#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НАМОЗИМНИ ҚАСР ҚИЛАМАНМИ?
CАВОЛ: Мен Фарғоналикман. Тошкентда ўқийман. Йил охирида таътил берилганда уйимга бориб келаман. Уйда турган вақтимда намозларимни қаср қилиб ўқишим керакми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз доимий яшаётган жойингизга, яъни Фарғонага ҳатто бир кунга борсангиз ҳам намозларингизни тўлиқ ўқийсиз. Чунки Фарғона сиз учун аслий ватан, Тошкент ва бошқа жойлар ватани иқома (вақтинчалик яшайдиган жой) ҳисобланади. Мусофирлик масаласи вақтинча туриладиган жойга тегишли. Масалан, сиз Тошкентга 15 кундан кам муддатга келсангиз, қаср ўқийсиз. 15 кун ва ундан кўп муддатга борсангиз, йўлда қаср, етиб келгач, тўлиқ ўқийсиз. Бу масала барча фиқҳий манбаларда айтилган. Жумладан, “Фатҳу бобил-иноя” китобида бундай дейилади:
لا يُبطل الوطنَ الأصليّ السفُر. بل بمجرد دخول المسافر إلى وطنه الأصليّ يصير مقيماً، ولا يفتقر إلى نيّة الإقامة
“Аслий ватанни бошқа жойга сафарга чиқиш йўққа чиқара олмайди. Балки сафарга чиққан мусофир аслий ватанига киришининг ўзи билан муқимга айланади. Муқимликни ният қилиш шарт эмас”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA