"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Андижон вилояти Қорасув шахар “Юнус Али Охунд” жоме масжиди имом-хатиби Акромжон домланинг расмий-диний маърифий канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.


🗣Муҳтарам юртдошлар!

Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

💬Шубҳасиз, охирги йилларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича қонуний асослар ва халқпарвар тизим яратилди.

Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.

Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Муборак динимиз хайр-саховатга буюрар экан, уни ўз ўрнига сарфлашга амр этади. Муҳтож инсонлар ҳаққига хиёнат қилиш эса оғир гуноҳ саналади.

Юртимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани халқимизни мамнун этмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Албатта, мана шундай меҳрга муҳтож инсонларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади...

⚡️ БАТАФСИЛ

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Аллоҳдан қўрққанидан йиғлашнинг фазилати

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Нажм сурасидаги «Ҳали сизлар бу гапдан (Қуръондан) ажабланаяпсизми? Йиғлаш ўрнига куляпсизларми?» (Нажм сураси, 59-60-оятлар.)деган оятлар нозил бўлганида аҳли суффа йиғлай бошлади, кўзёшлари ёноқларига оқиб тушди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам уларга қўшилиб йиғладилар. У зот йиғлаётганларини кўриб, ҳаммамиз йиғлаб юбордик.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган одам дўзахга кирмайди. (Тавба қилмай) гуноҳда бардавом бўладиган одам жаннатга кирмайди. Сизлар гуноҳ қилмасангиз, Аллоҳ ўрнингизга гуноҳ қилиб, гуноҳига тавба қиладиган қавмни олиб келар эди, сўнгра уларнинг гуноҳини кечирар эди», дедилар» (Имом Байҳақий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қиёмат куни ҳар бир кўз йиғлайди. Фақат Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан тийилган кўз, Аллоҳ йўлида бедор бўлган кўз, Аллоҳ азза ва жалладан қўрққанидан пашшанинг бошидек бўлса ҳам кўз ёш тўккан кўз йиғламайди» (Имом Асбаҳоний ривояти).

“Энг шарафли уммат” китобидан.
@yunusalioxund


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.     

Бугунги   айёмингиз қутлуғ бўлсин!

Бугун 2 январ, 2025 йил.
Ҳафтанинг  Пайшанба    куни .
  Ҳижрий сана: 1446. Ражаб ойининг иккинчи куни.                                                                                                             https://t.me/yunusalioxund


БИР НАМОЗНИ ЎҚИЁТГАНИДА ИККИНЧИ НАМОЗНИНГ ВАҚТИ КИРИШИ
#намоз

❓1470-CАВОЛ: Мен пешин намозини уйда ўқиётган эдим. Тўртинчи ракатида асрга азон айтилди. Ўқиган пешин намозим дурустми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, ўқиган пешин намозингиз дуруст, уни қайта ўқилмайди. Бу ҳақида Имом Қўҳистоний шундай зикр қилганлар:
"أَنَّ الْوَقْتَ لَوْ خَرَجَ فِي خِلَالِ الْوَقْتِيَّةِ لَمْ تَفْسُدْ وَ هُوَ الْأَصَحُّ وَ هُوَ أَدَاءٌ لَا قَضَاءٌ وَ هُوَ الْأَصَحُّ كَمَا فِي قَضَاءِ الزَّاهِدِي. وَ يُسْتَثْنَي مِنْ ذَلِكَ خُرُوجُ وَقْتِ الْفَجْرِ فَإنَّهُ مُفْسِدٌ"
   “Вақтлик намозни ўқиётганида, ушбу намознинг вақти чиқиб кетса, намози бузилмайди. Энг тўғри гап шудир. Мазкур намоз адо, яъни ўз вақтида ўқилган бўлади, қазо ҳисобланмайди. Энг саҳиҳ гап шудир. “Зоҳидий”нинг қазо бобида ҳам шундай зикр қилинган. Аммо бундан бомдодни ўқиётганида, унинг вақти чиқиши истисно қилинади. Чунки у (бомдод вақтининг чиқиши) намозни бузувчидир” (“Жомеур-румуз” китоби).
   Демак, бир фарз намозини ўқиётганида, ушбу намознинг вақти чиқса, намоз бузилмайди. Чунки иккинчи фарз намозининг вақти киради. Масалан: пешинни ўқиётганида, асрга азон айтилса, пешиннинг вақти чиқиши билан асрнинг вақти киради. Шунингдек, асрнинг вақти чиқиши билан, шомнинг вақти киради, шомнинг вақти чиқиши билан, хуфтоннинг вақти киради. Шунга кўра, намозни бир фарз намозининг вақтида бошлаб, иккинчи фарз намозининг вақтида тугатган бўлади. Шунинг учун унинг намози дуруст ва адо, яъни ўз вақтида ўқилган бўлади. Фақат бомдод намози бундан мустасно. Чунки бомдоднинг вақти чиққанидан кейин пешиннинг вақти кирмайди. Шунинг учун бомдодни ўқиётганида, қуёш чиқиб қолса, унинг намози бузилади ва қазосини ўқиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@yunusalioxund


🕌КИМ СУННАТИМДАН ЮЗ ЎГИРСА, МЕНДАН ЭМАС!

  Уч киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйларига келиб ибодатлари ҳақида сўрашди. Қандай ибодат қилишларининг хабарини берганларидан сўнг уларга оздек туюлди. Ўзларича: “Бизлар қаёқдаю, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қаёқдалар. Ваҳоланки, олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилган зот бўлсалар!” дейишди.
  Бири айтди: “Мен энди кечаси бутунлай ухламай ибодат қилиб чиқаман”. Иккинчиси: “Умрим бўйи рўза тутиб юраман”, деди. Учинчиси эса: “Аёлларга яқин бўлмайман!” деди. Расули акрам бу сўзлардан хабардор бўлгач, масжидга одамларни йиғиб хутба қилдилар:
  “Одамларга нима бўлдики, шундай-­шундай дейишади! Аллоҳга қасамки, мен одамлар орасида Аллоҳга энг яқинроғиман! Энг қўрққувчироғиман! Лекин рўза тутаман, тутмай ҳам юраман.
  Намоз ҳам ўқийман, ухлайман ҳам. Аёлларга яқин ҳам бўламан. Кимки менинг суннатимдан ўзини олиб қочса, мендан эмас!”

"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.
@yunusalioxund


Солиҳ амаллар қабрда маййитни ҳимоя қилади

Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Қачон солиҳ банда қабрига қўйилса, унинг намоз, рўза, ҳаж, жиҳод, садақа каби солиҳ амаллари ёнига келади. Қабрда азоб берувчи фаришта унинг оёқ томонидан келганида, намоз унга: «Сен бундан йироқ бўл, бу тарафдан сенга йўл йўқ! Бу оёқлар билан масжидга борган ва тик туриб намоз ўқиган», дейди.
Сўнг фаришта унинг бош томонидан келади.
Шунда рўза: «Бу тарафдан сенга йўл йўқ! Бу дунёда Аллоҳ учун очлик ва чанқоқликнинг машаққатини чеккан» дейди.
Сўнг бошқа тарафдан келади. Шунда ҳаж ва жиҳод: «Сен бундан йироқ бўл! Бу жуда кўп машаққат чеккан. Аллоҳ учун жиҳод ва ҳаж қилган. Бу тарафдан сенга йўл йўқ! » дейди.
Сўнг фаришта қўл тарафидан келади. Шунда садақа: «Сен ундан йироқ бўл. У шу қўллар билан садақа берган. Бу тарафдан сенга йўл йўқ!» дейди.
Сўнг ғайбдан: «Муборак бўлсин! Ҳаётингда ҳам яхши инсон эдинг. Вафотингда ҳам яхшисан» , деган овоз келади. Сўнг раҳмат фаришталари унинг остига жаннат кўрпачаларини тўшайди. Нигоҳи етган жойгача қабри кенгайтирилади. Жаннатдан қандил келтирилиб, қабрига қўйилади. Қиёматгача қабри мунаввар бўлади».


Бошқа бир ривоятда: «Қабрдан жаннат тарафга бир дарча очиб қўйилади. У маййит жаннатни кўриб, бўйини ҳидлайди ва унинг қилган амаллари: «Сен бизни деб дунёда машаққат чекдинг. Энди сени жаннатга кирғизгунимизча сен билан бирга бўламиз», дейди», дейилган.

СОЛИҲ АМАЛ АСЛО ЗОЕ БЎЛМАЙДИ

“Сўнгги сафар” китобидан. @yunusalioxund


#саждаи_саҳв_масалалари
🧎‍♂️ ҚИРОАТДАГИ САҲВ

ФОТИҲА СУРАСИНИ ИККИ МАРОТАБА ЎҚИШ


Агар киши фарз намознинг биринчи ё иккинчи ракъатида унутиб, бирин-кетин икки маротаба Фотиҳа сурасини ўқиса ёки унинг аксар (кўпроқ) қисмини икки маротаба қайтарса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. Фарзнинг учинчи ёки тўртинчи ракъатида Фотиҳа сурасини икки маротаба ўқиш билан саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Бу масала фарз намозларга тегишли. Нафл ва суннатларнинг учинчи ёки тўртинчи ракъатида Фотиҳани икки маротаба ўқиш билан эса саждаи саҳв вожиб бўлади. («Раддул муҳтор», 1-ж, 458-б; «Фатово Оламгирий», 1-ж, 65-б.)

ФОТИҲА СУРАСИНИНГ АКСАР ҚИСМИНИ ЎҚИБ, ОЗРОҚ ҚИСМИНИ ТАШЛАБ КЕТИШ
Агар киши Фотиҳа сурасининг аксар (кўпроқ) қисмини ўқиса ва озгина қисмини қолдириб кетса, унга саждаи саҳв вожиб эмас. Аксинча, агар озроқ қисмини ўқиб, аксар қисмини ташлаб кетса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. Бу масала «Фатово Оламгирий» китобида айтилган. Лекин Аллома Таҳтовийнинг ёзишларича: рожиҳ (қувватли) гапга кўра, кишига ҳар иккала ҳолатда ҳам, яъни Фотиҳа сурасининг кўпроқ қисмини ташлаб кетганда ҳам, озроқ қисмини ташлаб кетганда ҳам саждаи саҳв вожиб бўлади.

«Саждаи саҳв масалалари» китобидан. @yunusalioxund


Етти тоифадан бири...

Имом Бухорий ва Имом Муслимдан қилинган ривоятда: “Аллоҳнинг паноҳидан ўзга паноҳ бўлмайдиган кунда, Аллоҳ етти тоифа кишиларни ўзининг паноҳига олади” дейилиб, улар қаторида садақасини яшириб берувчилар ҳам саналади: “Садақасини яширин тарзда берган киши, ҳатто ўнг қўли берган нарсасини чап қўли ҳам билмай қолади”, деб таърифланган.
Бошқа бир ўринда бундай марҳамат қилинади:
“Садақа худди сув оловни ўчиргани каби хатолар (гуноҳлар)ни ўчиради”.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бундай марҳамат қилинади: “Садақа Парвардигорнинг ғазабини сўндиради, ёмон ўлимдан асрайди” (Имом Термизий ривояти). @yunusalioxund


Oилада хотиннинг вазифалари

Ҳар бир ақлли, тадбирли хотин бу вазифаларга риоя қилса, ўзи ва эри, фарзандларининг роҳатда яшашларига сабабчи бўлади. Эр доимо ўзи, хотини ва бола-чақасининг фароғатда яшаш йўлларини ахтаради, оиласини маиший жиҳатдан тангликда қолдирмаслик учун елиб-югуриб ишлайди, шу йўлда ҳар турли машаққатларни ўз зиммасига олади. Эрининг хизматларини тақдир қилиб, унинг ҳурмат ва иззатини бажо келтирган хотин ҳамманинг олқишига сазовор бўлади. Ақлли, номусли хотин эрининг шодлик ва қайғусига баробар шерик бўлади. Эри эрталаб ишга кетар экан, уни ширин сўз, хушмуомала билан кузатиб қўяди, ишдан қайтганда яна шундай гўзал муомала билан қарши олади. Турмуш ўртоғининг кирлари ювилган, кийимлари топ-тоза, покиза бўлишига диққат қилади, овқатни ўз вақтида тайёрлаб келтириб, эри ва болалари билан бирга ўтириб, ўйнаб-кулиб овқатланади, овқат пайтида қовоғини солиб, болаларини уриб, эрининг кўнглини ранжитмайди. «Эрни эр қиладиган ҳам хотин, қаро ер қиладиган ҳам хотин» дейдилар. Шунинг учун одобли, тарбияли хотин эрининг топганини яхшиликка ишлатади, исрофга йўл қўймайди, қаноатли бўлади. Болаларининг тарбиясига эътибор беради. Эрининг
маслаҳатисиз бирор ишга киришмайди. Бўлмағур нарсаларни баҳона қилиб, ҳадеб эри билан жанжал қилиб, ғалва кўтармайди. Эри ножўя бирон иш қилиб қўйган бўлса, мулойимлик билан тушунтириб, уни шу ишдан қайтаради. Эрига доим муҳаббат ва садоқатда бўлади. Унинг ота-она, ака-ука ва қариндош-уруғларини ҳурмат қилади. Эрининг қариндош-уруғлари ёки яқинлари келса, самимий қарши олади. Мана шундай фазилатларга эга бўлган уй бекаси эҳтиром ва олқишларга сазовордир!

«Ҳар қадамда ибрат» китобидан. @yunusalioxund


Ражаб ойининг фазилати
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида рўза тутганлар. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида кўп истиғфор айтишга тарғиб қилганлар. Саййидул истиғфор: “Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана абдука ва ана ала аҳдика ва ваъдика мастатоту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика алайя ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла яғфируз зунуба илла анта”.
– Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана, ва баллиғна рамазона” (“Ё Аллоҳ, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”) деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).
@yunusalioxund


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.     

Бугунги   айёмингиз қутлуғ бўлсин!

Бугун 1 январ, 2025 йилнинг биринчи куни. Ҳафтанинг  Чоршанба    куни .
  Ҳижрий сана: 1446. Ражаб ойининг биринчи куни.                                                                                                https://t.me/yunusalioxund


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ЖАННАТ ҚУШЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@yunusalioxund


Хору зор бўлиб ўлди

Ибн Исҳоқ айтди:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келган пайтларида Абу Омир исмли киши келиб: “Сен келтирган бу дин нима?” деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳанифлик – Иброҳим алайҳиссаломнинг дини”, дедилар. Абу Омир: “Мен шу диндаман”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳа”, дедилар. Абу Омир: “Эй Муҳаммад, бу ҳаниф динга унда йўқ нарсаларни жорий қилдинг”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Бундай қилганим йўқ, уни покиза, мусаффо ҳолда келтирдим”, дедилар. Абу Омир: “Ёлғончини Аллоҳ хору зор бўлган ҳолида ўлдирсин, сен шундай қилдинг”, деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга дашном берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳа, албатта, ким ёлғончи бўлса, Аллоҳ уни шундай қилсин”, дедилар.
Абу Омир шундай бўлди. Аллоҳнинг душмани Маккага қочиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккани фатҳ қилганларида, Тоифга қочди. Тоиф аҳли Исломни қабул қилганида, Шомга қочди. Охири кенг дунё тор бўлиб, ҳеч бир юртга сиғмай, хору зор бўлиб ўлди.
@yunusalioxund


Гуноҳ содир қилиб қўйиб, сўнг тавба қилса, унга Аллоҳдан бешта мукофот бор:

1. Аллоҳ унинг тавбасидан хурсанд бўлади.
2. Қиёмат куни унинг айбларини ёпади.
3. Ёмонликларини яхшиликка алмаштиради.
4. Жаннатга тавба қилувчилар дарвозасидан киритади.
5. Қалбига раҳм-шафқат солади. @yunusalioxund


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#rajab

РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔭 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.


🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


@yunusalioxund


Жаноза намозида такбирларни тўрттадан кам айтиш

Савол: Эшитишимча, жаноза намозида имом неча марта “Аллоҳу акбар” деса, имомга иқтидо қилган кишилар ҳам шунча марта “Аллоҳу акбар” дейиши керак экан. Мабодо айтмаса, намози бузилармиш. Шунга аниқлик киритиб берсангиз?

📩Жавоб: Жаноза намозига киришдаги такбир (“Аллоҳу акбар”) ва ундан кейинги уч такбирни айтиш имомга фарз бўлгани каби иқтидо қилувчиларга ҳам фарздир. Агар иқтидо қилувчи такбирлардан бирини айтмаса, жаноза намози дуруст бўлмайди. Чунки ундаги ҳар бир такбир тўрт ракатли намознинг ҳар бир ракатига ўхшайди. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда қуйидагича келган:

Жаноза намозининг такбирларидан ҳар бири бир ракат намознинг ўрнидадир. Ҳатто жанозанинг тўрт такбиридан бири тарк қилинса, намоз дуруст бўлмайди, худди тўрт ракатли намоздан бир ракати ўқилмаса, намоз дуруст бўлмаганидек (“Муҳитул Бурҳоний” китоби).

Демак, жаноза намозида ҳар гал имом такбир айтганда, иқтидо қилган киши ҳам имомга эргашиб такбирни айтиши фарз ҳисобланади. Акс ҳолда, намози дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.


"Дунё ишлари чала қолади" – деб, Роббингни тарк этма!
Зеро мозорлар, ишлари чала қолганлар билан тўладир...

Жалолиддин Румий


Эҳтиром ва олқишларга сазовор оила

Мақоламизда бахтли оила саройини қурмоқчи бўлган эр ва хотин риоя қилиши лозим бўлган одобларни Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолда сиз азизларга баён этамиз. Эр ва хотиннинг тотувлик билан яшашлари бутун оила аъзоларига бахт-саодат келтиради, уларнинг юзларига роҳат ва фароғат эшигини очади. Агар ота-она тарбияли, одобли ва бир-бирларига хушмуомалали бўлсалар, фарзандлари ҳам улардан намуна олиб, шундай тарбияда вояга етадилар. Аксинча, тарбиясиз, жанжалкаш ота-онанинг фарзандлари ўзларига ўхшаган бўлиб улғаяди. Тўғри, баъзан оилада аҳамиятсиз масалалар устида келишмовчиликлар бўлиб туради.

Боболаримиз: «Жанжал давом этиб турган уйда барака бўлмайди, эр ва хотиннинг жанжали дока рўмол қуригунча бўлсин», деб жуда тўғри айтганлар. «Тома-тома кул бўлур» деганларидек, майда-чуйда гап-сўзлар бора-бора кўпайиб, кўнгилсиз воқеаларга сабаб бўлиши мумкин. Истиқболларини яхши тушунган эр ва хотин мана шундай кичик, аҳамиятсиз масалалар устида чиққан жанжалларга ҳам йўл қўймасликлари муҳим ҳисобланади.

Эркакнинг хотиридан чиқмасин: хотин - иззат ва ҳурматга сазовор бир зот, унинг хизматларини тақдир этмаслик инсоф ва мурувватдан эмас. Биргина хотиннинг кўз ёриш пайтида чеккан азоб-уқубатларини кўз олдимизга келтирсак ҳам буни ҳис қиламиз. Болани дунёга келтириш хотин учун ё ҳаёт, ё мамот демакдир. Эсон-омон кўзи ёриб, чақалоқни бағрига босиб олгандан кейин ҳам уни тарбиялаб то вояга етказиб олгунча озмунча азоб чекадими?! Муҳтарама онани ҳар қанча ҳурматласак, шунча камдир.

Тарбияли, одобли эркак ўз хотинини доимо ҳурмат қилади, унинг кўнглини ранжитмайди, аёли билан маслаҳатлашиб иш тутади. Хотини ва фарзандларига очиқюз ва ширинсўзлик билан муомала қилади, ейиш-ичиш ва кийинишда тангликка туширмайди, фароғатда яшашлари учун ғайрат қилади. Топганини беҳуда ерларга эмас, фақат оиласининг эҳтиёжи учун сарф қилади. Ўтин ёриш, сув келтириш ва бошқа шунга ўхшаш уй ишларида аёлига ёрдам беради. Хотинининг ота-она, ака-ука ва қариндош-уруғларини ҳурматлаб, улар билан алоқасини узмайди. Хотинининг бирон ишидан норози бўлса, унга норозилигини мулойимлик билан билдириб, насиҳат қилади. Агар онаси билан хотини, яъни қайнона билан келин ўртасида келишмовчилик пайдо бўлса, ҳар иккисига насиҳат қилиб, уларнинг орасидаги келишмовчиликни йўқотишга ғайрат қилади.
@yunusalioxund


Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Аллоҳга ва Унинг Расулига душманлик қилувчилар хор бўлганлардандир. Аллоҳ: «Албатта, Мен ва Менинг расулларим ғалаба қилажакмиз», – деб ҳукм қилган. Албатта, Аллоҳ ўта қувватлидир, ўта иззатлидир», Мужодала сураси, 21 - оят.

Изоҳ: Аллоҳ таоло ғалаба Унда, Китобида, пайғамбарлари ва мўмин бандаларида деб ҳукм қилди ва Лавҳул Маҳфузда ёзиб қўйди. Албатта, Аллоҳ таоло ўта кучлидир, Уни бирон нима ожиз қолдиролмайди ва У бандаларининг устидан азиз, ўта қудратлидир. (Тафсири муяссардан).
@yunusalioxund


"Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".

Бир йигитни биламан. Ёшликнинг авжида у. Уйи бор, машинаси бор. Жуда катта фойда келиб турадиган иши ҳам бор. Аммо Аллоҳни танимайди. Араб шаҳарларидан бирига борибди. Пляжга чўмилгани борибди. Унинг қулоғига вирус кириб кар қилибди. Умуман эшитмайдиган бўлди. Ўзини ерга отиб "кар бўлиб қолдим" деб гўдаклардай йиғлайди.

"Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".

Бир киши яхши, тўғри юрадиган, диёнатли ва мастура аёлга уйланди. Аёлнинг бу кўриниши эрига ёқмади. Уни ўз дўстлари билан аралаш ўтиришга, ўйнаб кулишга мажбурлади. Охири диндан чиқарди. Унинг кўзига Аллоҳ чидаб бўлмас дард берди. Бир табибдан иккинчисига қатнайверди. Фойда бўлмади. Охири бир табиб унинг кўзини олиб ташлаш лозимлигини айтди. Унинг кўзи ўйиб олинди.

"Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".

Бир киши хотинига талоқ бермоқчи бўлди. Хотинининг айби еттита қиз туққани эди. Саккизинчисига ҳомиладор эди. У бунинг ҳам қизлигини билиб қўрққанидан эрига айтмади. Туғиш соати яқинлашгач аёлнинг синглиси опасига поччаси ҳам шифохонага кетаётганини, қиз туғса уни талоқ қилишини айтди. Аёл қаттиқ йиғлади. Ўша кун ёмғир ёғаётган эди. Эрининг машинаси ёмғирда сирғаниб эр ҳалок бўлди.

"Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!".

Бир йигит хотини билан тортишиб уни қаттиқ урди. Хотини қаттиқ жароҳатланди. Аммо ҳеч қаерга шикоят қила олмади. Фарзандлари тақдиридан хавотирланди.
Эр иккинчи хотинга уйланишга қарор қилди. Никоҳдан олдин дўстлари уни ҳаммомга олиб боришди. Ярим соатдан сўнг у ҳаммомда жон берди. Ташхис инфаркт.

"Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!".

Димашқда бир киши яшар эди. Ёз кунлари уёқдан-буёққа юришни яхши кўрар эди. Унинг аёлларга термилишдан бошқа иши йўқ эди. Ўзича: "Аллоҳ гўзал. Гўзалликни севади", дер эди. Менинг бир дўстим унга қўшни эди. Унга насиҳат қилибди:
-Сен ҳам эркаксан-ку! Сенинг ҳам қизларинг бор-ку!
У дебди:
- Ҳеч нарса қилаётганим йўқ-ку! Фақат қараяпман.
Аллоҳ бу инсонни қовоқ заифлиги касаллигига мубтало қилибди. Кўз қовоғи ўзи очилмайди. Сени кўрмоқчи бўлса қўли билан қовоғини кўтариб сени кўради.

"Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!".

Ливанда бир киши бор. Унинг ширинликлар ва пишириқлар ишлаб чиқарадиган корхонаси бор. У Ливандаги энг машҳур корхоналардан ҳисобланади.
Унинг маҳсулотларини ҳар куни бир юк самолёти Амирликларга етказиб беришини эшитган эдим. Хуллас у пишириқ ва ширинликлар қироли экан.
Бир куни корхонага кирибди. Бир ишчининг иши ёқмасдан хамирни ерга ташлаб оёқлари остига ташлаб топтабди. Ишчи: "Хамирни босманг хўжайин" деса кибр билан: "Одамлар менинг оёғим остидан ейишади", дебди. Ана шу ҳодисадан бир ой ўтиб унинг оёғи қорасон бўлди. Тиззасидан икки оёғи кесиб ташланди. У ҳозир ҳам тирик. Мамлакатнинг ғарбий томонида яшайди.

"Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!".

Бир аёл туғмаган эди. Эрига бошқа хотин олиб берди. Янги кундош иккита бола туғди. Бир куни икки кундошнинг гапи қочиб болали хотин кундошига деди:
"Ичинг куйиб ўл! Мен яна ҳомиладорман. Олдимда бола, қўлимда бола" деди.
Ишонасизми, ўша хотиннинг учта боласи ҳам бирин-кетин ўлди. Туғмаган аёлнинг эса ҳозир бешта боласи бор.

"Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!".
(Муҳаммад Ротиб Нобулсий)
@yunusalioxund

Показано 20 последних публикаций.