‼️‼️‼️
Уч маҳаллада – икки хил манзара!
🦅 Юқори Чирчиқ туманида аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш ва ерларни самарали ишлатиш масаласи кун тартибидан тушмаяпти. Бугун туман ҳокими ўринбосарлари А.Тастанбеков, Д.Асқаров ва маҳаллалар уюшмаси туман бўлими бошлиғи О.Холтоев томорқалардан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганди.
✅ Биринчи манзара:
Навбаҳор ва Чумчуқжар маҳалласида ҳали ишлар бошланмагани, аҳоли томорқаларига эътибор берилмагани кузатилди. Томорқаларда ерлар экин экишга тайёрланмаган. Бу эса томорқадан самарасиз фойдаланиб келинаётганини кўрсатмоқда.
✅ Икинчи манзара:
Оқ Овул маҳалласида бу борада ижобий ташаббуслар йўлга қўйилган. Хусусан, Ўрнак кўчасидаги ҳар бир ҳонадонда намунали иссиқхоналар ташкил этилиб, кўчат ва уруғлар экилиб, парваришланмоқда. Бу ердаги аҳоли ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш орқали ўз хонадони даромадини оширишга интилаяпти.
➡️ Туман мутасаддилари томорқалардан самарали фойдаланиш, ердан тўғри фойдаланишни ташкил этиш бўйича зарур тавсиялар берди. Навбахор ва Чумчуқжар маҳалласини ҳам бу борада фаоллаштириш ишларини тез фурсатда йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берди.
❗️ Маҳаллаларда ўрганиш ишлари давом этади.
📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
✅ Telegram 🌐 WebSayt
📸 Instagram ✅ Facebook