⚡️
Жиноят муҳокамаси ⚡️
🇺🇿 Юқори Чирчиқ тумани прокурори У.Ганиев томонидан туманнинг "Саксонота" МФЙ аҳолиси, ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида 08.03.2025 йил куни соат 21-30 ларда шу маҳаллада яшовчи фуқаро К.И.Дмитрий уйида куёви А.А.Ткаченко билан спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, маст ҳолатда келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида, ошхона пичоғи билан куёви А.Ткаченконинг чап кўкрак соҳаси орқа қисмига бир маротаба уриб, оғир тан жароҳати етказганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “в” банди билан қўзғатилган жиноят иши муҳокамаси бўлиб ўтди.
✅ Йиғилиш давомида туман прокурори томонидан ҳозирда ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум қилиниб, мазкур жиноят сабаблари ва оқибатлари бўйича ҳамда келгусида маҳалла аҳолисини ва кенг жамоатчиликни бу каби оғир жиноятларни олдини олишда фаол бўлишлари кераклиги ҳақида сўз юритилди.
📇
Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати✅ Telegram 🌐 WebSayt
📸 Instagram ✅
Facebook