# Мақола
Аёл - оиланинг биллур чироғи
Шарқ аёллари, хусусан, ўзбек хотин-қизлари сийрати, маънавий оламининг шаклланишида Ислом динининг таъсири беқиёс. Оила бошлиғига ҳурмат, шарм-ҳаё, андиша, итоаткорлик, сабр ва матонат барча даврларда ўзбек аёлининг хислати саналган. Аллоҳ таоло аёл зотини эркакларга нисбатан таъсирчанроқ қилиб яратган.
Аёллар Исломда она, опа-сингил, жуфти халол ва қиз сифатида ҳурматланади. Қуръони каримнинг ўндан ортиқ сураларида ва кўплаб ҳадиси шарифларда аёлларга тегишли ҳукмлар мавжуд.
Қуръони каримнинг катта сураларидан бири "Нисо" (Аёллар) деб номланган. Буларнинг ҳаммаси Ислом динида аёлларга бўлган юксак эътибордир. Аёллар турли ибодат ва яхшиликлар учун савоб олишда ҳам эркаклар билан баробардирлар.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Тавба сураси 72- оятида шундай марҳамат қилади: яъни: "Аллоҳ мўминлар ва мўминаларга остидан анҳорлар оқиб турадиган, мангу яшаладиган жаннат (боғ) ларидаги ёқимли масканларни ваъда қилди".Аёл киши ўзининг вазифаси - вафодор ёр, меҳрибон она бўлишни садоқат билан адо этар экан, у асл аёллик хилқати ва хусусиятларини йўқотмайди.Агар аёл киши ўзига муносиб тарзда ҳаёт кечирадиган бўлса, у ўзи яшаётган оила ва жамиятни жаннатдай гўзал қилиши мумкин. Аёл оила ва жамиятнинг биллур чироғидир.
Тарих саҳифаларига назар солсак, баъзи машҳур аёллар бутун бошли миллатнинг ривож топиб, тараққий этишида муҳим ўрин тутганига гувоҳ бўламиз.Ҳа, меҳрибон ва мушфиқ она - оилавий роҳат - фароғат ва сокинлик манбаи бўлиб, ўзининг меҳр - шафқати билан оила аъзоларининг дилларию кўзларини қувнатувчи шамчироқдир.
Ислом бундай аёлларнинг қадрини, мартаба-мақомини юксакларга кўтариб қўйган. Муборак ҳадисларда:" Жаннат оналар оёғи остидадир", деб марҳамат қилинган (Имом Суютий, Жомеъус-сағир)
.Аёл-қизларимизни шариатимизда кўрсатилганидек эъзозлашимизда Аллоҳ таоло тавфиқ берсин! Барча аёлларимизга байрам муборак бўлсин!
Мингбулоқ тумани расмий отин ойиси
Исмаилова Салимахон
Манбалар асосида тайёрлади.
https://t.me/zakiyyauz.