Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари билан учрашди
Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев вилоятдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашув ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жамоатчиликни қизиқтирган долзарб масалалар ва ОАВ билан ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат бўлди.
Учрашув давомида вилоятдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, инфратузилмавий лойиҳалар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, ҳокимият ва жамоатчилик ўртасидаги очиқ мулоқотни кучайтириш, ахборот шаффофлигини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.
Тадбирда журналистлар ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларини беришди. Улар ҳудуддаги муҳандислик-коммуникатсия тармоқларини такомиллаштириш, ишсизлик муаммоларини ҳал қилиш, таълим ва тиббиёт соҳасини ривожлантириш борасида таклифлар билдиришди. Улуғбек Мустафоев барча саволларга очиқ ва ошкора жавоб бериб, келгусидаги режалар ҳақида ҳам сўзлаб ўтди.
Шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар жамоатчиликка тезкор, холис ва ҳаққоний ахборот етказишда муҳим ўрин тутиши таъкидланди. Шу муносабат билан, улар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ахборот алмашинувини кучайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Учрашув самимий руҳда ўтиб, вилоятда ахборот сиёсатига оид долзарб масалалар бўйича фикр алмашилди. Ҳокимият ва ОАВ вакиллари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор амалий таклифлар илгари сурилди.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi