Порахўр ҳақида хабар берган шахс “қулоқ”ми?
Сўровномамиз тугади. Биз “ишни битириш учун пул олган амалдор, яъни порахўрни ушлаб берган одам сизнингча ким” деб савол қўйган эдик. Сўровномада жами 11.711 киши қатнашди.
Порахўр амалдор ҳақида хабар берган одамни сўровномада қатнашганлардан:
➖6.363 нафари (54 фоизи) қаҳрамон деб;
➖5.348 нафари (46 фоизи) эса “қулоқ” деб ҳисоблашини билдирди.
Кўриниб турибдики, бизда одамларнинг деярли ярми мамлакат қонини тинимсиз сўраётган порахўрларни эмас, аксинча ўша порахўрлар ҳақида ҳабар берган кишиларни ҳуш кўрмайди. Уларни “қулоқ”, яъни чақимчи сифатида қабул қилади ва улардан нафратланади. Демак, ҳали ҳам бизда кўпчилик порахўрликни чиркин иллат ва фожеа сифатида қабул қилмаяпти.
Ушбу сўров ва унинг натижаси биздаги коррупция ва порахўрликнинг асл сабабини яққол тарзда кўрсатмоқда. Аҳволимиз жуда-жуда ёмон.
Биз аввало, жамиятимиздаги одамларнинг миясини тозалаш ҳақида жиддий бош қотиришимиз керак.
Бу масалада Коррупцияга қарши курашиш агентлиги нима дер экан?
👉@yuristkadr