#кун_тарихи
Бугун - 2025 йилнинг 27 апрели, якшанба. Ушбу сана билан бевосита боғлиқ айрим бир муҳим байрамлар, воқеалар, жараёнлар ва шахслар ҳақидаги тарихий маълумотлар
Халқаро котиба ва котиблар (Secretary's Day) куни, расмий жиҳатдан у профессионал маъмурият ходимлари (Administrative Professionals Day) куни сифатида нишонланади.
Бутунжаҳон шовқиндан ҳимояланиш (International Noise Awareness Day) куни барчани огоҳликка чорлайди.
Бутунжаҳон график дизайн (World Graphic Design Day) куни.
1289 йил – Мамлуклар султони ал-Мансур Сайфиддин Калаун (1222 – 1290) салибчиларнинг Триполи графлигини тугатган.
1521 (таваллуди 1480) йил – Филиппинда машҳур сайёҳ Фернан Магеллан аборигенларнинг қурбонига айланган.
1667 йил – кўзи ожиз бўлиб қолган инглиз шоири Жон Милтон (1608 – 1674) ўзининг оламга машҳур “Йўқотилган жаннат” поэмаси муаллифлик ҳуқуқини 10 фунтга сотиб юборган.
1791 (вафоти 1872) йил – мусаввир ва ихтирочи, Морзе алифбоси кашфиётчиси Сэмюэль Морзе туғилган.
1820 (вафоти 1903) йил – инглиз файласуфи ва социологи Герберт Спенсер Дерби шаҳрида олам-жаҳонга келган.
1878 (вафоти 1954) йил – буюк адиб ва шоир, тожик адабиёти асосчиси Садриддин Айний туғилган.
1907 (отиб ташланган 1948) йил – Индонезия миллий истиқлоли учун толмас курашчи Амир Шарафуддин дунёга келган.
1925 йил – СССР ХКСнинг прописка ҳақидаги қарори чиққан.
1933 йил – дунё аҳли яхши танийдиган педиатр ва хирург, “Болалар доктори”, Россия Қаҳрамони Леонид Михайлович Рошаль Марказий Қоратупроқ областида дунёга келган.
1954 йил – китобат санъати устаси, Ўзбекистон БА академиги, халқ рассоми Шомаҳмуд Муҳаммаджонов қадимий миниатюра санъатини дунё аҳлига кўз-кўзлаш учун келган.
1959 йил – СССР ва Миср Нил дарёсида Асвон тўғонини қуриш тўғрисидаги битимни имзолаганлар.
1965 йил – АҚШда ота-оналар, бобо-бувилар яхши биладиган бир марталик таглик – “памперс”га патент олинган.
1978 йил – Афғонистонда Савр (Апрель) инқилоби куни.
1986 йил – Чернобиль аварияси оқибатида Припять шаҳрининг 40 минглик аҳолиси 3 соатда эвакуация қилинган.
1992 йил – Югославия парчалангач, Сербия ва Черногория Югославия Федератив Республикасига бирлашган.
1996 йил – ЮНЕСКОнинг Париждаги бош қароргоҳида “Темурийлар даврида фан ва маорифнинг қўллаб-қувватланиши” мавзусидаги музей тантанали тарзда очилган.
2005 йил – “Airbus A380” лайнери илк бора парвоз қилган.
2008 йил – Ҳинд океанида шаклланган “Наргиз” тўфони оқибатида 100 минг одам ҳалок бўлган, 56 минг киши бедарак йўқолган, 4 миллиард долларлик зарар кўрилган.
2014 йил – Жанубий Кореяда дунёдаги энг катта – узунлиги 488 метрли кеманинг корпуси сувга туширилган.
2018 йил – Президент топшириғига кўра, Тошкентда бир вақтлар “Халқлар дўстлиги” деб номланган метро бекати, санъат саройи ва кенг майдонга шу атама, Шайхонтоҳур туманидаги кўчага Шомаҳмудовлар номи қайтарилган.
2022 йил – Ўзбекистон Президентининг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш ва уларни харид қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
2022 йил – Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида халқ артисти, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби, академик Юнус Ражабийнинг 125 йиллиги, халқ ҳофизи Ҳасан Ражабийнинг 80 йиллиги, Юнус Ражабий уй-музейининг ташкил топганига 25 йил тўлиши муносабати билан Халқаро илмий-амалий конференция ўтказилган.
2023 йил – жаҳон футболи афсонаси Пеле (Эдсон Арантес ду Насименто 1940 – 2022)нинг исми Бразилияда португал тили луғатига “энг яхши”, “беқиёс”, “ўзига хос”, “ноёб” сўзларининг синоними сифатида киритилган.
2024 йил – Лондондаги кимошди савдосида “Титаник” кемасида ҳалок бўлган миллионер Жон Жейкоб Асторга тегишли олтиндан ясалган чўнтак соати 1,4 млн еврога сотилган.
➡️📰
"SHARQ TONGI"ning tarmoqdagi rasmiy sahifalariga a’zo bo‘ling:👇Telegram /
Youtube /
Facebook /
X