Zarnigorbegim ⚜️


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Консультациялар пуллик, мурожаат учун @help_ZO
Пафоссиз юрист, жиддий мавзулар содда тилда гапириладиган Зарнигор Омониллаеванинг муаллифлик канали. Каналда ҳуқуқий, маърифий ва ижтимоий мавзуларда постлар, шахсий кузатувлар берилади.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Ғолибимиз ўз совғасини олди 😍

@zarnigor1

1k 0 1 11 58

МДҲда биринчи бўлиб Россияда кўпхотинликка рухсат берилгант кўпчилик учун кутилмаган янгилик бўлса керак

Биласизлар, Россияда ҳозир оила йили 👨‍👩‍👧‍👦. Демография, яъни аҳоли сони ўсиши билан катта муаммолар бор. Нотинчликлар, иқтисодий муаммолар, ўсиш ва ривожланиш каби нарсалар аҳоли бўлмаса ҳеч қандай аҳамият касб этмайди.

Ҳар қандай ютуқ ва камчиликлар демография муаммолари олдида муҳим эмас, чунки тараққиёт ва давлатчилик негизида аҳоли/халқ бўлиши керак. Шунинг учун бепоён Россия зудлик билан демографик муаммоларга қарши чора кўришда давом этаяпти.

Шу пайтгача нима қилинди?

▫️ЛГБТ* каби ноанъанавий, деструктив ва умуман негизида ўсиш ва тараққиёт бўлмаган идеологияларни тақиқлади
▫️чайлдфри (онгли равишда фарзанд кўрмаслик танлови) ғоясини тақиқлади
▫️иқтисодий шароитга қарамай болалар учун моддий кўмак дастурларини узайтирди (бола пули, маткапитал, пособие ва ҳ.к)
▫️оила қуриш ва бола туғиш учун шароитларни яхшилаш масаласида ташкилий ҳамма нарсага рухсат берди. Масалан, хоҳласангиз уйда туғинг болани, ҳужжатини осон расмийлаштирасиз, хоҳласангиз океанариум ичида ЗАГСдан ўтинг, келиб ўзлари расмий никоҳни қайд қилиб кетишади. Туғруқхоналар, болаларнинг ҳужжатларини расмийлаштиришда жуда МДҲда биринчи бўлиб қулайликлар бор, ЗАГС ходимлари ўзлари палатага келиб, боланинг суғуртасигача ҳужжатларни расмийлаштириб беради. Хуллас, шароитлари зўр.
▫️Оталикни белгилаш, умумий рўзғорни белгилаш (ЗАГС бўлмаса ҳам) жуда осонлаштирилди
▫️кўпболаликларга имтиёзлар, оила қурган талабаларга имтиёзлар кўпайтирилди
🔺ва мана энди, кўпхотинликка ҳам рухсат берилди 🎉

Россия диний қўмитаси — ДУМ РФ бу рухсат кимларга берилишини изоҳлаётиб, маълум сабабларга кўра аёл киши фарзанд кўрмаётган бўлса (туғмас, хоҳламас, “етар бас” ва ҳ.к) унда эри бошқа аёл билан никоҳланиб, фарзанд кўришда давом этиши мумкинлиги таъкидланган.

Айтганча, фатво ҳали чоп қилинмади, шу учун аниқ тафсилотлар билан таниш эмасмиз. Бироқ ҳозирча никоҳ давомида ҳуқуқий тавсиялар, никоҳ шартномаси бланки (!) берилиши айтилмоқда.

Тўғриси, ман хурсандман бу нарсадан. Яшириб, очиқламай юргандан кўра, ошкора никоҳ бўлса масъулият ҳам бўлади, инсофга чақириш, жамоавий таъсир қилиш енгилроқ бўлади. Бундай никоҳларда туғилган ва вояга етадиган болаларга осон бўлади. Фақат бу имконият суистеъмол қилинмаса бўлди энди.

Ҳуқуқий тарафи нима бўлади, дейдиган бўлсангиз, Россияда кўпхотинликка тўғридан тўғри қонуний тақиқ ва жавобгарлик йўқ, лекин Оила кодексида расмий никоҳдаги бир одам бошқа никоҳдан ўта олмаслиги ёзилган. Бу масалада ҳуқуқий амалиёт қандай бўлишини энди кузатамиз.

#таҳлил
@zarnigor1

1.4k 0 23 96 40

Олдингизга умид, орқангизга шукр, ён томонларга эса меҳр билан қаранг.

#Жумамуборак💚
@zarnigor1


rel='nofollow'>Ёзишларича ўйлаш тезлигимиз секундига бор-йўғи 10 бит экан. Солиштириш учун — энг оддий Wi-Fi нинг ишлаш тезлиги 5 миллион марта юқорироқ.

Сезги органларимиз бир секундда йиғадиган 1 миллиард бит ахборотнинг фақатгина 10 бит миқдоридагисини миямиз қабул қилиб, қайта ишларкан. Қолганини шунчаки фильтрлаб, эътиборсиз қолдираркан. Бир секундда 1 миллиард нарсани сезар эканмиз, тасаввур қилаяпсизми? Буни ичида кўриш, эшитиш, ҳид, таъм каби маълумотдан ташқари яна 1 миллиард нарса бор.

Мия жуда ҳам дангаса орган. У ҳамма нарса тартиб билан бўлишини хоҳлайди. Ҳаттоки бир вақтнинг ўзида иккита вазифани бажаргиси келмайди. Дунёни барча деталлари билан кўришимиз — иллюзия. Биз кичкина доғга диққатимизни қаратамиз, қолганини хотирамиздан олиб тушуниб оламиз, дейилади тадқиқотда.

@zarnigor1


Москвада юрист номақбул деб топилган ОАВга интервью бергани учун маъмурий жавобгарликка тортилиб, 10 минг рубль жарима солинди. Бу ҳақида Москва судларининг расмий каналида хабар берилди.

Бу хабарнинг бизга нима алоқаси бор, дерсиз. Россия ҳудудида интервью бераётганда сиздан фикр сўраётган ОАВ мақоми қандай эканини яхшилаб суриштириш керак, фаолияти номақбул (нежелательность) ёки хориж агенти (иноагент) деб топилган нашрлар билан ҳамкорлик қилмаган афзал.

@zarnigor1


Янги йилни нишонламайдиганлар ҳам кўчадаги, магазин ва атрофдаги безакларни кўриб, яхши кайфиятда бўлади. Шунинг учун саволим бор. Байрам кайфиятидамисиз?
Опрос
  •   Байрам кайфияти йўқ, одатдагидек кайфият
  •   Байрам кайфиятидаман, қандайдир кўтаринки руҳ
  •   Байрам кайфиятига ҳали эрта, бир ҳафтадан кейин кайфият кўтарилишни бошлайди
  •   Кайфият яхши эди, янгиликлар кайфиятни бузаяпти
515 голосов


18 декабрь — халқаро мигрантлар куни.

Бугунги байрам муносабати билан тилакларим:
💸курс паст бўлсин,
✨касбини суистеъмол қилмайдиган полициячилар кўпайсин,
🪖саҳар 3 да бостириб келадиган текширувлар тугасин,
🏠квартирани ижарага берганлар регистрациясини ҳам қилиб берсин,
📉патент пули камайсин,
🤑ойликлар ошсин,
✈️билетлар арзонласин,
📞элчихонани телефонларига бир мартада тушадиган бўлиб ишласин,
🏥суғурталар ҳамма шифохоналарда қабул қилинсин,
🙅🏻‍♀️миллатчилар камайсин,
🕊тинчлик бўлсин
☪️ иймонимизга ҳеч нарса таҳдид қилмасин

Бугун расмий табриклар кўп бўлади. Шу учун норасмий табрикларимни қабул қилинг, яхшилар. Меҳнатингиз, икки давлат ривожига қўшаётган ҳиссангиз қадрли. Давлатга ишсиз сифатида юк бўлиб олмай, ўзингизни ва оилангизни таъминлаётганингиз тақсинга сазовор 👏🏼 Аллоҳ мададкор бўлсин 🤲🏼

@zarnigor1

4.5k 1 23 29 278

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарғонам 💔

Фарғона шаҳрида (Калининский массивда) газ заправка портлаб кетибди. Жароҳат олганлар бор экан.

Расмий маълумотларда 1 киши вафот этгани, 4 киши жароҳат олгани, яна 8 киши енгил жароҳат гумони билан шифокорлар назоратидалиги айтилган.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун

@zarnigor1

1.9k 0 12 50 64

Қор жуда чиройли ёғаяпти 😍


@zarnigor1

2k 0 3 23 57

Ғолибни танлаш нисбатан осон бўлди. Манимча, ҳаммамиз бир овоздан "'https://t.me/zarnigor1/2597?comment=210066' rel='nofollow'>саломлар" деган хат билан ғолибни танладик, шекилли. Ҳикояни эслаганим сари кўзимга ёш келаяпти...

Лекин фаоллик — эски ҳикояларни эслатганингиз, Аллоҳдан астойидил сўрасангиз, йўқ жойдан уйлик бўлиш 'https://t.me/zarnigor1/2597?comment=210250' rel='nofollow'>ҳикоясини бўлишганингиз, ўзимизнинг ҳамюртлар орасида инсофини унутганлар кўплигини, умуман ҳозир ҳеч кимга ишониш керак эмаслигини таъкидлаб, ҳикояларингиз билан бўлишганингиз учун катта раҳмат! Ҳар бирингизни кучингиз, иродангиз манга жуда ҳам катта илҳом берди 🎈

Бир сиримни очай. Қандайдир таскин излаган вақтларим сизлар ёзган ҳикояларни кўп ўқийман. Каналимга кириб, поискда ҳикояларингизни бўлишган постларимни топиб, сақлаб қўйган линкларимни излаб, ўқиб ўтираман 📚

Одам бошидан ўтканларини бўлишса ўзига яраша даъво топади, буни терапия деб ҳам айтишади. Ўқиган далда, бўлишган енгиллик ва ҳамдардлик топади. Шунинг учун қийинчиликларни бўлишишдан тортинмаслигимиз керак. Яна бир бор, қанчалик қийин бўлишига қарамай энг қадрли ҳаётингиз лавҳалари билан бўлишганингиз учун ва иштирокингиз учун ташаккур, яхшилар.

Ғолибимиз @Sadoshka25 🎉

@zarnigor1


Танловни давом эттирамизми? Мусофирларнинг бир катта камчилиги бор. Қийинчиликлари ҳақида гапирмайди.

Россияга янги келган вақтларим интернетнинг фойдаланувчиси бўлсам ҳам ойим билан оддий телефондан боғланардим. Бир неча кунлар ўтиб, ойимга телефон қилсам, соғинганидан йиғлаб юборган. Ойимнинг йиғлашини жуда кам кўрганман. Ман учун энг қийин ҳолат. Йиғлашни бошлашлари билан танам музлаб, қимирлолмай, тилим айланолмай қоламан.

Кузнинг ўртаси эди. Шитирлаган дарахт баргларини эзиб кетаётиб, ойимга қийналаётганимни айтиш фикрида эдим. Озгина бўлса ҳам ҳеч нарса силлиқ кетмаётганини ҳис қилса, қайтгин, дейди, шу баҳона қайтиб кетаман, деган фикр бор эди. Балки ич-ичимда эрга бериб юбормайман, келавер, дейишини хоҳлагандирман, билмайман 😆

Хуллас, подработкалар кам, пул етмаяпти, охирги пулимга онамга телефон қилдим. Ая яхшимисиз, ман юрибман, дейишимни биламан, онам ўзини ушлаб туролмай, йиғлаб юборди. Қанчалик соғинганини ҳис қилдим. Ман учун қайғураётганини, қийналаяпти, деб ўйлаб, сиқилаётганини англаганим сари вужудимда қандайдир тетиклик уйғонарди. Қандай бўлганини эслолмайман, лекин суҳбатнинг кейинги 20 дақиқаси онамга шаротим зўрлигини, умуман қийинчилик кўрмай, силлиқ яшаётганимни исботлаш билан кетказдим. Она экан-да, ишонди...

Фақат ёлғон эди. Ҳаммаси ёлғон эди. Ҳеч нарса силлиқ эмасиди. Дарсдан ишни деб, ишдан дарсни деб ҳайдалган пайтларим, ҳеч балога улгурмай, пулсиз, ўқишсиз қолишимга бир баҳя қолган вақтлар. Шунда ҳам ҳеч қандай қийинчилик йўқлигини исботлардим. Нега? Балки онам болам учун ҳеч нарса қилиб беролмаяпман, деган туйғу билан юзлашмасин, дегандирман, балки онамнинг кўнглигини тинчлаттиргандирман, балки шунчаки ички ироданинг садоси бўлгандир. Унисини билмайман.

Шундан кейин онамга тез-тез телефон қиладиган бўлганман. Яхши нарсаларни, кичик бўлса-да ютуқларни, чиққан илмий мақолаларимни, масалан, бўлишиб кўнглигини кўтарардим. Агар Қизил майдонга талаба сифатида байрамга борсак, юлдузларни кўрганимни айтардим, лекин соатлаб оч ва совуқда қотиб қолганларимни айтмасдим. Шу-шу Ўзбекистонга қайтиб кетиш фикри ўлган. Чала ташлаб кетмайман, эплолмасам фақат манга эмас, онамга ҳам зарар бўлади, дердим. Чунки онам "бекор юборибман, вақти бекор сарф бўлди, барибир ўхшамади" деб ўзини койишини хоҳламасдим.

Бошқа мусофирларда ҳам шу камчилик бор. Ишлагани келганлар уйдагиларига кунлаб полиция бўлимида қолиб кетишини, ишхонада ёки бошқа жойда қандайдир таҳқирларга дуч келишини, ким биландир урушса таҳдидларга учрашини айтмайди. Умуман қийинчиликларини айтмайди. Айтмагани учун ташқаридагиларга қийинчилик йўқдек туюлади. Уни қўйинг, мигрантлар бир-бирларига ҳам қийинчиликлари ҳақида гапирмайди. Қайси мигрант билан гаплашманг, полицияда ишлаб чиққан қандайдир катта-катта полковник танишлари бўлади 😅

Бугун сизлардан аслида бошингиздан ўткан қийинчиликларни қандай яширганингиз ҳақида эшитсак. Кимни қачон ва қандай шароитда мураккаб вазиятингиз ҳақида очиқламай, ҳаммаси яхши, деб алдагансиз? Энг таъсирли ҳикоя эгасига Фёдр Михайлович Достоевскийнинг "Жиноят ва жазо" китобини совға қиламан 🤗 Ғолибни танлаш осонроқ бўлиши учун ўзингизга ёққан ҳикояларга лайк қўйишни унутманг. Совға эгасини эртага соат 22:00да аниқлаймиз.

@zarnigor1

1.9k 0 8 280 233

@help_ZO , Ютуқни қабул қилиб олдим, рахмат катта! Энди документлар тайёр бўлгунча шуни ўқиб чиқаман)


…ҳижобимдан уялган кишига

Шошилиб, одатдагидек, эртагалик меҳмонлар учун дастурхонга майда-чуйда олиб, кассага келдим. Кюар код билан тўлаш танланса касса аппарати сал секинроқ ишлайди, кутиш керак. Биз тарафларда интернет, вай-фай тезлиги анча пастлаб қолган.

То тўлов қабул бўлгунча кутиб туриб, бизга ҳам қараб, ҳам тортиниб турган нигоҳни сездим. Бошимни кўтариб қарасам, ўзимизнинг қоракўз. Лекин манга қарамади. Ҳижолат қилмай, деб кўп тикилмадим. Фақат ҳаводаги таранглик ва ноқулайлик умумий сукутдан маълум эди. Худди фондаги магазин мусиқаси ҳам тўхтаб қолгандек.

Пул ечилди, деди кассир хурсанд бўлиб. Ҳайрият деган нарсани яширмай харидларимни олаётиб, кейинги мижоз, ўша қоракўзнинг олган нарсаларига кўзим тушди… алкоголь, бир нечта лаънати суюқлик шишаси.

Тушундим, ҳаводаги таранглик, ноқулайлик ва ҳижобимдан уялган инсон нималарни ҳис қилаётганини англадим. Рўмолим виждонини уйғотаётган эди. Юрагининг тубида зулматга қарши курашаётган иймон учқуни уни безовта қилаётган эди. Кўзлари уялиб, боши эгилаётган эди.

Сиз учун дуодаман. Ўлмаган виждонингизни уйғотган ҳижобим ҳаққи сиз учун дуодаман, эй бегона мусулмон! Сиздек ароқ ушлаган, лекин уялмаганларни кўп кўрдим, бироқ қилмишидан ҳижолат бўлганларни кам кўраман. Ҳамиятингиз ҳамдардлик уйғотди. Безрайиб кетавериш ўрнига қўлим дуога очилди. Қалбим юмшади. Илоҳим ҳеч қачон сиз билан бундай ҳолатда бошқа кўришмайлик, деб қоламан, ҳижобим олдида уялган киши!

#монолог
#юристбитиклари
13.12.2024

@zarnigor1

4.7k 0 16 40 161

ҳамма ҳужжатлар бор бўлишига қарамай, патентни иккинчи йилга узайтириш учун аризангиз қабул қилишмаса, нима қилиш кераклиги ҳақида лайфхак

1. ҳужжатларингиз жойида бўлиши керак
2. рус тилида яхши гаплашиш
3. Старший специалистни талаб қилиш

@zarnigor1


Микропластик инсоннинг саломатлигига қандай таъсир кўрсатади деб ўйлайсиз?
Опрос
  •   Зарар кўрсатади
  •   Умумий зарари исботланмаган, лекин айрим организм катакларига зарари бор
  •   Ҳеч қандай зарари ҳам, фойдаси ҳам йўқ
  •   Фойдаси бор
  •   Тўлиқ бўлмаса ҳам айрим ҳолатларда фойдаси бор
  •   Микропластик нималигини билмайман
378 голосов


Дунё биз учун яратилган. Биз бу дунё учун яралмаганмиз.
Биз Абадият учун яралганмиз.

#Жумамуборак💚
@zarnigor1

34.4k 1 75 28 107

«Толибон»* ва рўйхатлар эволюцияси

Толибонларни террористлар рўйхатидан олиб ташлаш бўйича қонун Госдумада биринчи ўқишдан ўтди. Энди II ва III ўқишдан ўтиб, Совет Федерации маъқуллаши ва президент имзосидан қўйилса, кучга киради.

Государственная дума 10 декабрь куни Толибонни террористлар рўйхатидан олиб ташлаш бўйича қонунни биринчи ўқишда маъқуллади. Қонуннинг аҳамиятли томони шундаки, унда террорист деб топилган ташкилот/ҳаракат ва ҳ.к.ларни тақиқ рўйхатидан чиқариш механизми ишлаб чиқилган.

Шу пайтгача террорист, экстремист, номақбул, хориж агенти каби мақомлар бериш ва тақиқлаш ҳақида қонун бор эди, лекин тақиқдан чиқариш, оқлаш чоралари,механизми йўқ эди. Аввалроқ, 9 декабрь куни Россия ҳукумати бу қонунга ижобий баҳо бергани маълум бўлганди.

Агар қонун қабул қилинса, Россияда судлар тақиқланган ташкилотларнинг фаолиятига вақтинчаликка чекловни олиб ташлаши мумкин бўлади. Вақтинчалик тақиқ олиб ташланиши учун ўша ташкилот/ҳаракатлар терроризмни бошқа тарғиб қилмаслиги, оқламаслиги, қўлламаслиги керак бўлади.

🇰🇿 шу йил июнь ойида Қозоғистон Толибонни* террорист ташкилртлар рўйхатидан олиб ташлаган.

🇰🇬Остонадан кейин Бишкек ҳам 6 сентябрь куни Толибонни* террористлар рўйхатидан олиб ташлаганини эълон қилган.

Октябрь ойида эса Россия ҳам Толибонни* террористлар рўйхатидан олиб ташлаш бўйича принципиал қарорга келгани айтилган эди. Лекин Афғонистон бўйича махсус вакил Замир Кабулов, айтгандек, риоя қилиниши керак бўлган ҳуқуқий жараёнлар мана энди бошланибди.

Биз толибоннинг* террористлар эканига ишонгандик, энди қандай қилиб улар ҳақидаги фикримизни ўзгартиришимиз керак, кимдир таклифлари билан бўлишармикин?🤔
———————————————
* — Россияда тақиқланган, террористик фаолияти учун БМТнинг санкциялари остида

3k 0 4 77 11

Ҳикоянинг асл давоми:

Шифохонада ўзига келган Исмоил эртаси куни полициячилар билан суҳбатлашади, улар ҳужжатларни текширишга келганини, Исмоил қаҳрамон эканини таъкидлайди.

Суҳбатдан кейин уч кун ўтиб, шифохонадан чиққан Исмоилни судга олиб кетишади. У ерда у сўнгги икки ҳафта меҳнат шартномасини расмийлаштирмай яшаб келаётгани учун Россиядан депорт қилиш қарори чиқарилади. Қарор ижросига қадар россиялик қария ва ногиронларни кўпқаватли поликлиникадан қутқарган Исмоил “спецприемник”ка жойлаштирилади. У ерда бир ҳафта туриб, ватанига депорт бўлади.

Вазиятни ўнглаш учун Исмоил уни мақтаган полициялар билан суҳбатлашган, ёрдам беришларини сўраган. Лекин полициячилар бизнинг тепамизда бошлиқлар бор, сен жуда машҳур бўлиб кетдинг, агар сени текширмасак, бизни ишдан олишади, деб жавоб беришган.

Шу тариқа қаҳрамонлиги учун келган машҳурлик Исмоилга депортацияни ҳам олиб келди. Энди Исмоил ўз ватани президентидан депортни ечишда ёрдам сўрамоқда.


Воқеа реал, Султон Абдумаликов, Екатеринбургдаги қирғизистонлик таксистнинг ҳолати. Қизиққанлар ўқиб кўриши мумкин. Шунча ўзгартирсам ҳам дарров билиб қолдингизлар 😂

Лекин тўғриси айтаверай, сизларнинг фантазияларингиз манга кўпроқ ёқди. Болаликдан ҳинд кино кўриб, янги йил олди эртакларни кутганлар орамизда кўплиги билинаяпти. Яхшиларга беғуборлик ярашади 💚

Хўш, кимни ғолиб деб ҳисоблаймиз?

@zarnigor1

2.6k 0 3 108 42

Баъзи сўзларни кўп нотўғри айтишларига гувоҳ бўлганим учун ушбу пост эслатма сифатида ёзилди:

❌ решать
✔️ лишать

“Права”ни “лишать” қилиш олиб қўйиш дегани, яъни меня лишили водительских прав = мени ҳайдовчилик гувоҳномамни олиб қўйишди/транспорт ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилишди

Решать эса ҳал қилиш дегани.

❌ фаршивка
✔️ фальшивое

ФаЛьшивый документ = сохта ҳужжат; яъни фальш = сохта дегани.

Фаршивка десангиз ҳамма тушунади, лекин тўғри айтишни хоҳласангиз фаЛьшиво деб айтишингиз керак.

❌ФМС
✔️ ФНС

ФМС деган идора 2016 йилда тугатилган. Шундан бери миграция ва мигрантлар билан ИИВ (МВД) таркибидаги Миграция бошқармаси шуғулланади.

ФНС эса Федеральная налоговая служба, яъни Россия солиқ хизмати, дегани. Агар ИНН, патент, чеклар, солиқ, госпошлина, ортиқча давлатга тўланган пуллар каби нарсалар билан муаммо туғилса сизни ФНСга юборишади, ФМСга эмас.


Яна нимадир қўшимча қилиш керак бўлса, комментларда ёзишингиз мумкин. Кейинги постларга балки бирга йиғармиз.

@zarnigor1


Бугундан 18 декабрь муносабати билан совға улашишни бошласам 😊

Бугунги совға «Ҳақиқий омад калити ёҳуд Савдогарлар устози 2» китоби 🥳 Ҳикояни охирини тўғри топган биринчи одамга китоб вайлдберрис орқали совға қилинади 🤗

Совғани олиш учун Россияда мигрант бўлишингиз керак🥰
Демак, бошладик 💫

Исмоил (исми ўзгартирилган) 2016 йилдан буён Россияга келиб, ишлайди. Келгандан буён ҳар бир тажрибали муҳожир сингари ҳар хил иш қилиб кўрган, қурилиш, курьерлик ва ҳ.к. Лекин охирги йиллари таксичи бўлиб ишлайди. Бунинг учун ҳаттоки ўзи машина сотиб олган. Ўз машинасида ишга чиқади. Ҳаммаси яхши. Муаммолари ҳам, кундалик ҳаёти ҳам бошқа мусофирларникидан фарқ қилмайди.

Ватанида Исмоилнинг тўрт фарзанди, аёли ва ота-онаси бор. Мусофирликда ишлаб топганлари билан алоҳида уй қилган, ремонтлари давом этаяпти. Исмоил шу йўсиндаги ҳаётидан кўнгли тўқ, келажак режалари катта. Яна машина олиб, арендага бериб, қўшимча даромад ва Россияда ҳам уй-жой қилмоқчи.

Бир куни Исмоил “заказ”га келган жойида кўпқаватли уйларнинг тепа қаватидаги хонадонларидан бирида ёнғин бўлаётганини кўради. Аввал ростан ёнғинми, деб эътибор билан қарайди. Ростан ёнғин эканини билгач, ёрдам сўраб бақираётган овозларни эшитади ва “пожар” томонга юради. Ёрдам сўраётган одамларнинг ўзини кўргач, ҳеч нарсани ўйламай тепага чиқиб уларни қутқаришни бошлайди.

Қутқарадиям! Одамларни деразадан олиб чиқишга ёрдамлашган Исмоил профессионал ўт ўчирувчилар келгунча ёрдам беради. Ўт ўчирувчилар келганида, Исмоил одамларнинг қарсаклари, полициячилар ва ўт ўчирувчиларнинг олқишлари, “молодец” деб елка туртишларини эслайди. Шу мақтовлар фонида Исмоил хушидан кетади. Одам қутқараман, деб кўп газ ютган эди…


Энди сиз воқеанинг давоми қандай бўлганини ёзинг. Фантазиянгизга эрк беринг, бироқ реалликдан узоқлашманг. Тўғри жавобни Москва вақти билан соат 22:00 да эълон қиламан. Кимнинг жавоби ғолибликка муносиблигини биргаликда танлаймиз 🥰

@zarnigor1

1.8k 0 2 45 202
Показано 20 последних публикаций.