Аллоҳдан қўрққанидан йиғлашнинг фазилати
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Нажм сурасидаги «Ҳали сизлар бу гапдан (Қуръондан) ажабланаяпсизми? Йиғлаш ўрнига куляпсизларми?» (Нажм сураси, 59-60-оятлар.)деган оятлар нозил бўлганида аҳли суффа йиғлай бошлади, кўзёшлари ёноқларига оқиб тушди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам уларга қўшилиб йиғладилар. У зот йиғлаётганларини кўриб, ҳаммамиз йиғлаб юбордик.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган одам дўзахга кирмайди. (Тавба қилмай) гуноҳда бардавом бўладиган одам жаннатга кирмайди. Сизлар гуноҳ қилмасангиз, Аллоҳ ўрнингизга гуноҳ қилиб, гуноҳига тавба қиладиган қавмни олиб келар эди, сўнгра уларнинг гуноҳини кечирар эди», дедилар» (Имом Байҳақий ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қиёмат куни ҳар бир кўз йиғлайди. Фақат Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан тийилган кўз, Аллоҳ йўлида бедор бўлган кўз, Аллоҳ азза ва жалладан қўрққанидан пашшанинг бошидек бўлса ҳам кўз ёш тўккан кўз йиғламайди» (Имом Асбаҳоний ривояти).
“Энг шарафли уммат” китобидан.
@yunusalioxund