КЎНГИЛ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


Сизникидир кўнглим кўчаси...

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


Зиёратгоҳ ва Хўжа Муборак қишлоғи ўртасида Қашқадарё дарёси устига қурилган кўприкда

https://t.me/ijod_qalbi


@ ЁЛҒИЗЛИКДАН ХУДО АСРАСИН@

Жуфт топдингми? Бахтли бўл, дўстим.
Янги улфат топдингми, яна?
Қарич ёшдан сен билан ўсдим,
Садоқатим қилмайман таъна.
Ҳаёт узун йўлга ўхшаркан,
Ҳамроҳ бўлар турфа одамлар.
Бошга турли савдо тушаркан
Доим олға босмас, қадамлар.
Жазирама тинканг қуритар
Баъзан топа олмайсан соя.
Оғанг етиб келмай аритар
Кўз ёшингни яхши ҳамсоя.
Қаҳратонда қунишиб қолсанг,
Чимдим меҳр илитар танинг.
Ёлғизликда дардкаш тополсанг,
Аслида шу, бахтга етганинг.
Кўп қумсайсан ота - онангни
Суратини деворга илиб.
Унутдирар адуҳ, нолангни
Жажжигина фарзандинг, кулиб.
Шоду масрур турганинг чоғда
Ҳаёт бехос, кетади муштлаб.
Ғамдан узоқ кезасан, боғда
Набирангнинг қўлидан ушлаб...
Дилбар кунлар қуршови ширин
Тинглай билсанг муҳаббат сасин.
Кўпчиликда кўп сир яширин
Ёлғизликдан Худо асрасин.

https://t.me/ijod_qalbi


Қишлоқдошлар билан Абдуллоҳ ибни Муборак ал Марвазий зиёратгоҳида

https://t.me/ijod_qalbi


Ассалому алайкум, эй кўнглимнинг тўрини забд эта олган азиз ва муҳтарам инсон. Аллоҳнинг фазли, баракоти, меҳрибончилиги, раҳмати ва неъмати билан лиммо - лим бўлган янги кун муборак бўлсин. Яратганнинг барча марҳаматларини ҳис қилиш ва шукроналик билдириш барчамизга насиб қилсин, иншааллоҳ.
Юртимиз тинч, элимиз сиҳат, турмушимиз тўкин бўлсин, доимо.
Ҳаётингизнинг қувончли ҳар лаҳзасида шодлигингизга шерик бўлиш Бизга ҳам насиб этсин, омин.

https://t.me/ijod_qalbi


Кема капитани билан

https://t.me/ijod_qalbi


@ АЛЛОҲ, ЖИГАРЛАРДАН БЕГОНА ҚИЛМА @

Ҳамма етавермас мақсад, муродга.
Ҳар ким соҳиб эрмас учқур Ғиротга
Яқин қилсанг майли, бегона - ётга,
Аллоҳ, жигарларга бегона қилма.


Отанинг дуоси мустажоб эрур,
Она пойи-жаннат, ака-тоғ, ғурур.
Опанинг меҳрида бор ажиб ҳузур
Аллоҳ, жигарларга бегона қилма.

Тоғаю, амаки мустаҳкам тиргак.
Аммаю, хола ҳам ҳолингга сергак
Ука ва сингилнинг дийдори, бўлак
Аллоҳ, жигарлардан бегона қилма.

Жиянми, келинми ва ёки фарзанд
Куявми, набира риштангга пайванд
Хешлар даврасида ҳаёт мисли қанд
Аллоҳ жигарлардан бегона қилма.

Бобоми, бувими, қудами- анда,
Ҳеч кимдан қилмангиз меҳрни канда
Суёв бўлар бир кун бандага банда
Аллоҳ, жигарлардан бегона қилма.

Кимни пул айнитар, кимни лавозим.
Нодон: "етиштим" дер, -"барига,ўзим"
Яқинларим учун қиламан таъзим
Аллоҳ, жигарлардан бегона қилма.

https://t.me/ijod_qalbi


Устоз ўқитувчи Омонхон Бурхонов ташкил қилган музейда бир гуруҳ нуронийлар

https://t.me/ijod_qalbi


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ассалому алайкум, азиз қадрдон.
Хайрли тонг, файзли кун, баракотли ризқ тилайман.
Сиҳат - саломат уйғондингизми.
Жонажон Ватанимизнинг мунаввар ва тинч отаётган тонгларига, ватандошларимизнинг саодатга тўла бошланажак осуда кунларига асло кўз тегмасин. Тоатли ибодат, ҳалол меҳнат, фойдали илм, гўзал мақсадли фаолият йўлида жонажон Халқимизга Аллоҳ ёр бўлсин.
Оилараримиз тинч, қалбларимиз хотиржам, яхши кунларимиз бардавом бўлсин, азизларим.

https://t.me/ijod_qalbi


Миришкорликлар Хивада

https://t.me/ijod_qalbi


@ @ АРМОН БИЛАН ЎТДИ БОБУР @ @

(Шоҳ ва шоир,улуғ саркарда бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллигига.)

Ки Бобур анча ёш эрди
Вале юртига бош эрди.
Қаранг қисматни аччиқким
Шу юрт анда талош эрди.

Кетарда Андижон қолди
Улуснинг бағри қон қолди.
Қўним топмай Самарқандда
Борар йўллар гумон қолди.

Афғон сари тортиб черик
Топмади содиқ бир шерик
Солиб Ҳинд сориға юзни
Азиз жонлар қолди тирик.

Йирик бир салтанат тузди
Қайтмоқликдин умид узди.
Соғинганда ота юртин
Армони Гангада сузди.

Ихлос бирла ижод этди
Шоҳ асарлар бунёд этди.
"Дилбар шахс"деб баён этмуш
Ҳиндлар кўнглини шод этди.

Оҳ, Бобурим йўлбарс эди.
Гул умрини армон еди.
Ўлар чоғи " Андижондан
Келтиринг бир қовун" деди.

https://t.me/ijod_qalbi


Хоразм саёҳатидан

https://t.me/ijod_qalbi


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ассалому алайкум, азизларим.
Хайрли тонг, файзли кун, баракотли ризқ тилайман барчага.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳим кўнгилларимизга эзгу мақсад ва гўзал орзулар солиб уларнинг амалга ошишида ҳам Ўзи мададкор бўлсин.
Оила, Ватан ва Халқ манфаатлари йўлида қилаётган саъй - ҳаракатларга Парвардигори олам беҳисоб мукафотлар ато этсин.
Илм ва маърифат онгу шууримизга берадиган нур ҳаётимизнинг гўзал бўлишига хизмат қилсин.
Чиройли тақдирдан мамнун яшаш бахти барчага насиб этсин, иншааллоҳ.

https://t.me/ijod_qalbi


@ ------ ДЕГИМ КЕЛДИДА__

Вақтида ва ўрнида айтилнан гап ташҳисга қараб берилган дори каби фойдалидир.

https://t.me/ijod_qalbi


Устозимиз Худойқул домла Каримовникида фарзанд ва жиянлари билан

https://t.me/ijod_qalbi


# КЕЛ ЯШАЙМИЗ ИККИМИЗ БИРГА #


Ёмонни унутиб, некни бўлдириб,
Душманни куйдириб, дўстни кулдириб,
Бири кам дунёни бахтга тўлдириб
Кел, иккимиз яшаймиз бирга.

Кел, юрмаймиз энди саҳрода дайдиб,
Ишқнинг чаманига кирамиз қайтиб,
Муҳаббатнинг мангу қўшиғин айтиб,
Кел, иккимиз яшаймиз бирга.

Ҳижрон тиканларин чопиб, сўлдириб,
Армон деганларин тамом ўлдириб,
Айрилиқ, фироқни доғда қолдириб,
Кел иккимиз яшаймиз бирга.

Кўрганларнинг келсин майли, ҳаваси.
Дунёга таралсин вафо нафаси,
Иккитага ошсин бахтлилар сафи
Кел, яшаймиз иккимиз бирга.


https://t.me/ijod_qalbi


Маҳалладошимиз Бекзод (ўнгдан биринчи) ва Турк биродарларимиз Илҳом, Юсуф ҳамда камина дўстимиз Ҳусниддинникида.

https://t.me/ijod_qalbi


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ассалому алайкум ва роҳматиллоҳи ва баракотуҳ.
Яхши дам олиб, хуш кайфиятда уйқудан уйғондингизми, дўстларим.
Аллоҳга ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллолоҳу алайҳи васалламга дуруду салом ва саловатлар бўлсин.
Тангри субҳонаҳу ва таоло бугунимизни ҳам файзли, ризқимизни баракотли, амалларимизни хайрли айласин.
Барчанинг ишига Парвардигорнинг ўзи омаду ривож берсин. Беморларга шифо, қарздорга нажот, илм толибига билим,бефарзандга солиҳ ва солиҳа фарзанд, давлат хоҳловчига молу мулкнинг хайрлисидан ато этсин. Сафардагиларнинг сафари бехатар ва хайрли кечсин, иншааллоҳ.
Яратган эгам ҳаммани ўз паноҳида соғ - саломат асрасин.

https://t.me/ijod_qalbi


@ # ТЎРТЛИКЛАР # @

* * *
Дўстман дея дўстининг ҳамёнига қўл солар.
Беномуслар бир - бирин жанонига қўл солар,
Худодан уялмаган нокаслар ҳам кўп экан
Тап тортмасдан етимнинг ош - нонига қўл солар.

* * *

Гўдакликда ҳаётнинг эртаклари алдади.
Кўкдан ёғади деган чалпаклари алдади.
Улғайиб энди йўлим йўқотмайман дегандим
Кап - катта одамларнинг қарсаклари алдади..


Дўстлар билан "Сечан " кўлида



Показано 20 последних публикаций.