Репост из: Dilmurod Artikov
Маҳалла банкирлари нима иш қилади?
Президент ўтган йил охирида маҳалла банкирлари пайдо бўлиши ҳақида гапирган эди. Кейинчалик 1 февралгача жойларда бундай банкирлар фаолият олиб бориши маълум бўлди.
Январь ойидан бошлаб эса Ўзбекистондаги давлат банклари ҳудудларда маҳалла банкирлари фаолиятини жорий қила бошлади.
Хўш, маҳалла банкирлари ўзи қандай фаолият олиб боради?
Бу бўйича қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилди ва маҳалла банкирлари нима қилиши қонунан белгилаб қўйилди:
⏺Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, янги лойиҳалар ишлаб чиқиш, кредит ажратиш;
⏺Тадбиркорликни ҳар бир босқичида молиявий хизматлар кўрсатилишини таъминлаш;
⏺Камбағал оилалар аъзоларини ишга жойлаштириш;
⏺Маҳаллаларда ёрдамчи агентлар орқали банк хизматларини тарғиб қилиш;
⏺Бошқа ҳудудларда ижобий тажрибаларни омаллаштириш;
⏺Аҳоли томорқаси ва ижара ерларда етиштирилган махсулотларни кафолатли сотиб олиш учун тадбиркорлар билан кооперация алоқаларини ўрнатиш ва лойиҳаларни молиялаштириш.
Маҳалла банкирлари фаолияти ўзига хос тажриба бўлади. Муҳими, бу тажриба фақат давлат банклари орқали амалга ошириляпти.
@bankir