Навбатдаги ғалаба!
Ҳозиргина фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида бир муҳим судимиз якунланди.
Ҳимоямиз остидаги мактаб директори билан қонунга зид равишда Меҳнат кодексининг 157-моддаси (меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш) тартибида у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган эди.
Суд жараёнида директор билан меҳнат шартномасини бекор қилишда амалдаги Меҳнат кодекси талаблари бузилганлигини исботлаб бердик.
Ишни кўрган судья Х.Абдиев масаланинг ҳар бир жиҳатини чуқур таҳлил қилиб, ҳар бир далил ва асосни синчиклаб ўрганди. Якунда ходимни ишга тиклаш, мажбурий прогул ва бошқа суммаларини ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилди.
Қабул қилинган қарор юзасидан суд тушунтиришида ҳар бир қонун бузилиш ҳолатларини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Ҳеч қачон ҳуқуқингиз ва қонуний манфаатларингиз топталишига йўл қўйманг! Адолат – ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳаққи, уни ҳимоя қилиш эса бизнинг муқаддас бурчимиздир!
👉 @yurist_shamsiddinov