Репост из: Jizzax viloyati hokimi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиззах вилоят футбол ассоциациясига биринчи вице-президент тайинланди
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Жиззах вилоят футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди. Йиғилишда кузатувчи сифатида Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси Биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ва Футбол Ассоциациясининг Ҳудудий футбол ассоциациялари билан ишлаш бўлими бошлиғи Бахтиёр Ширинов иштирок этдилар.
Конференцияни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи, вилоят футбол ассоциацияси президенти Улуғбек Мустафоев очиб берди. У ўз нутқида Жиззах футболи тарихи, машҳур тарбияланувчилари ва ҳозирги кунда мавжуд муаммолар ҳақида сўз юритди.
Футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида, Жиззах вилоят футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти лавозимига вилоят футбол мактаби директори Юлдашев Шуҳрат Мўминович номзоди тавсия этилди. Конференция делегатлари ушбу номзодни бир овоздан қўллаб-қувватладилар.
Шуҳрат Юлдашевнинг футбол соҳасидаги тажрибаси, вилоятдаги футбол инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги режалари ва иқтидорли ёшларни тарбиялашга бўлган эътибори янги лавозимда самарали ишлашини таъминлашга асос бўлиши кутилмоқда.
Жиззах вилоят футбол ассоциациясининг янги раҳбарияти вилоятда футболни янги босқичга олиб чиқиш, ёш иқтидорларни тарбиялаш ва миллий терма жамоалар учун кучли футболчилар етиштириш мақсадида фаолият олиб боради. Янги вице-президент Шуҳрат Юлдашевга бу борада катта ишонч билдирилди ва ундан вилоят футболи учун юқори натижалар кутилмоқда.
Жиззах вилоятидан бир қатор машҳур ва иқтидорли футболчилар етишиб чиққан. Улар орасида Даврон Файзиев, Жасур Ҳасанов, Сардор Рашидов, Иззатилла Абдуллаев, Азиз Ғаниев, Шароф Мухитдинов, Абдувоҳид Неъматов, Руслан Жиянов ва Шоҳжахон Султонмуродов каби футболчилар бор. Ушбу спортчилар Ўзбекистон миллий терма жамоаси, олимпия терма жамоаси ва ёшлар терма жамоаларида ўз ўйинлари билан мухлислар қалбидан жой олган.
Бугунги кунда Жиззах вилоятида футболни ривожлантириш мақсадида,1 та футбол академияси,1 та футбол мактаби,14 та спорт мактаби,1 та ихтисослаштирилган спорт мактаби ва 4 та хусусий футбол клуби фаолият юритмоқда.
Шу билан бирга, кейинги йилларда Жиззах футболининг миллий терма жамоаларга футболчи етказиб бериш салоҳияти камайгани қайд этилди. Ҳозирда Ўзбекистон миллий терма жамоасида Жиззахдан фақатгина икки нафар футболчи — Абдувоҳид Неъматов ва Руслан Жиянов ўйнамоқда.
Вилоятда футбол билан шуғулланиш учун етарлича шароитлар яратилган бўлса-да, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган футболни ривожлантиришга оид қарор ва фармойишлар ижроси тўлиқ таъминланмаган.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi