РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ АМАЛ ВА АЖАЛ АЛОҚАСИНИ ҚАНДАЙ ИЗОҲЛАДИЛАР?
Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам энг узун амал парваришнинг тўғри бўлмаганини билдирдилар ва шундай марҳамат қилдилар: Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ерга тўртбурчак чиздилар. Ўртасига ундан ташқарига чиқадиган қилиб бир чизиқ чиздилар. Мана шу ўртадагисининг икки ёнига кичкина чизиқлар чиздилар ва бундай дедилар: "Мана бу инсон. Мана бу уни ўраб турадиган (ёки ўраб турган) ажали. Мана бу ташқаридагиси – унинг орзуси. Мана бу кичик чизиқлар кўргиликлар. Буниси тегмай қолса, униси домига тортади, униси тегмай қолса, буниси домига тортади” (Имом Бухорий, Термизий ва Насоий ривояти).
Бурайда розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларида иккита майда тошни (бирини ёнларига, иккинчисини узоқроққа) отиб:
– Мана бу ва бу нимани билдиради, биласизми? – дея сўрадилар. Жамоат:
– Аллоҳ ва Расули яхшироқ билади, – деди.
– Шу (узоққа тушган) тош сизнинг амалдир. Бу эса (яқинга тушган тош) ажалдир, – дея марҳамат қилдилар ул зот (Термизий ривояти).
«Расулуллоҳ билан бир соат суҳбат» китобидан. @yunusalioxund