Ishonch.uz / Расмий хабарлар


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


- ishonch.uz ахборот - таҳлилий порталининг «Telegram»даги расмий канали
- facebook.com/ishonchofficial.uz
- twitter.com/Ishonch1991
- https://youtube.com/@ishonchuz_official
Реклама:
📱+998 95 225 19 19

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


#Кун_ҳикмати

...ёмон от билан тирилгандин, яхши от била ўлган яхшироқ...

✍️ Заҳириддин Муҳаммад Бобур

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди

Бу билан, айрим турдаги маҳсулотлардан ташқари икки мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божхона божлари бекор қилиниб, савдо тартиботлари соддалаштирилди.

Жумладан, Туркманистонга олиб кирилаётган маҳаллий цемент маҳсулотлари, тўқимачилик матолари, мебел, шиша идишлар, сув иситиш қозонлари, пластик ва полипропилен маҳсулотлар, колбаса ва гўшт маҳсулотлари ҳамда пахта ёғи учун божхона тўловлари бекор қилинди.

2024 йил 16 июл куни имзоланган “Ўзбекистон ва Туркманистон Ҳукуматлари ўртасида узоқ муддатли савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари тўғрисида Битимга эркин савдо режимидан истиснолар тўғрисида”ги баённома кучга кириши учун зарур тартиботларнинг икки тарафлама бажарилиши якунланган.


Ушбу баённома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги ПҚ-29-сон қарори билан тасдиқланган.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / Youtube


Ноёб минераллар бўйича 2,6 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади – Президент

Қайд этилишича, бунинг учун хомашё базасини кенгайтириш мақсадида геология-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларига қўшимча маблағ ажратилади.


Батафсил:
http://ishonch.uz/news/3571

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / Youtube


Халқаро шарҳ:

АМЕРИКАЧА АЖРАШИШ

АҚШ етакчилиги остида қурилган жаҳон тартиби барқарорлик кафолати бўлолмаслиги тобора аён бўлиб боряпти.
Назаримда, вариантлар жуда кам – учта эҳтимолий сценарийдан бири амалга ошиши мумкин:
 
Россия билан келишув
Америка ўйиндан чиқади, Киев эса реал воқелик қаршисида якка-ёлғиз қолади. Россия ўз шартларини илгари суради ва сўнгги йилларда эришган натижаларини мустаҳкамлайди.

Европа уйғонади
Эски тартиб қулаганини англаб етган Европа Иттифоқи қуролланишга зўр беради. Германия, Франция ва Британия янги ҳарбий иттифоқ тузиб, мустақил сиёсат юритиш йўлини танлайди.

Муроса
Европа кўпроқ тўлашга рози бўлади, вазиятни АҚШ назорат қилади, Украина давлат сифатида яшашда давом этади, аммо аста-секин Ғарб эътиборидан четда қолади.

Демак, саҳна тайёр...


Кўк ёзувни босинг ва батафсил ўқинг!

Бизга обуна бўлишни унутманг!👇
Ishonch.uz / Расмий хабарлар


8 март байрами бизга бегона эмас

Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида узоқ ўтмишда Ўрта Осиёда аёллар байрами мавжуд бўлгани ҳақида қизиқарли маълумотлар бор.
Унда ёзилишича, баҳор арафасидаги ой “исфандармўз” деб номланган. У аёллар ойи ва ойнинг бешинчи куни эса аёлларнинг энг катта байрами ҳисобланган.

Беруний шундай ёзади:
“Ўтмиш замонларда бу ой ва бу кун хотинлар ҳаётига хос бўлиб, эрлар уларга эҳсон қилар эдилар”.

“Исфандармўз” сўзининг маъноси «ақл» ва «мулоҳаза» бўлиб, “Исфандармўз” гўзал, ор-номусли, эзгу ишлар қилувчи ва эрига муҳаббатли хотинга вакил қилинган фариштанинг номи ҳамдир.

Кўк ёзувни босинг ва батафсил ўқинг!

Бизга обуна бўлишни унутманг!👇
Ishonch.uz / Расмий хабарлар


Азиз ва мукаррам аёллар, опа-сингиллар!

Ishonch.uz” жамоаси Сизларни фасллар келинчаги бўлмиш баҳорнинг гўзал айёми – Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан самимий муборакбод этади.
Сизга энг илиқ ва самимий тилакларимизни йўллаймиз.

Қадрингиз мудом баланд, ҳаёт йўлларингиз доимо ёруғ бўлсин! Ҳамиша гӯзаллик, латофат, назокат сизларни тарк этмасин.

Бахт, шодлик ва меҳр-муҳаббат ҳаётингизда доимий меҳмон бўлсин.

Байрамингиз муборак бўлсин!


Расмий саҳифаларимиз
👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


#Кун_ҳикмати

Оналар оёғи остидадур
Равзайи жаннату жинон боғи.
Равза боғи висолин истар эсанг,
Бўл онанинг оёғин тупроғи.

✍️ Алишер Навоий

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"112"нинг 827 нафар қизлари: улар байрамда нима совға кутмоқда?

Бу марказда ишловчиларнинг 60 фоизи, яъни 827 нафари хотин-қиз. Улар шошилинч ёрдам чақириқларини қабул қилиш ва қайта йўналтиришни таъминлайдилар.

ishonch.uz сайти ижодкорлари 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида “112” ягона диспетчерлик хизматида бўлиб, унинг фаолияти билан танишди. Жонкуяр ходималар ўртасида байрамона қизиқарли сўровнома ўтказди.

Батафсил:
http://ishonch.uz/news/3566

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / Youtube

2.1k 0 86 10 21

Президент: 2025 йил аёллар бандлигини таъминлашда ҳал қилувчи йил бўлади

Шавкат Мирзиёев аёллар бандлиги борасида қатор таклифларни илгари сурди ва ҳар бир йўналиш бўйича белгиланган вазифалар ижросини вилоят, туман, маҳалла даражасида самарали ташкил этишга Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси Қ.Рафиқов ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Маҳкамовани масъул этиб тайинлади.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/3568

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / Youtube


Бу йил боқувчисини йўқотган 130 минг нафар хотин-қизга моддий ёрдам берилади

Жорий йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд хотин-қизларнинг ҳар бири билан манзилли ишланади ва ногиронлиги бўлган 162 минг нафар аёлга санаторий, шифохона ва ўзлари яшаётган маҳаллада тиббий ёрдам кўрсатилади.

Бу ҳақда Президент Мирзиёев халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Шунингдек, боқувчисини йўқотган 130 минг нафар хотин-қизга моддий ёрдам берилади, яна 6 минг нафар аёлнинг уй-жой шароитлари яхшиланади, меҳнатга лаёқатли ва иш излаётган хотин-қизлар ишга жойлаштирилади.

Бундан ташқари, ҳар йили оғир вазиятга тушиб қолган 50 минг нафар хотин-қиз мамлакатимиздаги сўлим масканларга ўқиш ва ҳордиқ чиқариш учун юборилади. Уларга психологик ёрдам кўрсатилиб, тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш бўйича мотивацион семинарлар ташкил этилади.

Президент ушбу ишларга Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси Қ.Рафиқов бош-қош бўлишини таъкидлади.

Маълумот учун, ҳозирда республика бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 1 миллион нафари “Аёллар дафтари”га киритилган.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / Youtube


“Қамчиқ” довони вақтинча ёпилди

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати қалин қор ёққанлиги сабабли “Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилганини маълум қилди.

Расмий хабарга кўра, довондаги ҳаракат бугун, 7 март куни соат 15:00 дан автомобиллар ҳаракати учун вақтинча чекланган.

“Махсус техникалар ёрдамида довон йўлини қордан тозалаш ишлари амалга оширилади. Транспорт воситаларининг ҳаракатига рухсат берилиши юзасидан қўшимча маълумот берилади”, – дейилади хабарда.


Расмий саҳифаларимиз
👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / Youtube


Шавкат Мирзиёев халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан нутқ сўзлади

Давлат раҳбари маросимда, жумладан, аёлларни байрам муносабати билан табриклаган.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/3567

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳақиқий қаҳрамон!

Хитойлик полициячи 4 қаватда туриб ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган қизни қутқарди.

У ҳеч иккиланмасдан, деворга тирмашиб баланд қаватга чиқди ва қизнинг ҳаётини сақлаб қолди.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / Youtube


Тошкентда йўлларни капитал таъмирлаш бошланди

Шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, таъмирлаш ишлари доирасида 65 000 м² дан ортиқ йўл қоплами янгиланади.

Таъмир жараёнлари асосан транспорт ҳаракати кам бўлган вақтларда амалга оширилади. Шу билан бирга, ҳайдовчилар ва пиёдалар учун вақтинчалик ноқулайликлар юзага келиши мумкин.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Биз сўнгги 2 кун ичида Россия ва Украина билан музокараларда сезиларли ютуқларга эришдик — АҚШ президенти

Доналд Трампнинг бошқа баёнотлари:

◾️ Украина биз билан фойдали қазилмалар бўйича келишувга эришишни хоҳлайди;

◾️ Украина тинчлик битимини имзолашига тўғри келади, чунки унинг бошқа танлови йўқ;

◾️ Яқин бир ярим ой ичида Саудия Арабистонига бораман;

◾️ Агар NATO давлатлари мудофаа учун етарли миқдорда тўлов қилмаса, биз уларни ҳимоя қилмаймиз. Алянсдаги иттифоқчиларимиз бизни ҳимоя қиладими ёки йўқми, бунга ишончим комил эмас;

◾️ Россия ва АҚШда анча кўп ядровий қурол борлигини биламан. Хитой эса 4-5 йил ичида шунча қуролга эга бўлади.
Агар ҳаммамиз ядровий қуроллардан воз кечсак, жуда ажойиб бўлар эди, чунки ядровий қуролларнинг кучи ақлдан оздирадиган даражада.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / Youtube


Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U-23 жамоаси бош мураббийи бўлди

ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида U-23 терма жамоаси бошқарувига номзод мураббийлар муҳокама қилинди.

Унга кўра, ёшлар билан ишлаш бўйича юртимизнинг энг тажрибали мутахассисларидан бири, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони эгаси Равшан Ҳайдаров номзоди илгари сурилди ва раҳбарият томонидан тасдиқланди.

Ҳайдаров бошқарувидаги турли ёшдаги терма жамоалар икки карра Осиё чемпиони бўлган, икки бор Жаҳон чемпионати иштирокчисига айланган.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❄️"Қамчиқ" довонида қор ёғмоқда

Довон йўлини қордан тозалаш ва музламаларни олдини олиш учун қум-туз аралашмасини сепиш ишлари бошлаб юборилган.

Довон йўлидан ҳаракатлайнаётган ҳайдовчилардан эътиборли бўлишларини сўраймиз.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / Youtube


Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши мумкин

Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Эртага 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни, яъни ишланмайдиган байрам. Шу боис бугун ишга чиққан ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишга ҳақли.

Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / Youtube


#Кун_ҳикмати

...ёлғон, алдов ва ғирромликнинг авж олиши жамият ҳаётида кўпдан-кўп иллатларнинг томир отишига сабаб бўлди. Одамлар ошкора тилёғламалик, қалб амрига қарши бориб, виждонини ютиб иш тутиш ва фақат ўз манфаатини ўйлаб фаолият кўрсатиш каби қусурлардан ҳазар қилмай қўйдилар.

✍️ Озод Шарафиддинов

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


⚡️ YouTube қимор видеоларига қарши кескин чоралар кўрмоқда

YouTube Қўшма Штатларда қиморга оид контентни тарғиб қилувчиларга нисбатан чораларни кучайтирмоқда. Платформа эндиликда фойдаланувчиларга "тасдиқланмаган" қимор ўйинлари сайтларига йўналтирувчи ҳаволалар, расмлар, матнлар, логотиплар ёки оғзаки ҳаволалар орқали мурожаат қилишни тақиқлашини эълон қилди.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/3564

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / Youtube

Показано 20 последних публикаций.