Бузругмеҳр деди: «Энг қувватли ҳайвон ҳам йиқилишдан, энг оқила аёл ҳам эрга тегишдан, энг уддабурон эркак ҳам маслаҳатлашишдан беҳожат бўлолмас».
Изоҳ. Қуръони каримда шундай оят бор: «(Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир. Буюклик ва карам соҳиби бўлган Парвардигорингизнинг Юзи – Ўзигина боқий мангу қолур» Раҳмон сураси, 26-27-оятлар.
Яъни, дунё ҳаётидаги ҳамма нарса ўткинчи, фақат Оллоҳгина абадийдир. Донишманд Бузругмеҳр ўз сўзлари билан айни маънога ишора этяпти. Куч-у қудратда ер юзини титратган ҳайвон ҳам бир куни қулайди, қудратидан ном-нишон қолмайди. Ақлда жамики жинсдошларига намуна энг оқила аёл ҳам вақти келиб бир эркакка муҳтож бўлади. Шунда у ҳақиқатни англайди, яъни ёнида эри бўлсагина мукаммаллик ҳосил бўлишини, усиз ҳар қандай ақлий даражанинг нуқсонли эканини тўла ҳис қилади. Киши қанчалик ўз кучига ишонган закий, ҳар қандай вазиятдан чиқиб кета оладиган устамон бўлмасин, вақти етиб ўзгаларнинг фикрига, маслаҳатига эҳтиёж сезади.
Демак ҳолатларнинг боқий эмаслигини сидқи дилдан англаган инсон ер юзини даҳшатга солган махлуқдан эмас, балки ўша махлуқни айни тарзда, яъни бутун даҳшатлари билан яратган Холиқдан қўрқади. У оқилликни тан олади ва айни пайтда ақлни васф этувчи ҳар қандай олий сифатларнинг нисбий, нуксонли эканини билади. У атрофидагиларидан қанчалик баландлаб кетмасин, айни ҳолда ўзи ҳам ўша пастдагилардан бири, шунинг учун ҳам доимо уларга муҳтож эканини унутмайди.
***
Бузругмеҳр – Сосонийлар ҳукмронлиги даврида милодий 531-579-йиллар подшоҳлик қилган Ануширвони одилнинг вазири.
“Унвонул баён”дан.
•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
⤵️ Яқинларингиз билан баҳам кўринг👉
Ⓜ️анбаа➤
@ZIKR_UZ✅Каналга обуна бўлинг👇
🌐 (
https://t.me/zikr_uz)