Танловни давом эттирамизми? Мусофирларнинг бир катта камчилиги бор. Қийинчиликлари ҳақида гапирмайди.
Бошқа мусофирларда ҳам шу камчилик бор. Ишлагани келганлар уйдагиларига кунлаб полиция бўлимида қолиб кетишини, ишхонада ёки бошқа жойда қандайдир таҳқирларга дуч келишини, ким биландир урушса таҳдидларга учрашини айтмайди. Умуман қийинчиликларини айтмайди. Айтмагани учун ташқаридагиларга қийинчилик йўқдек туюлади. Уни қўйинг, мигрантлар бир-бирларига ҳам қийинчиликлари ҳақида гапирмайди. Қайси мигрант билан гаплашманг, полицияда ишлаб чиққан қандайдир катта-катта полковник танишлари бўлади 😅
Бугун сизлардан аслида бошингиздан ўткан қийинчиликларни қандай яширганингиз ҳақида эшитсак. Кимни қачон ва қандай шароитда мураккаб вазиятингиз ҳақида очиқламай, ҳаммаси яхши, деб алдагансиз? Энг таъсирли ҳикоя эгасига Фёдр Михайлович Достоевскийнинг "Жиноят ва жазо" китобини совға қиламан 🤗 Ғолибни танлаш осонроқ бўлиши учун ўзингизга ёққан ҳикояларга лайк қўйишни унутманг. Совға эгасини эртага соат 22:00да аниқлаймиз.
@zarnigor1
Россияга янги келган вақтларим интернетнинг фойдаланувчиси бўлсам ҳам ойим билан оддий телефондан боғланардим. Бир неча кунлар ўтиб, ойимга телефон қилсам, соғинганидан йиғлаб юборган. Ойимнинг йиғлашини жуда кам кўрганман. Ман учун энг қийин ҳолат. Йиғлашни бошлашлари билан танам музлаб, қимирлолмай, тилим айланолмай қоламан.
Кузнинг ўртаси эди. Шитирлаган дарахт баргларини эзиб кетаётиб, ойимга қийналаётганимни айтиш фикрида эдим. Озгина бўлса ҳам ҳеч нарса силлиқ кетмаётганини ҳис қилса, қайтгин, дейди, шу баҳона қайтиб кетаман, деган фикр бор эди. Балки ич-ичимда эрга бериб юбормайман, келавер, дейишини хоҳлагандирман, билмайман 😆
Хуллас, подработкалар кам, пул етмаяпти, охирги пулимга онамга телефон қилдим. Ая яхшимисиз, ман юрибман, дейишимни биламан, онам ўзини ушлаб туролмай, йиғлаб юборди. Қанчалик соғинганини ҳис қилдим. Ман учун қайғураётганини, қийналаяпти, деб ўйлаб, сиқилаётганини англаганим сари вужудимда қандайдир тетиклик уйғонарди. Қандай бўлганини эслолмайман, лекин суҳбатнинг кейинги 20 дақиқаси онамга шаротим зўрлигини, умуман қийинчилик кўрмай, силлиқ яшаётганимни исботлаш билан кетказдим. Она экан-да, ишонди...
Фақат ёлғон эди. Ҳаммаси ёлғон эди. Ҳеч нарса силлиқ эмасиди. Дарсдан ишни деб, ишдан дарсни деб ҳайдалган пайтларим, ҳеч балога улгурмай, пулсиз, ўқишсиз қолишимга бир баҳя қолган вақтлар. Шунда ҳам ҳеч қандай қийинчилик йўқлигини исботлардим. Нега? Балки онам болам учун ҳеч нарса қилиб беролмаяпман, деган туйғу билан юзлашмасин, дегандирман, балки онамнинг кўнглигини тинчлаттиргандирман, балки шунчаки ички ироданинг садоси бўлгандир. Унисини билмайман.
Шундан кейин онамга тез-тез телефон қиладиган бўлганман. Яхши нарсаларни, кичик бўлса-да ютуқларни, чиққан илмий мақолаларимни, масалан, бўлишиб кўнглигини кўтарардим. Агар Қизил майдонга талаба сифатида байрамга борсак, юлдузларни кўрганимни айтардим, лекин соатлаб оч ва совуқда қотиб қолганларимни айтмасдим. Шу-шу Ўзбекистонга қайтиб кетиш фикри ўлган. Чала ташлаб кетмайман, эплолмасам фақат манга эмас, онамга ҳам зарар бўлади, дердим. Чунки онам "бекор юборибман, вақти бекор сарф бўлди, барибир ўхшамади" деб ўзини койишини хоҳламасдим.