Жаноза намозида такбирларни тўрттадан кам айтиш
❓Савол: Эшитишимча, жаноза намозида имом неча марта “Аллоҳу акбар” деса, имомга иқтидо қилган кишилар ҳам шунча марта “Аллоҳу акбар” дейиши керак экан. Мабодо айтмаса, намози бузилармиш. Шунга аниқлик киритиб берсангиз?
📩Жавоб: Жаноза намозига киришдаги такбир (“Аллоҳу акбар”) ва ундан кейинги уч такбирни айтиш имомга фарз бўлгани каби иқтидо қилувчиларга ҳам фарздир. Агар иқтидо қилувчи такбирлардан бирини айтмаса, жаноза намози дуруст бўлмайди. Чунки ундаги ҳар бир такбир тўрт ракатли намознинг ҳар бир ракатига ўхшайди. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда қуйидагича келган:
Жаноза намозининг такбирларидан ҳар бири бир ракат намознинг ўрнидадир. Ҳатто жанозанинг тўрт такбиридан бири тарк қилинса, намоз дуруст бўлмайди, худди тўрт ракатли намоздан бир ракати ўқилмаса, намоз дуруст бўлмаганидек (“Муҳитул Бурҳоний” китоби).
Демак, жаноза намозида ҳар гал имом такбир айтганда, иқтидо қилган киши ҳам имомга эргашиб такбирни айтиши фарз ҳисобланади. Акс ҳолда, намози дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.