Репост из: КЎНГИЛ
" НУРАФШОН " НУРГА ТЎЛСИН
Маҳалламиз " Нурафшон "дир
Одамлари меҳрибондир.
Олийҳиммат, мард ва танти
Бир бирига қадрдондир.
Донғи кетган деҳқонларин
Чорвадору чўпонларин,
Унутмайди Миришкорим
Тарих ёзган инсонларин.
Қанча устоз, боғбон ўтган
Врач, нонвой, полвон ўтган.
Етти қишлоқ пирим деган
Ўткир нафас эшон ўтган.
Тўп тепгандир" Довул " бўлиб
Танилди зўр овул бўлиб,
Ҳофизлари куйлаб ўтди
Эл улусдан олқиш олиб.
Сухандонлар, шоирлар бор
Саховатли ҳар тадбиркор
Турли соҳа усталари
Не ишларга қодирлар бор.
Ҳисобчию, сувчиси ҳам
Фермерлари дадил, бардам
Ҳар жабҳада меҳнат қилар
Бир биридан эмасдир кам.
Қум банги деб ном олгандир
Улуғлар эсда қолгандир
Истиқлолнинг нури билан
Нурафшон бахтга тўлгандир.
Дўсту ошна, оға - ини
Бахтли ўтар ҳар бир куни
Нурли бўлсин, ёруғ бўлсин
Номига мос, ҳатто туни.
https://t.me/ijod_qalbi
Маҳалламиз " Нурафшон "дир
Одамлари меҳрибондир.
Олийҳиммат, мард ва танти
Бир бирига қадрдондир.
Донғи кетган деҳқонларин
Чорвадору чўпонларин,
Унутмайди Миришкорим
Тарих ёзган инсонларин.
Қанча устоз, боғбон ўтган
Врач, нонвой, полвон ўтган.
Етти қишлоқ пирим деган
Ўткир нафас эшон ўтган.
Тўп тепгандир" Довул " бўлиб
Танилди зўр овул бўлиб,
Ҳофизлари куйлаб ўтди
Эл улусдан олқиш олиб.
Сухандонлар, шоирлар бор
Саховатли ҳар тадбиркор
Турли соҳа усталари
Не ишларга қодирлар бор.
Ҳисобчию, сувчиси ҳам
Фермерлари дадил, бардам
Ҳар жабҳада меҳнат қилар
Бир биридан эмасдир кам.
Қум банги деб ном олгандир
Улуғлар эсда қолгандир
Истиқлолнинг нури билан
Нурафшон бахтга тўлгандир.
Дўсту ошна, оға - ини
Бахтли ўтар ҳар бир куни
Нурли бўлсин, ёруғ бўлсин
Номига мос, ҳатто туни.
https://t.me/ijod_qalbi