#Сўраган_эдингиз
Пенсияга чиқиб ўқитувчилик қилаётган педагог кадрларнинг малака тоифаси сақланиб қоладими?
#Савол
2018 йилда аттестациядан 2-тоифа олгандим. 2020 йилда нафақага чиқдим, ҳозирда бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлаб келмоқдаман 2023/2024 ўқув йилида тоифам ўтмас экан, муддати ўтган дейишди. Нафақага чиқса тоифаси сақланиб қолмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
#Жавоб
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган амалдаги низомнинг 6-бандида навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган ходимлар рўйхати келтирилган.
Унга кўра педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагог ходимлар, ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог ходимлар ҳамда пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар ҳам мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги белгиланган.
Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрларнинг амалдаги малака тоифалари (лавозимлари) сақланиб қолади ҳамда уларга таълим ташкилотларида ишлаган даврида мазкур малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади.
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди, аттестациядан ўтганлик муддати тугашидан қатъи назар уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) сақлаб қолинади ҳамда мазкур малака тоифаси (лавозими) бўйича уларга ҳақ тўланади.
Агар пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтиб, малака тоифасини (лавозими) оширса, уларга янги тасдиқланган малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади.
❕Муҳим эслатма: Президентнинг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони 3-бандига кўра педагогларга малака тоифаси беришнинг янги тартиби жорий қилингунига қадар малака тоифасини олиш бўйича синовларни ўтказишга мораторий жорий этилган.
Шу сабабли, педагогларнинг 2018 йилда олнган малака тоифаларининг амал қилиш муддати ҳам педагоглар навбатдаги синовларга жалб қилингунига қадар автоматик равишда узайтирилади.
☎️Биз билан телефон орқали боғланиш учун босинг!
💻Биздан шахсий, сифатли консултация олиш учун босинг!
Каналимизга уланиш учун👇
@yuristmaslahatlarii