#кун_тарихи
Бугун - 2025 йилнинг 9 марти, якшанба. Ушбу сана билан бевосита боғлиқ айрим бир муҳим байрамлар, воқеалар, жараёнлар ва шахслар ҳақидаги тарихий маълумотлар
Халқаро диджейлар (World DJ Day) куни тантана қилинади.
Бутунжаҳон ноанъанавий фикрлайдиган инсонлар куни.
АҚШда диетологлар (Registered Dietitian Nutritionist Day) куни.
886 (таваллуди 787) йил – Балхда дунёга келган форс математиги, астрономи ва астрологи Абулмазар (Абу Машар Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Балхий) Воситда қазо қилган.
1074 йил – Рим папаси Григорий VII барча турмуш қурволган руҳонийларни черковдан буткул бадарға қилган.
1230 йил – болгар подшоси Иван Асен II Клокотница жангида Византия императори Фёдор Комнин қўшинларини мағубиятга учратган, ўзини оиласи ва армияси билан асирга олган.
1309 йил – Папа Климент V Авиньон тутқунлигига тушган.
1454 (вафоти 1512) йил – флоренциялик номи машҳур денгизчи Америго Веспуччи амалда саёҳат оламига келган.
1500 йил – Васко да Гама экспедицияси 13 та кемада эзгу орзу-ниятлар оғушида жуда узоқ сафарга жўнаб кетган.
1661 (таваллуди 1602) йил – Неаполда дунёга келган диний ва сиёсий арбоб, Франциянинг 1- министри (1642 – 1651, 1963 – 1661) Жулио Мазарини Венсен шаҳрида вафот этган.
1749 (вафоти 1791) йил – машҳур сиёсатчи ва нотиқ, француз инқилоби етакчиларидан бири Оноре Мирабо туғилган.
1804 йил – Франция Луизианани АҚШга топширган.
1814 (вафоти 1861) йил – шоир ва мусаввир Тарас Шевченко Звенигород уездида бесарҳад ижод оламига келган.
1839 (вафоти 1881) йил – машҳур рус композитори Модест Мусоргский куй, оҳанг, наво оламига йиғлаб келган.
1858 йил – филадельфиялик Альберт Фотс оддийгина кўчада турадиган почта яшигига патент олиб, тарихда қолган.
1863 йил – Рус ҳукумати император Александр II иштирокида “Тошкент масаласи”ни махсус кенгашда муҳокама қилган.
1902 (вафоти 1985) йил – қозоқ шоири Ғабит Мусрепов туғилган.
1918 йил – Россия пойтахти Петрограддан Москвага кўчган.
1921 йил – Фитрат Туркистон республикасининг расмий вакили сифатида Бухоро республикасига борган. Янги ташкил этилган республика билан маданият ва маориф ишларида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга киришган.
1923 йил – Туркистон, Бухоро ва Хоразм Республикаларини иқтисодий бирлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган, Тошкентда Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгаши ташкил этилган.
1934 (вафоти 1968) йил – Рўйи заминнинг биринчи космонавти Юрий Гагарин (фамилияси маъноси “учмоқ”ни англатади) Смоленск области Гжатск (ҳозирги Гагарин) районидаги Клушино қишлоғида амалда Коинотга келган.
1953 йил – Moсквада Иосиф Сталин дафн маросимидаги ур-тўполон, тиқилинчда юзлаб одамлар ҳалок бўлган.
1958 (вафоти 2022) йил – атоқли фермер, жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова таваллуд топган.
1964 йил – биринчи “Ford Mustang” – “Pony Car” кичик спорт автомобиллари завод конвейеридан чиқиб келган.
1966 йил – Франция НАТО таркибидан чиқиб кетган.
1977 йил – AҚШ ва Канадада сахарин моддасини озиқ-овқат ҳамда тиббиётда ишлатиш қатъий тақиқлаб қўйилган.
2010 йил – Ҳиндистон қонунчилик ҳокимиятининг юқори палатаси миллий парламентдаги 33 фоиз ўринни айнан хотин-қизларга ажратиш ҳақидаги тарихий қарорни қабул қилган.
2018 йил – Самарқандда ўзбек ҳамда тожик халқларининг икки буюк шоири – Навоий ва Жомий шарафига ўрнатилган ёдгорликнинг тантанали очилиш маросими ўтказилган.
2020 (тавалуди 1948) йил – журналист, шоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Азим Суюн оламдан ўтган.
2022 йил – Оксфорд ислом тадқиқотлар марказида дунёда машҳур олти муҳаддисдан бири Имом Термизийнинг янги нашрдаги “Сунани Термизий шарҳи” тақдимоти ўтказилган.
2023 йил – “Абдулла Орипов” бадиий фильми намойиши бўлган.
➡️📰"SHARQ TONGI"ning tarmoqdagi rasmiy sahifalariga a’zo bo‘ling:👇
Telegram | Youtube | Facebook