50 миллионлик текин маслаҳат: хатто 3 ойлик муддат ўтган бўлса ҳам натижага эришиш мумкин.
Бу постимиз меҳнат низоларида қатнашадиган адвокатларга ва иш берувчи билан низолашаётган ходимларга тегишли.
Меҳнат шартномангиз ғайриқонуний равишда бекор қилинган. Лекин ишга тиклаш бўйича 3 ойлик даъво муддати ўтиб кетган. Дейлик, меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан 5 ойу 20 кун ўтган.
Бундай ҳолатларда ишга тиклаш бўйича даъво аризаси киритсангиз, иш берувчи даъво муддатини қўллашни сўраб ариза берса, суд даъво аризангизни рад қилиши аниқ.
Биз бу каби масалаларда айрим изланишларни олиб бордик. Ва ходим томони барибир ижобий натижага эришса бўлади деган фикрга келдик. Фақат бунда ишга тиклаш талабини бер четга суриб қўйиш керак. Бунда йўқотишлар ўрнини қоплаш мақсадида, етказилган зарарларни қонунбузар иш берувчидан имкон қадар тўлиқроқ ундириб олса бўлади.
Демак, юқоридаги вазиятда ходим ишга тиклаш ҳақидаги даъво билан чиқадиган бўлса, 90 фоиз эҳтимол билан ютқазади. Гарчи иш берувчи қонунларни ўн карра бузган бўлса ҳам.
❗️Лекин, ходим ишга тиклаш ҳақида эмас, балки иш берувчининг меҳнат шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ва етказилган моддий ҳамда маънавий зарарни ундириш ҳақида даъво киритади.
Бундай даъво аризага нисбатан МК 560-моддасидаги 6 ойлик даъво муддати қўлланилиши сабабли, айни биз кўриб чиқаётган мисол бўйича даъво муддати ўтмаган бўлади.
Агар ходим ҳақ бўлиб чиқса, суд унинг даъвосини қаноатлантириб, ходим фойдасига суд қароригача бекор юрган кунлари учун мажбурий прогул суммаларини, ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдордаги маънавий зарарни ҳамда адвокатга сарфлаган вакиллик ҳаражати кабиларни ундириб беради.
Яна бир муҳим маълумот, МК 174-моддасидаги ишга тиклаш ўрнига ходимга 3 ойлик иш ҳақи ундириш талаби ҳам “бошқа меҳнат низолари” га киради ва бу талабга ҳам 6 ойлик даъво муддати қўлланилиши керак.
Шуларни ҳисобга олиб, ишга тиклаш бўйича 3 ойлик даъво муддати ўтган бўлса ҳам, 6 ойлик даъво муддатига тушадиган юқоридаги йўллар билан ижобий натижага эришиш мумкин деб ҳисоблайман.
👉@yuristkadr

Меҳнат кодексининг 560-моддасида ишга тиклаш бўйича даъво муддати буйруқ нусхаси ходимга берилган кундан бошлаб 3 ой. Буни кўпчилик билади. Лекин, бошқа меҳнат низолари бўйича даъво муддати ходим ўз ҳуқуқини бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб 6 ой.