«СОДИҚ ДЎСТ»
Бир кишига дўстлари эчкиэмар совға қилишди. У бу ноёб мавжудотни парвариш қила бошлади. Кунларнинг бирида кутилмаганда эчкиэмар унинг бармоғидан тишлаб олди. Жон аччиғида бу махлуқни йўқотмоқчи бўлди, лекин жониворнинг кўзларига кўзи тушди-ю, бўшашиб, ғазаби босилди. Эчкиэмар гўёки унга садоқат тўла нигоҳлари билан маҳзун боқиб «Кечиринг, хўжайин» деяётгандай туюлди. Жонивор кун бўйи унинг ортидан эргашиб бир қадам ҳам нари кетмади. Хўжайин шундай содиқ дўстини йўқотмоқчи бўлганлигини ўйлаб, бироз хижолат ҳам бўлди. Эрталаб уйғониб қараса, «дўсти» тун бўйи ёнидан жилмай, ундан кўз узмай, ғамгин нигоҳлари билан унга қараб турганини кўрди. Ва қандай ажойиб, ғамхўр ҳайвони борлигини ўйлаб суюнди. Унинг бу мамнунлигини кечаги жароҳатланган бармоғининг шишиб, чидаб бўлмас оғриқ бериши бузар эди. Эчкиэмарини ёнига олиб, шифокор кўригига борди. У ерда маълум бўлишича, эчкиэмарнинг бу тури заҳарли ҳисобланиб, заҳари кучсиз бўлганлиги сабабли ўлжа бирданига ўлмайди. Шунинг учун бу махлуқлар ўлжани аввал тишлаб, кейин унинг ўлишини кутиб туришар экан...
Алҳосил, садоқат билан кўзларингизга боқиб, ортингиздан эргашадиган; ўтирсангиз, атрофингизда тикка турадиганларга кўп ҳам ишонаверманг, улар шунчаки пайтини пойлаб, жисмингизни парчалашни кутаётган бўлишлари мумкин...
«Қалбга таскин битиклар» китобидан. @yunusalioxund