⚡️
Директорларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш мезонлари
Ҳўш ҳурматли ўқитувчилар, директор ўринбосарингиз қандай ишлаяпти❓
2022 йил 20 октябрдан бошлаб умумтаълим муассасалари директорларининг маънавии-маърифии ишлар бўиича ўринбосарларининг фаолияти мунтазам равишда ўрганилиб, баҳолаш тизими йўлга қўйилади.
Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 11 октябрда имзоланган қўшма қарорида назарда тутилган.
❕Унга кўра директор ўринбосарларининг фаолияти қуйидаги 20 та мезон бўйича баҳоланади:
1. Мактабдаги Маънавият ва маърифат кенгаши фаолияти
2. Директор ўринбосарининг ноанъанавий тадбирларни ташкил этиши орқали ўқувчиларнинг маънавий эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган ташаббуслари
3. Умумий ўрта таълим мактаби маънавий-маърифий фаолиятини мувофиклаштириш
4. Мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларининг “Одоб-ахлоқ қоидаси”га риоя этиш ҳолати
5. Таълим муассасасида 5 та муҳим ташаббуснинг амалга оширилиш ҳолати
6. Директор ўринбосарининг маҳалла фуқаролар йиғини ва ота-оналар билан ишлаши
7. Директор ўринбосарининг ижодий уюшмалар, турли жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлиги
8. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик содир этилмаганлик ҳолати
9. Мактабда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида ўтказилган тадбирлар таъсирчанлиги, сўровномалар натижадорлиги
10. Ўқувчиларининг "Зулфия" номидаги давлат мукофоти, “Мард ўғлон” давлат мукофоти танловларида иштироки
11. Директор ўринбосарининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи билан ишлаш натижадорлиги
12. Ўқувчиларнинг ижтимоий муаммолари ҳал этилиши, хусусан алоҳида эътиборга муҳтож
(етим, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оила фарзандлари) ўқувчилар билан олиб борилаётган ишлар ҳолати
13. “Маънавият соати”нинг зарур қўлланма ва материаллар билан таъминланганлик даражаси
14. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича фан тўгараклар фаолиятини ривожлантириш
15. Таълим муассасаларида мактаб жойлашган ҳудуд тарихига оид ватанпарварлик бурчакларини ташкил этилганлиги
16. Директор ўринбосарининг сўнгги бир йилда мутолаа қилган бадиий асарлари, унинг маънавий дунёқараши ва сиёсий саводхонлиги
17. Мактабда умумхалқ байрамлари, давлат рамзлари қабул қилинган кунлар ва бошқа муҳим саналарнинг нишонланиши
18. Мактабнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари юритилиши ва қамрови, таълим муассасасида ўтказилаётган тадбирларнинг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши
19. Бадиий ҳаваскорлик ансамбли, ўқувчилар театр студияси, ҚВЗ, “Заковат”, “Аждодлар мероси - келажак пойдевори” ва бошқа тадбирларнинг йўлга қўйилганлиги
20. Директор ўринбосари фаолияти бўйича туман
(шаҳар) Маънавият ва маърифат кенгашларига
(электрон ёхуд ижтимоий тармоклар орқали асосланган оғзаки) ҳисобдорлиги
Директор ўринбосарлари юқоридаги кўрсаткичларга қараб 100 баллик тизимда баҳоланади.
Исталган мавзуда
савол юбориш учун:
👉@yuridikxizmatmurojaat👈
@yuristmaslahatlarii