𝒁𝒂𝒌𝒊𝒚𝒚𝒂𝒖𝒛


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


ЎМИ Наманган вилоят вакилининг хотин қизлар масаласи бўйича ёрдамчиси, вилоят бош отинойисининг расмий саҳифаси!
Мурожаат учун⤵️
@ravzauz_admin_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Силаи раҳмни узмаган кишининг умри узоқ бўлади, камбағаллик кўрмайди!

Бугун бизларнинг бир-биримизга нисбатан меҳр-шафқатимиз, оқибатимиз қай даражада?! Ака-ука, опа-сингил, она-қиз, ота-болалар ўртасидаги оқибат, қариндошлик ришталари тобора йўқолиб бораётганини кўриб, беихтиёр кўзингизга ёш қалқийди, қалбингиз ўртанади. Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир нечта ҳадисларида силаи раҳмни узмаган кишининг умри узоқ бўлиши, камбағаллик кўрмай яшаши таъкидланган-ку!

«Гўзал ўрнак» китобидан


https://t.me/zakiyyauz.


Мақола.

Илм ўрганиш энг афзал ибодат.

Илм олиш динимизда номоз ва бошқа ибодатлар каби энг зарур фарз амаллардан ҳисобланади. Чунки инсон илм олиш орқали Аллоҳни танийди, ибодат йўл-йўриғини ўрганади, оқни қорадан, ҳалолни харомдан ва ҳақни ноҳақдан ажрата олади. Манбаларнинг маълумотига кўра Одам Атонинг Аллоҳ берган илм шарофатидан азизу мукаррам бўлгани, илм фазилатидан Аллоҳ таолонинг фаришталари Одамга сажда қилгани, аммо шайтон унга сажда қилмай лаънатга учрагани айтилади.

Биз Одам Ато фарзандлари ҳамиша одам аҳлига берилган бу мукофот-илмни махкам тутишимиз, тинмай уни ўрганишимиз, ўргатишимиз, шунинг орқасидан азизу мукаррам бўлмоғимиз мумкинлигини ҳис қилиб яшашимиз лозим. Муқаддас китобимиз Қуръони каримни дастлабки тушган ояти "Ўқи" сўзи билан бошланади. Бунда илм олишнинг фазилатига ишора бор.

Аллоҳ таоло Мужодала сураси 11-оятида шундай марҳамат қилади: "Аллоҳ сизлардан имон келтирганларни ва илм берилган кишиларни даражалар билан юксалтирур." Бу оят тафсиридан шу нарса ойдинлашадики, баъзи кишилар ўзларича обрў- эътибор деб юрадиган мансаб, пул,йиғилган молу дунё ва бойликларнинг Аллоҳ ҳузурида ҳеч қандай қиймати йўқ экан. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам:„Ҳар бир мусулмон киши учун илм ўрганиш фарздир "(Ибни Можа ривоятлари) деб марҳамат қилганлар.

Маълумки, динимизда илмни диний ва дунёвийга ажратилмайди. Қадимда ота- бобларимиз бу қоидага амал қилганларидан уларнинг ичидан Абу Райҳон Беруний, Аҳмад Фарғоний, Муҳаммад Хоразмий, Фаробий, Ибн Сино ва Улуғбек каби қомусий олимлар етишиб чиққан. Улар ҳам диний , ҳам дунёвий илмларда пешқадам, устоз бўлганлар. Инсон ўзи учун зарур барча илмларни ўрганиши керак. У диний илм билан икки дунё саодати ва яхшиликларига эришса, дунёвий илм билан енгил, фаровон ҳаёт кечириши, одамларга яхшилик қилиш бахтига муяссар бўлади.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: „Дунё ва охират эзгуликлари илм биландир" (Имом Абу Довуд,Имом Термизий ривояти). Инсоннинг ақли ва руҳига тарбия берадиган ҳар қандай илм ёки ҳунар ўз эгасини бу дунёда ҳам охиратда ҳам қўллаб қувватлайди.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: „Илм мол-дунёдан кўра яхшироқдир. Чунки илминг сени асрайди, мол -дунёни эса сен асрашинг керак бўлади. Мол-дунё сарф қмлинса камаяди, илм эса ўзгаларга ўргатиш билан янада зиёда бўлаверади "(Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).

„Саҳиҳи Бухорий" ҳадислар китобида илмга оид берилган ҳикматлар инсонларни қутлуғ ва чароғон йўлга бошловчи маёқ-машъала десак хато бўлмайди.

Илм нурлари қалбларимизни ёритишини, йулларимизни очишини, шу нурдан хонадонларимиз, диёримиз ҳамиша файзли бўлишини Яратгандан тилаб қоламан.

Манбалар асосида тайёрланди.
Поп тумани Анхор МФЙ таянч отинойиси Шерматова Х.

https://t.me/zakiyyauz.


Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шундай деган эканлар: «Уч нарса ҳақида ташвиш қилма:

1. Камбағаллик ҳақида ўйлама, чунки ғаминг кўпайиб кетади. Ғам ғусса эса очкўзликни зиёда қилади.

2. Сенга зулм қилган киши ҳақида ҳам ўйлама, чунки қалбинг ғазабга тўлиб, адоватинг кучайиб, қаҳр-ғазабинг бардавом бўлиб қолади.

3. Дунёда узоқ қолиш ҳақида ҳам ўйлама, чунки мол дунё йиғишга қизиқиб, умрингни зое қиласан, амал қилишни эса ортга сурасан.»

https://t.me/zakiyyauz


ИБОДАТ ЛАЗЗАТИ

Аҳмад ибн Ҳарб раҳимаҳуллоҳ айтади: "Аллоҳ таолога эллик йил ибодат қилдим. Учта нарсани тарк қилмагунимча ибодат лаззатини ҳис қила олмадим:

1. Ҳақни гапиришга қодир бўлишим учун инсонларнинг розилигини топишни тарк қилдим.

2. Солиҳ инсонлар суҳбатини топишим учун фосиқлар суҳбатини тарк қилдим.

3. Охират ҳаловатини топиш учун дунё ҳаловатини тарк қилдим".


https://t.me/zakiyyauz.


{ يٰٓأَيُّهَا النَّاسُ اعْبُدُوا رَبَّكُمُ الَّذِى خَلَقَكُمْ وَالَّذِينَ مِن قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ }

💠 "Эй одамлар, сизларни ва сиздан олдингиларни яратган Роббингизга ибодат қилинг. Шоядки тақводор бўлсангиз".

(Бақара сураси 21-оят)

🔍 Тафсир: Ушбу оятда умумбашарга қарата нидо этилмоқдаки, сизларни яратган тарбиякунандаларингиз улуғ Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизларни яратишда У ягона бўлган, энди ёлғиз Ўзига ибодат қилишингизга ҳақлидир. Ибодатдан мақсад–шоядки, тақводор бўлсаларингиз.

📚 "Тафсири ҳилол" китобидан

#Улашинг Каналга обуна бўлиш учун линкни босинг 👇
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/zakiyyauz.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қалб тўрида иймон порласин
Мусулмон ахлини Аллоҳ асрасин
Муштоқ қалбимиз зиёга тўлсин
Рамазон тонги муборак бўлсин!


Рамазон ойининг яна бир тонгини қарши олмоқдамиз, Алҳамдулиллаҳ! Аллох рўза ва ибодатларимизни қабул қилсин!

Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати сиз билан бирга бўлсин!


Аллоҳ ушбу ойни барчамиз учун хайр-баракотли қилсин,  ҳаммамизни ‎ибодатда, зуҳду тақвода, тавбаю истиғфорда, зикру тасбеҳда бардавом айласин.
   Қалбларимизга ором, дардларимизга шифо, ишларимизга енгиллик ва амалларимизга қабулият, рўза ва ибодатларимизга комиллик ато этсин!

https://t.me/zakiyyauz.


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #РАМАЗОН

ТАРСАКИ ЗАРБИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Муҳибилло Худойбердиев,
туман бош имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


#Мақола

Ислом динида ўрнак бўладиган аёлларнинг қилган касблари

РОСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ СУТ ОНАЛАРИ ВА УНИНГ ҚИЛГАН КАСБЛАРИ

Росулуллоҳ Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сут оналаридан бири Ҳалима бинти Абу Зуъайб бўлиб, Бану Саъд қабиласига мансуб эди. У нафақат Пайғамбаримизни эмизган, балки болалик чоғларида унга меҳрибонлик қилиб, ўз фарзандидек тарбиялаган аёллардан биридир.

Ҳалима Саъдийянинг Касблари ва Ҳаёти

Ҳалима Саъдийя оддий баддавий ҳаётини кечирувчи, сабр-тоқатли ва меҳнаткаш аёл эди. Унинг касб-кори қуйидагича эди:

1. Сут Оналик ва Бола Тарбияси

Арабларнинг одати бўйича, шаҳарда туғилган чақалоқларни қабила аёллари эмизиб тарбиялаш учун олар эдилар. Бу анъана болаларнинг соф табиатли ва бақувват бўлиб ўсишига хизмат қилган. Ҳалима Саъдийя ҳам шу касб билан шуғулланар эди. У Росулуллоҳни эмизиб, унга меҳрибонлик билан ғамхўрлик қилган.

2. Чорвачилик

Ҳалима Саъдийянинг асосий тирикчилик манбаларидан бири чорвачилик эди. У эрининг қўйлари ва туяларига қарар, уларни боқиш билан шуғулланар эди. Росулуллоҳнинг муборак қадамларидан кейин Ҳалиманинг чорвалари мўл-кўл сут бериб, оиласининг аҳволи яхшиланган эди.

3. Сут Савдоси

Чорвадорлик билан шуғулланувчи араб қабилалари одатда сут маҳсулотларини ҳам сотиш ёки алмаштириш билан тирикчилик қилишарди. Ҳалима ҳам сигир, эчки ва туяларининг сутидан фойдаланиб, оиласини таъминлашда шуғулланар эди.

4. Тўқувчилик ва Ҳунармандчилик

Араб аёллари орасида тўқувчилик кенг тарқалган эди. Ҳалима Саъдийя ҳам ўз оиласи учун кийим-кечак тўқиш ёки бошқа ҳунармандчилик ишлари билан шуғулланган бўлиши мумкин.

Ҳалима онамизнинг Росулуллоҳ Ҳаётидаги Ўрни

Ҳалима Саъдийя Росулуллоҳни эмизиб, уни ўз фарзандларидек тарбиялаган. У Пайғамбаримизни ўз ватанига қайтариб берганидан кейин ҳам унга меҳр-муҳаббат билан муносабатда бўлган. Росулуллоҳ катта бўлиб, нубувватга эришганларида ҳам Ҳалима Саъдийя у зотнинг ҳузурларига келган ва ҳар доим иззат-икромга сазовор бўлган.

Ҳалима Саъдийянинг ҳаёти сабр, қаноат ва меҳнат билан ўтган. Унинг меҳрибонлиги ва тарбиясидан баҳраманд бўлган Росулуллоҳ бутун умри давомида унга ҳурмат кўрсатганлар.

Хулоса

Ҳалима Саъдийя фақатгина Росулуллоҳнинг сут онаси бўлиб қолмай, балки меҳнаткаш, оқила ва қаноатли аёл сифатида ҳам эътиборга лойиқдир. У ўз меҳнати билан оиласини боқиб, Росулуллоҳга ғамхўрлик қилган. Унинг қилган хизматлари Ислом тарихида унутилмас из қолдирди.

Манбалар асосида Поп тумани бош отинойиси Сайдуллаева Аниса тайёрлади

https://t.me/zakiyyauz.


Поп тумани бош отинойиси Сайдуллаева Анисанинг "Ҳаво онамизнинг қилган касблари" мавзусидаги мақоласи "Наманган ҳақиқати" газетасининг 8- Март 19-сонида чоп этилди.

https://t.me/zakiyyauz


БАЙРАМ ТАБРИГИ

Хурматли отинойилар, азиз ва мўътабар опа-сингилларим!!!


Мана юртимизда яшариш, нафосат фасли бахор нафаси кезмоқда.

Она! Бир қўлида бешик, бир   
қўлида дунёни тебрата оладиган буюк инсон.

Бугун аёл- тадбиркор,учувчи,
тикувчи, муаллима,
депутат, ҳоким,
шифокор, спортчи , отинойи, хуллас ҳар бир касбдаги муваффақиятидан бутун дунёни лол этмоқда.

Сизларнинг толмас шижоатингиз, меҳр-муҳаббатингиз, дуоларингиз ила юрт тинч ва обод, хонадонлар доимо файзли, баракали.

  Ўзингиздек гўзал ва бетакрор мана шундай айёмда Сизга саломатлик, бахт-саодат,
муваффақият, хонадонингизга файзу баракот тилайман.

Олам меҳрингиз ила мунаввар бўлиб, офтоб мисоли юзингиздан табассум аримасин!

Умрингиз узоқ, иқболингиз порлоқ, бахтингиз бекам бўлсин!

Ашурахон Хўжаева.
ЎМИ Наманган
вилояти вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари,вилоят бош отинойиси.

https://t.me/zakiyyauz


Репост из: Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
BAYRAM TABRIGI

Din ishlari boʻyicha qoʻmita rahbariyati va jamoasi yurtimiz ayollarini bugungi shodiyona 8-mart — Xalqaro xotin-qizlar kuni bilan samimiy tabriklaydi.

Yurtimizga iliqlik, yurtdoshlarimizga xush kayfiyat olib kelgan Bahor faslining ilk bayrami, Siz, nafosat sohibalarining shodiyona kuningiz bilan boshlanishida ham katta ramziy maʼno bor, albatta.

Zero, mana bir necha asrdir-ki, insoniyat “Goʻzallik, vafo, sadoqat, mehr” ramzi oʻlaroq ayol, xususan, Ona siymosi oldida yuksak ehtirom koʻrsatib kelmoqda. U tengsiz moʻjiza boʻlib kelgan va hamisha shunday boʻlib qoladi.

Shunday ekan, yana bir bor, Siz, muhtaram ayol-qizlarimizni bugungi bayram bilan samimiy tabriklaymiz.

Barchangizga sihat-salomatlik, uzoq umr, oilaviy xotirjamlik, xonadoningizga esa fayzu-baraka tilab qolamiz.

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter


#Шеърият.
Халқаро хотин-қизлар байрами 8-Март оналар байрами учун.

Онанг бӯлар.

Қарагин бир нур ёғилар юзларидан,
Сен доимо ибрат олгин сӯзларидан,
Не дейишин билгин қараб кӯзларидан,
Меҳрибонинг беминнатинг онанг бӯлар.

Дӯст деганиг сендан кечиб йироқ кетса,
Дарду-алам бу қалбингни янчиб эзса,
Кундузларинг қарор тундай бӯлиб кетса,
Кеча-кундуз дуо қилар,онанг бӯлар.

Молу-давлат кетса қара дӯст қолмайди,
Не бӯлди деб ҳеч ким ҳолингни сӯрмайди,
Ишонганинг ёрдам учун қӯл чӯзмайди,
Дардинг билар,кӯнглинг олар онанг бӯлар,

Бемор бӯлсанг ёрингга ҳам малол келар,
Вақти келса бурда нони миннат бӯлар,
Бир зот фақат болам дея чиндан куяр,
Қалби дарё,ғамхӯр инсон онанг бӯлар,

Хосият сен,кеч бӯлмасин қадрига ет,
Меҳринг билан қалб боғини чаманзор эт,
Онанг бору чароғондир,обод уйинг,
Жаннат томон борар йӯлинг онанг бӯлар,

Косонсой тумани расмий отинойиси Худойбердиева Хосият.

https://t.me/zakiyyauz.


#Ибрат

Эзгулик борасида Она билан мусобақалашиш имконсиз, чунки доим мағлуб ― сиз бўлаверасиз.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/zakiyyauz


ФАЗЛ-У РАҲМАТ ОЙИ

Дуолар ижобат бўладиган,
гуноҳлар кечириладиган, мақом-у
даражалар кўтариладиган, чексиз
савоблар ёзиладиган, файз-у баракасининг чеки йўқ, мўминни
хурсанд қиладиган, мағфират ойи
моҳи рамазон барчамизга муборак
бўлсин!
Рамазон ойи гуноҳлардан қутилиб
дўзахдан паноҳ топиб, Аллоҳнинг
буюк мукофоти жаннатига эриши-
шимиз мумкин бўлган ойдир.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам дедилар: "Жаннатда ичи
ташидан, таши ичидан кўриниб
турадиган хоналар бор".
Бир аъробий ўрнидан туриб:" У ким
учун, ё Росулуллоҳ? " Деди.
У зот: "Ким сўзини гўзал қилса
(мискинга) таом берса, рўзада бар-
давом бўлса ҳамда тунда одамлар
ухлаётганда намоз ўқиса", дедилар.
(Имом Термизий ривояти).

Рамазонни тавба билан бошлаб,
ҳамма гуноҳлардан фориғ бўлиб,
бу гуноҳларни қайтармаслигимиз
керак. Рамазон рўзасини мукаммал
тутишимиз учун Аллоҳдан куч-
қувват, сабр- тоқат сўрашимиз,
саловот, истиғфор айтиб, тарових
намозларини ўқиб, амалларни
Аллоҳ учун гўзал, комил этиб
адо этишимиз, мухтожларни кўнглини олиб хайр-у саҳоват қилишимиз лозим.

Бу ойга тенг келадиган йўқ. Саҳарда
хурсанд бўлсак, ифторликда яна бир
хурсанд бўламиз. Қаранг Аллоҳ бизни
бир кунда икки марта хурсанд қиляпти. Рамозон ойида ўзимизга
режа тузиб, ҳар бир ибодатни
мукаммал адо этиб, масжидга
бориб, қуръон ўқиб, беморлар
ҳолидан хабар олиб, етимлардан
ҳол сўраб, қариндошлик ришталарини кўрайтириб, кечиримли бўла олишимиз доркор.
Бу ибодатли, осуда тинчлик барқарор
бўлган юртда яшашимиз барчаси
Аллоҳ томонидан бизларга берилган
катта неъматдир. Бу ойда барчамиз
савоб ишлар қилишда бир- биримиздан ўзишга ҳаракат қилмоғимиз лозим. Бу ҳаракатимиз ватанимиз равнақи,
миллатимиз фаровонлиги яна
охиратимиз ободлиги йўлида қилинган эзгў ишлардан бири бўлади
деб умид қиламиз.

Қуръони Каримда бундай марҳамат
қилинади: "Бас, мусобақачилар
шу (неъматлар) йўлида мусобақа
қилсинлар".

Барчаларингизга
қутлуғ кунларда куч-қувват тилайман. Аллоҳ таъоло барчамизни
ибодатли силаи раҳмга амал қилувчи, ризқи мўл, умри узун, амали
солиҳ, ибодатда бардавом умматлардан қилсин. Юртимиз тинчлик, оилаларимизга хотиржамлик ва меҳр муҳаббат
ато этсин.

Наманган шаҳар
Давлатобод туман рамий
отинойиси Каримова Карима.
(манбалар асосида тайёрланди).

https://t.me/zakiyyauz


Ибодат - Парвардигор рози бўладиган ишни қилмоқ.
Убудийят, яъни бандалик эса - Парвардигор қилганига рози бўлмоқдир.

Марва Таҳовий

#Улашинг Каналга обуна бўлиш учун линкни босинг 👇
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/zakiyyauz.


# Мақола
Аёл - оиланинг биллур чироғи
Шарқ аёллари, хусусан, ўзбек хотин-қизлари сийрати, маънавий оламининг шаклланишида Ислом динининг таъсири беқиёс. Оила бошлиғига ҳурмат, шарм-ҳаё, андиша, итоаткорлик, сабр ва матонат барча даврларда ўзбек аёлининг хислати саналган. Аллоҳ таоло аёл зотини эркакларга нисбатан таъсирчанроқ қилиб яратган.

Аёллар Исломда она, опа-сингил, жуфти халол ва қиз сифатида ҳурматланади. Қуръони каримнинг ўндан ортиқ сураларида ва кўплаб ҳадиси шарифларда аёлларга тегишли ҳукмлар мавжуд.

Қуръони каримнинг катта сураларидан бири "Нисо" (Аёллар) деб номланган. Буларнинг ҳаммаси Ислом динида аёлларга бўлган юксак эътибордир. Аёллар турли ибодат ва яхшиликлар учун савоб олишда ҳам эркаклар билан баробардирлар.

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Тавба сураси 72- оятида шундай марҳамат қилади: яъни: "Аллоҳ мўминлар ва мўминаларга остидан анҳорлар оқиб турадиган, мангу яшаладиган жаннат (боғ) ларидаги ёқимли масканларни ваъда қилди".Аёл киши ўзининг вазифаси - вафодор ёр, меҳрибон она бўлишни садоқат билан адо этар экан, у асл аёллик хилқати ва хусусиятларини йўқотмайди.Агар аёл киши ўзига муносиб тарзда ҳаёт кечирадиган бўлса, у ўзи яшаётган оила ва жамиятни жаннатдай гўзал қилиши мумкин. Аёл оила ва жамиятнинг биллур чироғидир.

Тарих саҳифаларига назар солсак, баъзи машҳур аёллар бутун бошли миллатнинг ривож топиб, тараққий этишида муҳим ўрин тутганига гувоҳ бўламиз.Ҳа, меҳрибон ва мушфиқ она - оилавий роҳат - фароғат ва сокинлик манбаи бўлиб, ўзининг меҳр - шафқати билан оила аъзоларининг дилларию кўзларини қувнатувчи шамчироқдир.

Ислом бундай аёлларнинг қадрини, мартаба-мақомини юксакларга кўтариб қўйган. Муборак ҳадисларда:" Жаннат оналар оёғи остидадир", деб марҳамат қилинган (Имом Суютий, Жомеъус-сағир)

.Аёл-қизларимизни шариатимизда кўрсатилганидек эъзозлашимизда Аллоҳ таоло тавфиқ берсин! Барча аёлларимизга байрам муборак бўлсин!

Мингбулоқ тумани расмий отин ойиси
Исмаилова Салимахон
Манбалар асосида тайёрлади.

https://t.me/zakiyyauz.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аёллар шундай яратилган

Байрамингиз муборак бўлсин!

https://t.me/zakiyyauz


#Дуо
📖Хафалик ва барча балоларни даф этиш учун ёрдам талабида ўқиладиган дуо

بسم الله الّذي لا إله غيره, الّلهم أذهب عنّي الهمّ و الحزن.

📖Ўқилиши: Бисмиллаҳиллазий лаа илаҳа ғойруҳ, Аллоҳумма азҳиб ъанниял ҳамма вал ҳазан.

🔖Маноси: Ундан ўзга илоҳ бўлмаган Аллоҳ номи билан (сўрайман), Эй Аллоҳ! Мендан ғам-қайғуларни кетказ.

https://t.me/zakiyyauz


Рўзанинг 8➖куни Муборак Бўлсин!!!💐

Севганларимиз олдимизда
Қадрлаганларимиз кўнглимизда
Танишларимиз йўлимизда
Яқинларимиз ҳаётимизда азизим!

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва боракатуҳ!

Хайрли кун!
Омонмисиз?
Соғиндим➖ демоқ учун кеч эмас, яшаш учун фурсат бор, орзуни катта қилинг, мақсадни юксалтиринг
ҳаракатдан тўхтаманг
гиналарни унутинг хафагарчиликлар учун умримиз кўп узун эмас!
Умрингизни яна бир куни гўзал ўтсин!!!


     
https://t.me/zakiyyauz.


#ЯНГИЛИКЛАР

Фаол аёллар тақдирланди

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси вилоят бошқармаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги билан ҳамкорликда тарғиботчи аёллар ва отинойилар иштирокида тадбир ўтказилди.
Тадбирда фаолияти давомида самарали иш ташкил қилган фаол отинойи ва тарғиботчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

Показано 20 последних публикаций.