Мақола.
Илм ўрганиш энг афзал ибодат.
Илм олиш динимизда номоз ва бошқа ибодатлар каби энг зарур фарз амаллардан ҳисобланади. Чунки инсон илм олиш орқали Аллоҳни танийди, ибодат йўл-йўриғини ўрганади, оқни қорадан, ҳалолни харомдан ва ҳақни ноҳақдан ажрата олади. Манбаларнинг маълумотига кўра Одам Атонинг Аллоҳ берган илм шарофатидан азизу мукаррам бўлгани, илм фазилатидан Аллоҳ таолонинг фаришталари Одамга сажда қилгани, аммо шайтон унга сажда қилмай лаънатга учрагани айтилади.
Биз Одам Ато фарзандлари ҳамиша одам аҳлига берилган бу мукофот-илмни махкам тутишимиз, тинмай уни ўрганишимиз, ўргатишимиз, шунинг орқасидан азизу мукаррам бўлмоғимиз мумкинлигини ҳис қилиб яшашимиз лозим. Муқаддас китобимиз Қуръони каримни дастлабки тушган ояти "Ўқи" сўзи билан бошланади. Бунда илм олишнинг фазилатига ишора бор.
Аллоҳ таоло Мужодала сураси 11-оятида шундай марҳамат қилади: "Аллоҳ сизлардан имон келтирганларни ва илм берилган кишиларни даражалар билан юксалтирур." Бу оят тафсиридан шу нарса ойдинлашадики, баъзи кишилар ўзларича обрў- эътибор деб юрадиган мансаб, пул,йиғилган молу дунё ва бойликларнинг Аллоҳ ҳузурида ҳеч қандай қиймати йўқ экан. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам:„Ҳар бир мусулмон киши учун илм ўрганиш фарздир "(Ибни Можа ривоятлари) деб марҳамат қилганлар.
Маълумки, динимизда илмни диний ва дунёвийга ажратилмайди. Қадимда ота- бобларимиз бу қоидага амал қилганларидан уларнинг ичидан Абу Райҳон Беруний, Аҳмад Фарғоний, Муҳаммад Хоразмий, Фаробий, Ибн Сино ва Улуғбек каби қомусий олимлар етишиб чиққан. Улар ҳам диний , ҳам дунёвий илмларда пешқадам, устоз бўлганлар. Инсон ўзи учун зарур барча илмларни ўрганиши керак. У диний илм билан икки дунё саодати ва яхшиликларига эришса, дунёвий илм билан енгил, фаровон ҳаёт кечириши, одамларга яхшилик қилиш бахтига муяссар бўлади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: „Дунё ва охират эзгуликлари илм биландир" (Имом Абу Довуд,Имом Термизий ривояти). Инсоннинг ақли ва руҳига тарбия берадиган ҳар қандай илм ёки ҳунар ўз эгасини бу дунёда ҳам охиратда ҳам қўллаб қувватлайди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: „Илм мол-дунёдан кўра яхшироқдир. Чунки илминг сени асрайди, мол -дунёни эса сен асрашинг керак бўлади. Мол-дунё сарф қмлинса камаяди, илм эса ўзгаларга ўргатиш билан янада зиёда бўлаверади "(Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).
„Саҳиҳи Бухорий" ҳадислар китобида илмга оид берилган ҳикматлар инсонларни қутлуғ ва чароғон йўлга бошловчи маёқ-машъала десак хато бўлмайди.
Илм нурлари қалбларимизни ёритишини, йулларимизни очишини, шу нурдан хонадонларимиз, диёримиз ҳамиша файзли бўлишини Яратгандан тилаб қоламан.
Манбалар асосида тайёрланди.
Поп тумани Анхор МФЙ таянч отинойиси Шерматова Х.
https://t.me/zakiyyauz.