#кун_тарихи
Бугун - 2025 йилнинг 8 марти, шанба. Ушбу сана билан бевосита боғлиқ айрим бир муҳим байрамлар, воқеалар, жараёнлар ва шахслар ҳақидаги тарихий маълумотлар
Халқаро хотин-қизлар (International Women`s Day) куни.
Бутунжаҳон математика куни тантана қилинади.
Непалда аёллар (Nari Dibas) куни кенг нишонланади.
632 йил – Муҳаммад (сав) Маккада, Арафотда Қусво деган туяларига минган ҳолда Арабистоннинг турли ерларидан келган 124 минг мусулмонга Видо хутбасини ўқиганлар. Ушбу видолашув хутбаси бутун инсониятга қаратилганди.
1089 (таваллуди 1006) йил – форс мистик шоири, теософ олим Абдуллоҳ ал-Ансорий Ҳирот шаҳрида қазо қилган.
1169 йил – Владимир князь Андрей Боголюбский уч кунлик ҳужумдан сўнг Киевни эгаллаган ва талон-тарож қилган.
1466 (таваллуди 1401) йил – Миландаги ҳукмдорлар сулоласи асосчиси Франческо Сфорца сиёсат оламидан кетган.
1618 йил – немис астрономи Иоганн Кеплер сайёралар ҳаракатининг учинчи қонунини кашф қилган.
1759 йил – Париж парламенти (у том маънода парламент эмас, Франциянинг XV – XVIII асрлардаги Олий суди бўлган) Дени Дидронинг “Энциклопедия”сини қоралаб чиққан.
1809 йил – Иван Крилов(1769 – 1844)нинг “Масаллар” номли оламга машҳур биринчи китоби дунё юзини кўрган.
1873 йил – Kaнаданинг шимоли-шарқий ҳудудларида келажакни кўзлаб спиртли ичимликлар тақиқлаб қўйилган.
1910 йил – Koпенгагендаги Социалистик Интернационал 8 мартни Халқаро хотин-қизлар куни деб эълон қилган.
1911 (вафоти 1999) йил – ҳуқуқшунос, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Бардиёр Аҳмедов Сирдарёда туғилган.
1914 (вафоти 1998) йил – таниқли Ўзбекистон халқ артисти Манзура Ҳамидова Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
1920 (вафоти 2000) йил – таниқли актриса, Ўзбекистон халқ артисти Қамара Бурнашева Андижонда дунёга келган.
1923 (вафоти 2018) йил – Ўзбекистон халқ артисти Муҳаббат Йўлдошева Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
1927 йил – Ўзбекистонда шўроларнинг 100 мингдан зиёд хотин-қизларга паранжисини гулханга улоқтиртирган маълум ва машҳур “Ҳужум” кампанияси бошланиб кетган.
1928 (вафоти 2019) йил – машҳур раққоса, “Баҳор” миллий рақс ансанбли балетмейстери, Ўзбекистон ва СССР халқ артисти, “Дўстлик”, “Халқлар дўстлиги” орденлари соҳибаси Қундуз Миркаримова Тошкентда дунё санъати саҳнасига келган.
1930 йил – Маҳатма Ганди (1869 – 1948) бошчилигида фуқаровий бўйсунмаслик кампанияси бошланган.
1930 (вафоти 2017) йил – хонанда ва актриса, Ўзбекистон халқ артисти Раҳима Мазоҳидова Қўқонда оламга келган.
1930 (вафоти 2008) йил – чукоткалик оламга машҳур ёзувчи Юрий Ритхеу Уэлен посёлкасида ижод оламига келган.
1931 йил – педагог ва психолог, Россия ФА академиги Шалва Амонашвили ЗСФСРнинг Тифлис шаҳрида оламга келган.
1944 йил – болқор халқининг депортацияси бошланган.
1950 йил – СССРда атом бомбаси борлиги эълон қилинган.
1963 йил – Xитой 1858 йилда Россия билан тузилган Айгун шартномасини бекор қилган ва СССРдан унга аввал топширилган ерларни қайтариб беришни талаб этган.
1963 (вафоти 2020) йил – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурайим Абдуваҳобов Тошкентда таваллуд топган.
1965 йил – Жанубий Вьетнам ҳудудига АҚШнинг дастлабки қуруқлик қўшинлари киритилган, жанглар бошланган.
1965 йил – собиқ Иттифоқ – СССРда Халқаро хотин-қизлар куни расмий равишда дам олиш кунига айлантирилган.
2019 йил – Президент “Халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга оид чора-тадбирларни тизимлаштириш тўғрисида”ги қарорни имзолаган.
2023 йил – хавфсизлик ва ҳимоя, шахсий эркинликлар, бошқарув, ижтимоий капитал, инвестиция ва тадбиркорлик муҳити, бозор инфратузилмаси, иш билан таъминланганлик, соғлиқни сақлаш, таълим, атроф муҳит каби 12 мезон бўйича баҳоловчи Legatum Prosperity Index рейтингида Ўзбекистон 162 давлат орасида 100- ўринни эгаллаган, шахсий эркинлик (147- ўрин) ҳамда экология бўйича 162- ўринга муносиб кўрилган.
2024 йил – Ҳиндистонда сунъий интеллектга асосланган мамлакатдаги биринчи “ўқитувчи”-робот яратилган.
➡️📰"SHARQ TONGI"ning tarmoqdagi rasmiy sahifalariga a’zo bo‘ling:👇
Telegram | Youtube | Facebook