МАКТАБДА ТЕЛЕФОН ТУТИШНИНГ ҚОИДАСИ БОР
Юнусобод туманидаги 247-умумтаълим мактабида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи О.Ярашев, масъуллар, умумтаълим мактаблари директорлари ўринбосарлари ва ўқитувчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби масаласи муҳокама қилинди.
Очил Ярашев, мактабга кириб келишда ҳар бир ўқувчи, ўқитувчи, ходим, келувчи ва бошқа шахслар ўз телефони абонентининг чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши ёки телефонни "овозсиз" режимга ўтказиши лозим.
Шунингдек, ҳар ким ўқитувчининг обрўсига путур етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш, масъулият, касбига садоқат ва ҳалолликни кундалик шиорга айлантириш шартлиги бўйча кўрсатма берилди.
Йиғилиш якунидв маънавий - маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.
Каналга уланиш👇👇👇
🕊
Telegram |📱
Facebook |
Instagram