Яна бир ғалаба!
Ҳозиргина Наманган туманлараро маъмурий судида бир маъмурий иш бўйича судимиз якунланди.
Ҳимоямиз остидаги фуқародан қарздорик суммасини ундириш тўғрисидаги нотариуснинг ижро хатини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга ариза киритгандик.
Суд жараёнида нотариус томонидан ижро хати расмийлаштирилишида қонунчилик талаблари бузилганлиги, жумладан, ижро хатини расмийлаштириш учун асос бўлувчи тегишли ҳужжатлар талаб қилиб олинмаганлиги, ижро хатида мажбурий талаблар кўрсатилмаганлиги, қарздорлик миқдори фақат бир томонлама маълумотномага асосан ёзилганлиги ҳамда бошқа бир қанча хато ва камчиликларга йўл қўйилганлигини исботлаб бердик.
Судья Р.Хошимхожаев ҳар бир далил ва асосни эътибор билан таҳлил қилиб, якунида аризачининг талабини қаноатлантирган ҳолда ижро хатини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилди.
👉 @yurist_shamsiddinov