Shamsiddinov | Blog


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Ҳуқуқшунос Мухриддин Шамсиддиновнинг телеграм каналига хуш келибсиз.
Маслаҳат олиш: @shmh_yurist

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


“Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун депутатлар томонидан қабул қилинди.

Қонунда якка тартибдаги уй-жой қурилган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи 1998-йил 1-июлга қадар эгалланган бўлса, барча ҳудудларда 0,24 гектардан, 1998-йил 1-июлдан 2018-йил 1-майга қадар эгалланган бўлса, Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида 0,06 гектардан, қолган ҳудудларда 0,12 гектардан ошмайдиган ҳажмда белгиланган.

Якка тартибдаги уй-жой эгаллаган ер участкасининг амалдаги майдони юқоридаги келтирилган ҳажмлардан ортиқча бўлса, ер участкасининг ортиқча эгалланган қисмига томорқа ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун ижара ҳуқуқи эътироф этилади.

👉 @yurist_Shamsiddinov


#бизнес

Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари РЎЙХАТИ билан танишинг.

https://lex.uz/docs/1727490

Саволлар бўйича @shmh_yurist га ёзишингиз мумкин.

👉 @yurist_Shamsiddinov


БИРОВГА ҚАРЗ БЕРГАНДА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси
, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (3 млн сўмдан) ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.

Агар берган пулингизни ундира олмаётган бўлсангиз ёки бошқа ҳуқуқий саволларингиз бўлса маслаҳат олиш учун @shmh_yurist мурожаат қилишингиз мумкин.

👉 @yurist_Shamsiddinov


Эр ва хотиннинг шахсий фойдаланишидаги буюмлар

Оила кодексининг 26-моддасига кўра қимматбаҳо буюмлар ва зебу-зийнатлардан бошқа шахсий фойдаланишдаги буюмлар (кийим-бош, пойабзал ва бошқа шу кабилар), гарчи никоҳ давомида эр ва хотиннинг умумий маблағи ҳисобига олинган бўлса ҳам, улардан фойдаланиб келган эр ва хотиннинг хусусий мулки ҳисобланади.

Саволлар бўйича @shmh_yurist га ёзишингиз мумкин.

👉 @yurist_Shamsiddinov


Ишга тиклаш ўрнига уч ойлик иш ҳақи

Меҳнат кодексининг 175-моддасига биноан меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилинганлиги оқибатида ходимга етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш:

➖мажбурий прогул вақти учун ҳақни мажбурий равишда тўлашдан;

➖меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги устидан шикоят қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатларни (мутахассисларнинг маслаҳатлари, иш юритишга доир харажатлар ва бошқалар) компенсация қилишдан иборат.

Қаранг! Маънавий зиённи компенсация қилиш миқдори иш берувчининг ҳаракатларини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан белгиланади, лекин бу миқдор ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас.

⚠️Суд ишга тиклаш ўрнига ходимнинг илтимосига кўра унинг фойдасига уч ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда қўшимча товон ундириши мумкин.

Авдокат хизматидан фойдланиш: @shmh_yurist га ёзинг.

👉 @yurist_Shamsiddinov


қарз олди-бердиси.pdf
54.7Мб
#қарз #миб #суд

➖бировга қарз бераётганда нималарга эътибор бериш керак?

➖қарзни муддатидан олдин талаб қилиш мумкинми?

➖фоизга қарз берганлик учун жавобгарлик борми?

➖тилхат билан қарз ундирса бўладими?

Сиз адвокат Мухриддин Шамсиддинов томонидан тайёрланган ушбу қўлланмада қарз муносабатларига оид бир қатор муҳим ва керакли маълумотлар билан танишасиз.

Авдокат хизматидан фойдланиш: @shmh_yurist га ёзинг.

👉 @yurist_Shamsiddinov


Иш тиклаш масаласида судда бўлган қизиқ ҳолат

Нима деб ўйлайсиз меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқнинг лойиҳаси ходимда мавжудлиги даъво муддатига таъсир этадими?

Тошкент шаҳридаги бир туманлараро фуқаролик судида ишга тиклаш бўйича даъвогарнинг адвокати сифатида судда иштирок этяпман.

Иш берувчи суддан даъво муддатини қўллашни сўради. Яъни ходим судга мурожаат қилиш муддатини ўтказиб юборган, шу сабабли ҳам, унинг даъво талабларини рад этиш лозимлигини маълум қилди.

Аммо иш ҳужжатларидан шу аъён бўлдики, иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқнинг лойиҳасини (тасдиқланмаган) ходимнинг телергамига юборган. Ва шуни асос қилиб ходим буйруқни олганлигини маълум қилган.

Аммо Меҳнат кодексининг 171-моддасига асосан иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани, шунингдек меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини бериши шарт.

Кўриб турибсизки, ҳеч қандай лойиҳа эмас балки буйруқнинг кўчирма нусхасини бериши шарт! Иш берувчининг имзоси билан тасдиқланган ва муҳр (агар мавжуд бўлса) қўйилган буйруқни!

Лекин бизнинг ҳолатимизда буйруқ лойиҳасининг ворд шакли ходимга жўнатилган.

Меҳнат кодексининг 560-моддасига асосан ишга тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича — ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги иш берувчи буйруғининг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан уч ой ичида судга мурожаат қилиши лозимлиги қайд этилган.

Бугунги кунга келиб ҳам биз ҳимоя қилаётган фуқарога бундай буйруқ топширилмаган. Шу сабабли ҳам иш берувчининг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги талабига юқоридаги каби позицияда бўлдик. Иш якуни бўйича, албатта, қўшимча маълумотлар берамиз.

Адвокат Мухриддин Шамсиддинов

Авдокат хизматидан фойдланиш: @shmh_yurist га ёзинг.

👉 @yurist_Shamsiddinov


"Ажрим учун" ариза берса жарима тўланадими?

📍ЖАВОБ:
Йўқ, фақат суд харажатлари тўланади.

“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан БҲМнинг 2 баравари яъни бугунги кунда 680 минг сўм миқдорда давлат божи ундирилади.

Почта харажатлари учун 34 минг сўм тўлашингиз керак.

Саволингизни:
@shmh_yurist га юборинг

👉 @yurist_Shamsiddinov


Ушбу постда кичик, ўрта ҳамда йирик тадбиркорлик субъектлари ҳақида маълумот берамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.02.2023 йилдаги ПФ-21-сонли Фармонида:

а) кичик тадбиркорлик субъектлари:

➖якка тартибдаги тадбиркорлар;

➖микрофирмалар — таъсисчилари (иштирокчилари) жисмоний шахслар бўлган ҳамда жами даромади календарь йил давомида 1 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;

➖кичик корхоналар — жами даромади календарь йил давомида 1 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;

б) ўрта тадбиркорлик субъектлари — жами даромади календарь йил давомида 10 миллиард сўмдан 100 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;

в) йирик тадбиркорлик субъектлари — жами даромади календарь йил давомида 100 миллиард сўм ва ундан юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари.

Саволлар бўйича @shmh_yurist га ёзишингиз мумкин.

👉 @yurist_Shamsiddinov


МЧЖ ва хусусий корхонада жавобгарлик масаласи

1️⃣ "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуннинг 3-моддасига асосан масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар.

Масъулияти чекланган жамиятнинг ўз ҳиссасини тўла қўшмаган иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавобгар бўладилар.

Қонуннинг 5-моддасига биноан жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига қарашли барча мол-мулк билан жавобгар бўлади.

▫️Жамият ўз иштирокчиларининг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди.

▫️Жамиятнинг банкротлиги иштирокчи сифатидаги шахснинг айби туфайли вужудга келган бўлса, жамиятнинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда бундай шахс зиммасига унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин.

2️⃣ "Хусусий корхона тўғрисида"
ги Қонуннинг 3-моддасига асосан хусусий корхона ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради.

▫️Хусусий корхона мулкдори корхонанинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда хусусий корхонанинг мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли мол-мулк билан қонунчиликка мувофиқ субсидиар жавобгар бўлади.

Савол юбориш:
@shmh_yurist

👉 @yurist
_Shamsiddinov


Қалбаки ҳужжатдан фойдаланган ҳолда содир этилган фирибгарлик

Бошқа шахс томонидан тайёрланган қалбаки ҳужжатдан фойдаланган ҳолда фирибгарлик содир этган шахснинг ҳаракатлари ЖК 168-моддаси тегишли қисми билан квалификация қилинади ва ЖК 228-моддаси учинчи қисми билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди, чунки бундай ҳолда ҳужжат айбдор томонидан ўз мақсадига эришиш учун алдаш воситаси сифатида фойдаланилган бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленумининг "Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги 23.06.2023 йилдаги 17-сонли қарори 21-банд 3-қисми

Саволлар бўйича @shmh_yurist га ёзишингиз мумкин.

👉 @yurist_Shamsiddinov


⚡️ Ички ишлар ходимлари билан мулоқотга киришишда билиш керак бўлган ҳужжатлар

1. “Ички ишлар органлари тўғрисидаги”ги Қонун

https://lex.uz/docs/3027843

2. Вазирлар Маҳкамсининг 172-сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл ҳаракати қоидалари”

https://lex.uz/docs/5953883

3. Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низом

https://lex.uz/docs/4089917

👉 @yurist_Shamsiddinov


Эр ва хотиннинг шахсий фойдаланишидаги буюмлар

Оила кодексининг 26-моддасига кўра қимматбаҳо буюмлар ва зебу-зийнатлардан бошқа шахсий фойдаланишдаги буюмлар (кийим-бош, пойабзал ва бошқа шу кабилар), гарчи никоҳ давомида эр ва хотиннинг умумий маблағи ҳисобига олинган бўлса ҳам, улардан фойдаланиб келган эр ва хотиннинг хусусий мулки ҳисобланади.

Саволлар бўйича @shmh_yurist га ёзишингиз мумкин.

⬅️ @yurist_Shamsiddinov


Кредит тарихи нима?

Кредит тарихи – бу сизнинг қаердан, қайси кредит ташкилотидан, қанча миқдорда қарз олганингиз ва кейинчалик уни қандай тўлаганингиз тўғрисида батафсил маълумот, яъни бу сизнинг қарз олувчи сифатида молиявий интизомингиз аксидир.

Ўзбекистон Республикасининг “Кредит маълумотлари алмашинуви тўғрисида”ги Қонунига асосан кредит тарихи қарздорнинг сўнгги беш йил ичидаги мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиб, қуйидагиларни акс эттиради:

➖ қарздор тўғрисида;

➖ жорий ва ёпилган кредитлар, товар кредитлари қиймати, расмийлаштирилган санаси, муддати ва қолдиғи тўғрисида;

➖ муддати ўтган қарздорликлар тўғрисида;

➖ жорий ва ёпилган кредитга қўйилган гаров мулки ва мулк эгаси тўғрисида;

➖ суд жараёнидаги кредитлар тўғрисида;

➖ кредит тарихи шаклланган сана ва уни тайёрлаган ташкилот тўғрисида.

Маслаҳат олиш: @shmh_yurist

👉 @yurist
_Shamsiddinov


Ходимни интизомий жавобгарликка тортиш асоси

Меҳнат кодексининг 301-моддасига асосан ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши ходимни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Интизомий қилмиш деганда ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятларини айбли тарзда, ғайриқонуний равишда бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги (меҳнат (лавозим) мажбуриятларининг бузилиши) тушунилади.

Агар ходимнинг ўз меҳнат (лавозим) мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра юз берган бўлса (ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариш учун иш берувчи томонидан зарур шарт-шароитлар таъминланмаганлиги, форс-мажор ҳолатлари ва ҳоказоларда), ходимни интизомий жавобгарликка тортишга йўл қўйилмайди.

Саволлар бўйича @shmh_yurist га ёзишингиз мумкин.

⬅️ @yurist_Shamsiddinov


Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий гап" лойиҳасида адвокат сифатида иштирок этдик

"Йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир масалалар” мавзусидаги аудио-подкастда Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан биргаликда аҳолининг ҳуқуқий саволларига жавоб бердик.

Расмда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизмати бошлиғи - Азизхон Муродов ва Ахборот хизмати ходими - Ойбек Раҳмонов.

⬅️ @yurist_Shamsiddinov


"Новостройка" ва иккиламчи уйлардан сотиб олаётганда эртага "куйиб" қолмаслик учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида видеочат ташкил этмоқчиман. Сиз бунга қандай фикрдасиз?
Опрос
  •   Долзарб мавзу, барча учун керакли. Албатта, иштирок этаман.
  •   Бундай уйлардан сотиб олишда муаммо бўлмайди. Шу сабабли бу мавзу мен учун эмас.
509 голосов


КРЕДИТНИ БОШҚА ШАХСГА ЎТКАЗСА БЎЛАДИМИ?

Бир уй олмокчи эдим лекин уйни 16 йиллик кредити бор экан шунга агар уйни олсам уйни Ҳам банк тўловларини ҳам уй эгаси номимга ўтказиб берадими?

📍ЖАВОБ:

Фуқаролик кодексининг 322-моддасига биноан қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади.

Янги қарздор кредитор билан дастлабки қарздор ўртасидаги муносабатларга асосланган барча эътирозларни кредитор талабига қарши қўйишга ҳақли.

Агар кафил ёки гаровга қўювчи янги қарздор учун жавоб беришга рози бўлмасалар, қарз бошқа шахсга ўтказилиши билан кафиллик ёки учинчи шахс томонидан белгиланган гаров бекор бўлади.

Демак, банк рози бўлса юқоридаги ҳаракатларни амалга ошириш мумкин бўлади.

Саволлар бўйича
@shmh_yurist га ёзишингиз мумкин.

⬅️ @yurist_Shamsiddinov


Ижро ҳужжатларининг қайси талаблари дарҳол ижро этилиши керак?

📍ЖАВОБ
:

Ижро ҳужжатларининг қуйидаги талаблари дарҳол ижро этилиши керак:

алиментлар ҳамда уч ойдан ошмаган иш ҳақини ундириш тўғрисидаги талаблар;

➖ қонунга хилоф равишда меҳнат шартномаси бекор қилинган ёки қонунга хилоф равишда бошқа ишга ўтказилган ходимни ишга тиклаш тўғрисидаги, меҳнат шартномасини бекор қилиш асосининг таърифини ўзгартириш тўғрисидаги талаблар;

➖ ижро ҳужжатида баён этилган талаблар дарҳол ижро этилиши ҳужжатда кўрсатилган ёки дарҳол ижро этилиши қонунда назарда тутилган ҳоллардаги бошқа ишларга доир талаблар.

Асос: "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 30-моддаси

Саволлар бўйича @shmh_yurist га ёзишингиз мумкин.

⬅️ @yurist_Shamsiddinov


Эр ва хотиннинг шахсий фойдаланишидаги буюмлар

Оила кодексининг 26-моддасига кўра қимматбаҳо буюмлар ва зебу-зийнатлардан бошқа шахсий фойдаланишдаги буюмлар (кийим-бош, пойабзал ва бошқа шу кабилар), гарчи никоҳ давомида эр ва хотиннинг умумий маблағи ҳисобига олинган бўлса ҳам, улардан фойдаланиб келган эр ва хотиннинг хусусий мулки ҳисобланади.

Саволлар бўйича @shmh_yurist га ёзишингиз мумкин.

⬅️ @yurist_Shamsiddinov

Показано 20 последних публикаций.