Ёзишларича, Австралияда 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланибди
Ютуб, Гугл классрум ва онлайн ўйинлардан бошқа барча тармоқлар, ҳаттоки твиттер ҳам болаларга тақиқланган. Агар 16 ёшгача бўлган болалар тармоқларда саҳифа оча олса тармоқ эгалари бўлган компаниялар жаримага тортилади. Яъни жавобгарлик тармоқларнинг эгалари бўлган компанияларга юклатилган.
Жуда қизиқ прецедент. Агар тақиқ муваффақиятли бўлса, яъни кўзланган мақсадларга етишга ёрдам берса унда бу чора бошқа жойларда ҳам қўлланишига шубҳа йўқ. Тақиқ болаларнинг ментал саломатлиги, депрессия ва бошқа руҳий касалликларга учрамаслиги, ўқиш ва бошқа ривожланиш стандартларидан қолиб кетмаслиги каби мақсадларда қўлланилмоқда экан.
Ман ҳам боламга ҳали тармоқда рўйхатдан ўтиб, фойдаланишига рухсат берганим йўқ. Қачон рухсат беришим ҳам номаълум. Шунинг учун тақиқни ҳозирча мавжуд бўлган ягона самарали ва тезкор йўл, деб ўйлайман. Болаларнинг ментал саломатлигини асрашнинг бошқа йўллари ўйлаб топилгунча ижтимоий тармоқлар болалар учун тақиқда бўлиб тургани яхши, манимча
Сиз қандай фикрдасиз?
@zarnigor1