📿 МУСИБАТ ВА КАСАЛЛИКЛАРНИ КЕТКАЗУВЧИ ЗИКР
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
⏺️1. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ – жаннат эшикларидан бири.
ألا أدلك على باب من أبواب الجنة قال: وما هو؟ قال: لا حول ولا قوة إلا بالله
⏺️2. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ – жаннат хазиналаридан бири.
قل: لا حول ولا قوة إلا بالله فإنها كنز من كنوز الجنة
⏺️3. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ – жаннат кўчати.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
⏺️1. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ – жаннат эшикларидан бири.
ألا أدلك على باب من أبواب الجنة قال: وما هو؟ قال: لا حول ولا قوة إلا بالله
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сени жаннат эшикларидан бир эшикка далолат қилайинми?” дедилар. Мен: “У нима?” деб сўрадим. Набий алайҳиссалом: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”, дедилар" (Имом Табароний ривояти).
⏺️2. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ – жаннат хазиналаридан бири.
قل: لا حول ولا قوة إلا بالله فإنها كنز من كنوز الجنة
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтгин. Албатта, у жаннат хазиналаридан биридир", дедилар" (Имом Термизий ривояти).
⏺️3. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ – жаннат кўчати.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаннат кўчатларини кўпайтиринглар”, дедилар. “Ё Аллоҳнинг расули, унинг кўчатлари нима?” дейишди. У зот алайҳиссалом: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”, дедилар (Имом Табароний ривояти). @yunusalioxund