Мен на бойваччаман,
Мен на султонман,
Ғариб бир онага ғариб ўғлонман.
Агар сен ер бўлсанг, мен ундан хоксор,
Агар сен шер бўлсанг – мен ҳам арслонман.
Кундайин йилларим ўтар тизилиб,
Бир бошга бир ўлим турар сузилиб,
Бўйним эгилгунча кетсин узилиб,
Орият йўлида кўкси қалқонман.
Борингда соянгга сажда этарлар,
Нонингни еб, қўлинг тишлаб кетарлар.
Йўғингда кўз қоқмай ташлаб кетарлар,
Дўст дегандан озор топган инсонман.
Қумга тўлиб қолган гавҳари кўзим,
Гоҳи тушунмасман ўзимга ўзим.
Худо бор-ку, дейман, ўксима, Азим,
Токай бу дунёда юраги қонман.
Дегайлар, ёлғизга Худойимдир ёр,
Бу дунёда беклар, у дунёда хор.
Ўзимдан ҳам содда болаларим бор,
Бўта етаклаган оғир карвонман.
Муҳаммад ЮСУФ
Мен на султонман,
Ғариб бир онага ғариб ўғлонман.
Агар сен ер бўлсанг, мен ундан хоксор,
Агар сен шер бўлсанг – мен ҳам арслонман.
Кундайин йилларим ўтар тизилиб,
Бир бошга бир ўлим турар сузилиб,
Бўйним эгилгунча кетсин узилиб,
Орият йўлида кўкси қалқонман.
Борингда соянгга сажда этарлар,
Нонингни еб, қўлинг тишлаб кетарлар.
Йўғингда кўз қоқмай ташлаб кетарлар,
Дўст дегандан озор топган инсонман.
Қумга тўлиб қолган гавҳари кўзим,
Гоҳи тушунмасман ўзимга ўзим.
Худо бор-ку, дейман, ўксима, Азим,
Токай бу дунёда юраги қонман.
Дегайлар, ёлғизга Худойимдир ёр,
Бу дунёда беклар, у дунёда хор.
Ўзимдан ҳам содда болаларим бор,
Бўта етаклаган оғир карвонман.
Муҳаммад ЮСУФ