлларининг ҳуқуқлари паймол этилаётганини кўрмоқдамиз. БМТ Аёллар ташкилотининг аёллар ўлимига оид сўнгги ҳисоботи даҳшатли ҳақиқатни очиб беради: ҳар куни дунё бўйлаб 140 нафар аёл ва қиз ўз эрлари ёки яқин қариндошлари қўлида ҳаётларини ёъқотишда давом этмоқдалар, ҳар 10 дақиқада битта аёл ёки қиз вафот этади.

Бу фожеа. Бу тизимдаги носозликлар. Дунё инқирозга юз тутмоқда, аёлларнинг ҳаёти хавф остида - уйларида, кўчаларда, уруш пайтида ва ҳатто тинчлик деб аталмиш дақиқаларда.

Глобал ландшафт муаммоларга тўла бўлса-да, аёллар ҳуқуқлари фаоллари муҳим ютуқлар билан аёлларнинг ижтимоий, иқтисодий ва инсон ҳуқуқларини илгари суриш бўйича муҳим саъй-ҳаракатларини давом эттирмоқда. Уларнинг иши ҳаётни сақлаб қолади, жамоаларга куч беради ва доимий ўзгаришлар учун пойдевор қўяди.

2024-йилда мен аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар учун етарли ресурсларга бўлган эҳтиёж ва кўплаб ҳамкорларнинг мажбуриятлари ўртасидаги тафовут ортиб бораётганини та’кидлаш учун барча имкониятлардан фойдаландим. ЭВАWдаги ҳамкорларимиз ва иттифоқчиларимиз ва феминистик экотизимлар билан бу хабарларни ҳамкорларимизга этказиш учун менинг БМТ Мақсадли жамғармаси раҳбари сифатида масъулиятим бор. Бу нафақат молиялаштиришни таъминлаш, балки ушбу ташкилотлар таъсир яратиш ва барқарор ташкилотлар ва ҳаракатларни яратиш учун зарур бўлган ресурслар ва кўринишга эга бўлишини таъминлашдир.

Аёллар ва қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш бўйича эришилган ютуқлар, ёъқотишлар ва қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида фикр юритишда менга қўшилинг, чунки биз Пекин+30 ва яна кўп интилишлар билан билан 2025 йилга кириб келмоқдамиз.

Ҳурмат билан,

Эбби Эриксон

https://unwomen.us10.list-manage.com/track/click?u=b5909319af83c80a66bcc2d88&id=268282a72f&e=fd7f0d6b9f 👫Каналимизга обуна бўлинг/Подпишись на наш канал👉 https://t.me/zoravonlikka_yol_yoq_netnasiliyu


#2025_йил_1_январдан

✔️ Қонунчиликка мувофиқ, ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг реестри юритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


👫Гендер тенглик- жамиятда эркак ва аёлларга тенг муносабатда бўлиш тушунилади ______ Гендерное равенство означает равное обращение с мужчинами и женщинами в обществе. 👫Каналимизга обуна бўлинг/Подпишись на наш канал👉 https://t.me/zoravonlikka_yol_yoq_netnasiliyu


Аброр Мухтор Алий гендер тенглиги ҳақидаги саволга жавоби. Сизнинг фикрингиз қандай?
_______________________

Ответ Аброр Мухтор Алий о гендерном равенстве в обществе. Ваше мнение? 👫Каналимизга обуна бўлинг/Подпишись на наш канал👉 https://t.me/zoravonlikka_yol_yoq_netnasiliyu


Аёлларнинг ишламаслиги: маданий чекловми ёки иқтисодий?
Аёлларнинг маош тўланадиган ишда ишламаслиги гендер тенгсизлик, эркакларнинг бунга қарши бўлиши каби маданий омиллар билан боғлиқлиги ҳақидаги стереотип кенг тарқалган. Лекин тадқиқотлар камбағал мамлакатларда аёлларнинг меҳнат бозорида фаол эмаслиги соф иқтисодий асосларга эга эканини кўрсатади.

Ўзбекистонда аёлларнинг ишламаслигини изоҳлаганда, асосан гендер тенгсизликка олиб келувчи омиллар, яъни патриархал тузум, оила аъзоларининг аралашуви, "мачо менталитети" каби консерватив тушунчалар сабаб қилиб кўрсатилади.

Кенг тарқалган нарративлар аёлларнинг ишламаслигига, масалан, қуйидагиларни сабаб қилиб кўрсатади:

Жамият "мачо менталитет"га эга, яъни эркакларга қаратилган кутилмалар жуда кўп. Қолаверса, эркаклар кучли рашк туфайли аёлининг ишлашига қарши бўлади.
"Аёллар камроқ қобилиятли, шунинг учун уларнинг жойи уйда" каби стереотиплар мавжуд. Давоми👉🏼https://kun.uz/kr/news/2025/01/02/ayollarning-ishlamasligi-madaniy-cheklovmi-yoki-iqtisodiy


👫Эркаклар ва аёллар ўртасидаги ҳайратланарли 10 та фарқ


Биз ҳаммага маълум бўлган аниқ белгилар ҳақида эмас,кам маълум бўлган фарқлар ҳақида гапирамиз:

1.Эркаклар аёлларга қараганда узунроқ киприкларга эга.

2. Эркакларда ёғ тўқималари органлар орасига жойлашади. Аёлларда уларнинг кўпчилиги ошқозон ва бел атрофида пайдо бўлиб, ҳалқа ҳосил қилади.

3.Аёлнинг қўлидаги кўрсаткич бармоғи номсиз бармоғидан узунроқдир. Эркакларда эса аксинча.

4. Ўғил болаларда аутизм ташхиси тўрт марта кўпроқ учрайди.

5. Турли манбаларга кўра, эркакларда дудуқланиш 3-10 марта кўпроқ учрайди.

6. Аёллар рангларнинг турларини эркаклардан яхшироқ ажратишади.

7. Гарчи иккала жинс вакиллари ҳам эшитиш қобилиятини бирор сабаб туфайли йўқотсалар ҳам, эркаклар баланд товушларни, аёллар эса паст товушларни эшита олмайди
8. Эркакларда қон оқими бутун танада бир текис тақсимланади. Аммо аёлларда қон асосан тос бўшлиғида ва ҳаётий органларга яқин жойда тўпланади.

9. Жигар фаолияти билан боғлиқ бўлган 1000 га яқин генлар эркаклар ва аёлларда фарқланади. Шунинг учун биз бир хил моддаларга бошқача муносабатда бўламиз - спиртли ичимликлардан тортиб оғриқ қолдирувчи воситаларгача.

10. Аёллар кўпроқ ривожланган периферик кўриш қобилиятига эга, лекин эркаклар, аксинча, атрофлича кўриб чиқишда кучли. Эҳтимол, бундай фарқларнинг сабаби эволюцион ривожланиш натижасидир (овчилар ва овқат учун томир ҳамда ўсимлик терувчилар). __________________________________________________________________________________________ 👫10 удивительных различий между мужчинами и женщинами


Мы не будем рассказывать об очевидных признаках, известных каждому. Поговорим о малоизвестных различиях:

1.У мужчин ресницы длиннее, чем у женщин.

2. У мужчин жировые ткани оседают между органами. У женщин их большая часть откладывается на животе и вокруг талии, образуя кольцо.

3.Указательный палец на женской руке длиннее безымянного. У мужчин же все наоборот.

4. У мальчиков в четыре раза чаще диагностируется аутизм.

5. По разным данным у мужчин в 3-10 раз чаще развивается заикание.

6. Женщины лучше мужчин распознают оттенки цветов. Ну как можно не отличить лососевый от кораллового?

7. Хотя оба пола теряют слух одинаково часто, мужчины все же чаще перестают слышать высокие звуки, а женщины — низкие.

8. У мужчин кровоток распределяется по организму равномерно. А вот у женщин кровь концентрируется в основном в области малого таза и рядом с жизненно важными органами.

9. Существует около 1000 генов, связанных с работой печени, которые различны у мужчин и женщин. Вот почему мы по-разному реагирует на одни и те же вещества — от спирта до обезболивающих препаратов.

10. У женщин в большей степени развито периферийное зрение, а вот мужчины, напротив, сильны в быстром обзоре. Возможно, причина таких различий в эволюционном развитии (охотники против собирателей). 👫Каналимизга обуна бўлинг/Подпишись на наш канал👉 https://t.me/zoravonlikka_yol_yoq_netnasiliyu


👫Каналимизга обуна бўлинг/Подпишись на наш канал👉 https://t.me/zoravonlikka_yol_yoq_netnasiliyu

Показано 20 последних публикаций.